Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

1.2. Менежментнинг мақсади 
Бошқарув фаолиятида мақсадлар ушбу фаолиятнинг тизимни ҳосил қилувчи 
омили ҳисобланади. Мақсад – инсонлар фаолиятининг исталган (кўнгилдаги) 
натижаси. Ҳар қандай ташкилот ўз фаолиятининг соҳасига хос бўлган кўплаб 
мақсадларга эга. Менежментда фойда фирмаларнинг ўз персонали, жамият ва 
истеъмолчилар манфаатлари йўлидаги кўп қиррали ишининг натижаси сифатида 
қабул қилинади. Шунинг учун фойда интеграл натижа ҳисобланиб, унда фирма 
фаолияти барча томонларининг якунлари умулаштирилган. Менежментнинг энг 
муҳим мақсади сифатида фойда олишни кўзлаш шундан далолат берадики, фойда 
бозор хўжалигига хос бўлган ҳозирги шароитда фирмалар кўп мақсадли фаолият 
кўрсатишининг умумлаштирилган самарасини ўзида намоён этади.
Менежментда мақсад, ўзининг асосий тизимни ҳосил қилувчи функциясидан 
ташқари қуйидаги функцияларни ҳам бажаради: 
1. Мақсадларда ташкилот менежментининг фалсафаси, унинг фаолияти 
концепцияси ва ривожланиш концепцияси ифодаланади. 
2. Мақсадлар ташкилотнинг барча ходимлари учун фаолиятнинг асосий
масалалари бўйича ягона кўрсатмалар ролини бажаради ва бу билан жамоани 
мустаҳкамлайди ҳамда инсонларни аниқ мақсадни кўзлаб ҳаракат қилувчи 
ҳамфикрлар гуруҳига бирлаштиради.
3. Мақсадлар фирмалар, уларнинг бўлинмалари, хизматлари ва алоҳида 
ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонлари ҳисобланади. 
Мақсадлар муайян талабларга жавоб беради, шунингдек улар: 
1. Давлат ва унинг атрофидаги мавжуд иқтисодий тизим шароитида 
эришиладиган бўлиши; 



2. Фирманинг имкониятларидан келиб чиқиб реал бўлиши; 
3. Фирма 
персоналининг хусусиятлари нуқтаи назаридан амалга 
ошириладиган бўлиши; 
4. Муайян бўлиши, яъни миқдорий кўрсаткичлар билан ифодаланиши; 
5. Мослашувчан, яъни ташкилот фаолиятининг ташқи ва ички шароитлари 
таъсири остида ўзгаришга қодир бўлиши;
6. Ташкилотнинг барча мақсадлари ўзаро монанд уйғунлашиши, уларни 
амалга ошириш жараёнида персонал ҳаракатларининг мувофиқлигини 
таъминлаши, яхлит тизимни ўзида намоён этиши лозим. 
Менежментда ташкилотнинг умумий мақсадлари билан бирга унинг локал 
мақсадлари, яъни ишлаб чиқариш ва бошқарув бўлинмалари ҳамда кичик 
тизимларининг мақсадлари ишлаб чиқилади. Бунда локал мақсадлар умумий 
мақсадларнинг таркибий қисми ҳисобланади, ёки, бошқача айтганда, локал 
мақсадларга эришиш жараёни умумий мақсадларни амалга оширишга 
йўналтирилган. Вақт белгисига кўра улар стратегик, жорий ва тезкор мақсадларга 
бўлинади. 
Стратегик мақсадлар узоқ муддатли хусусиятга эга бўлиб, ташкилот 
фаолиятининг 4-5 йиллик муддатини қамраб олади. Уларда жамият ва фирмалар 
персоналининг эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилганлик, яъни фирмалар 
миссияси ёки асосий мақсади акс этади. Стратегик мақсадлар, одатда, фирмалар 
фаолиятининг сифатий кўрсаткичларини ифодалаган ҳолда, узоқ муддатли тижорат 
муваффақиятига, ишлаб чиқариш ва бошқарув ишининг юқори стандартларига 
эришишга йўналтирилган. 
Жорий мақсадлар стратегик мақсадлардан келиб чиқиб, уларни амалга 
ошириш воситаси сифатида иштирок этади ва муайян даврга, одатда, бир йилга 
мўлжалланган фаолиятнинг миқдорий кўрсаткичларида ифодаланади. Аниқ 
стратегик мақсадларнинг мавжуд эмаслиги ва жорий самараларга ҳамда тижорат 
муваффақиятларига йўналтирилганлик ташкилот томонидан келгусида бизнес 
оламидан мустаҳкам ўрин эгаллаш имкониятининг бой берилишига олиб келади. 
Тезкор ёки қисқа муддатли мақсадлар жорий мақсадлардан келиб чиқади ва 
уларни амалга оширишга йўналтирилади, улар одатда, бир ойга, ўн кунга ёки бир 
суткага белгиланади. 
Йирик фирмалар амалиётида ўзининг келгусидаги ривожланишини белгилаб 
берувчи стратегик мақсадларга алоҳида аҳамият берилади. Ушбу мақсадларни 
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш стратегик бошқарув деб номланади. У фаолият 
мақсадларига эришиш учун зарур ҳаракатлар моделини ўзида намоён этувчи иш 
стратегиясини асослаш ва тузишни назарда тутади. Фирма стратегиясининг мазмуни 
узоқ муддатли рақобат устунликларини ва хўжалик юритишнинг юқори 
рентабеллилигини таъминлашга йўналтирилган. 
Стратегияни ишлаб чиқариш жараёнидан олдин фирманинг атрофидаги 
муҳитнинг иқтисодий, сиёсий, жуғрофий, демографик, ижтимоий ва бошқа соҳалар 
бўйича умумий ҳолати сценарийси тузиб чиқилади. Чунки фирмалар нимана сотиб 
олиши ва уни қаердан харид қилиши мазкур соҳаларнинг хусусияти ва ҳолатига 
боғлиқ. Стратегик бошқариш бир қатор босқичларга эга: 
1) жорий ва келгуси вазиятни таҳлил қилиш, моделлаштириш; 


10 
2) фирма фаолиятида ўзгаришлар қилиш зарурлигини аниқлаш; 
3) ўзгаришлар стратегиясини ишлаб чиқиш; 
4) ушбу стратегияни амалга ошириш учун ишончли усулларни ишлаб 
чиқиш ва қўллаш; 
5) стратегияни ҳаётга татбиқ этиш. 
Бизнесни ривожлантириш стратегияси фирма менежментининг ажралмас 
қисми ҳисобланиб, у фирма фаолиятининг хусусиятини белгилаб беради (1.3-расм). 
Ушбу бошқарув турининг руҳий жиҳати ўзининг муайян вақт оралиқларида 
эришиладиган реал натижаларга йўналтирилганлиги билан муҳим. Шунинг учун 
бундай бошқарувни кунлар бўйича бошқариш сифатида қабул қилиш мумкин. У 
учта босқичдан иборат: 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling