Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-расм. Менежментнинг самарадорлиги шартлари


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

1.1-расм. Менежментнинг самарадорлиги шартлари 
Бошқарув нима, ушбу тушунчани қанчалик тўлиқ ва аниқ тарзда ифодалаш 
мумкин? Бошқарувнинг юқорида кўриб чиқилган моҳияти ушбу вазифани ҳал этиш 
Менежмент назариясини 
билиш 
Муваффақиятли 
менежмент 
Муваффақиятли бош-
қарувни амалга ошириш 
истагига эга бўлиш 
Назарияни 
амалиётда қўллай 
олиш 
Бошқариш 
шижоатига, 
қатъийлигига 
эга бўлиш 



имконини беради. Бироқ, мазкур ўзига хос ақлий ишнинг кўп қиррарилиги унинг 
асосий белгиларини очиб беришга имкон бермайди. “Бошқарув” тушунчасининг 
ушбу фаолиятнинг фақат алоҳида томонларини, жиҳатларини акс эттирувчи 300 га 
яқин турли хил таърифи мавжуд.
Муваффақиятли менежмент менежерларга боғлиқ бўлган тўртта асосий 
омилнинг мавжуд бўлишини назарда тутади. Улардан биринчиси – менежмент 
назариясини, турдош ташкилотларни самарали бошқариш борасида тўпланган 
тажрибани билиш. Иккинчиси – назарий қоидаларни бошқарув бўйича амалий ишда 
қўллай олиш. Учинчиси бизнесни назария ва тажрибага мувофиқ бошқаришда 
шижоат, қатъийлик, тиришқоқликка эга бўлиш. Тўртинчиси – шижоат билан ва 
самарали бошқариш истаги (1.1-расм). 
Менежмент тизими – бу хусусиятлари у ёки бу объектни бошқариш 
мақсадлари ва тамойилларининг хусусиятидан келиб чиқиб танлаб олинадиган 
таркибий қисмлар муайян йиғиндиси. Бошқарувнинг мақсадлари тизимни ҳосил 
қилувчи қисм сифатида иштирок этади. Методологиядан келиб чиқиб, бу шуни 
англатадики, умуман олганда, мақсадларга бутун менежмент тизими ва алоҳида 
тарзда унинг ҳар бир таркибий қисми мос келиши керак. Бундан ташқари, 
тизимнинг ҳар қандай таркибий қисми ҳам қолган таркибий қисмларнинг ҳар 
бирига мос келиши лозим. Менежмент тизими инсонлар – бошқарув субъектлари 
томонидан олдинга қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун шакллантирилади, 
бироқ у объектив хусусиятга эга, чунки қонунлар ва тамойилларга асосланади.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling