Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

1.3. Менежмент тамойиллари 
Менежмент тамойиллари бошқарув фанининг энг муҳим тушунчаси 
ҳисобланиб, бошқарув фаолиятини амалга ошириш қоидаларини ўзида намоён 
этади. Бошқарувнинг классик назарияси шаклланишидан анча олдин инсонлар 
биргаликдаги фаолиятнинг кўп асрлик тажрибаси асосида унинг қоидаларини 
ишлаб чиқишган ва бу қоидалар авлоддан-авлодга ўтиб келган.
Тамойиллар моҳиятини тушуниш, уларни ифодалаш шаклига кўра ўхшаш 
бўлган бошқарув фанининг бошқа категориялари (мақсадлар, усуллар)дан фарқлаш 
учун қуйидаги ҳолатни назарда тутиш лозим: бошқарув тамойилларида уларнинг 
функционал белгиланиши ва муайян мазмуни (сўзли ифодаси) ажратилади. Бунда 
уларнинг биринчиси ушбу категориянинг моҳиятини белгилаб беради, иккинчиси 
эса унинг шакли сифатида намоён этилган. Шундай қилиб, тамойилнинг 
функционал белгиланиши шундан иборатки, у бошқарув фаолиятининг қоидаси 
бўлиб хизмат қилади. Бу унинг бирон бир қоиданинг бошқарув тамойиллари 
жумласига киритилишини белгилаб берувчи ўзига хос белгисидир. 
Тамойилларнинг бошқарув усуллари билан боғлиқлиги. Агар усулни 
таркибий қисмлар йиғиндисини ҳосил қилувчи тизим сифатида кўриб чиқадиган 
бўлсак, у ҳолда мазкур тизимда асосий ролни тамойиллар (ёки улардан бири) 
ўйнайди. Лекин, бунда усул бошқарув тамойилларини амалга ошириш усули 
ролида иштирок этади. Бироқ, усулнинг таркибий қисми ҳисобланган мазкур 
тамойил унда миқдорий, сифатий, манзилли, вақт ва маконий муайянликка эга 
бўлади.
Тамойилларнинг бошқарув фанининг категорияси сифатида вужудга 
келиши. XX аср бошида илмий бошқарувнинг асослари сифатида самарали 
бошқарув фаолиятининг қоидалари шаклланди ва улар бошқарувнинг классик 
тизимига мувофиқ ҳозирда ҳам асосий қоидалар ҳисобланади. Гаррингтон Эмерсон 
ўзининг «Унумдорликнинг ўн икки тамойили» номли китобида (1912 й.) ушбу 
қоидаларни қуйидаги тарзда ифодалади:
1) аниқ қўйилган мақсадлар; 
2) соғлом маъно; 
3) тўғри маслаҳат; 
4) интизом; 
5) персоналга нисбатан адолатли муносабат; 
6) тез, ишончли, тўлиқ, аниқ, доимий ҳисоб юритиш; 


11 
7) диспетчерлаштириш; 
8) нормалар ва жадваллар
9) шароитларни нормаллаштириш; 
10) операцияларни нормалаш; 
11) стандарт йўриқномаларни ёзиш; 
12) унумдорлик учун мукофот. 
Анри Файоль маъмурий бошқариш доктринасини яратди ва унинг асосий 
белгиларини ўзининг «Умумий ва саноатни бошқариш» номли китобида (1916 й.) 
баён этди.
Бошқарув классик тизимининг тамойиллари кейинчалик замонавий 
“бошқарув мактаблари”да ривожлантирилди. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling