Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

 
Ўқитиш воситаларивидеопроектор, доска. 
Ўқитиш усуллари: Тушунтириш, ақлий ҳужум. 
Ўқитиш шакллари: Коллектив иш
Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория.
Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари. 
 
14-маъруза 
 
ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА (ҚОПЛАНМАГАН 
ЗАРАР) ҲИСОБИ
 


112 
1.ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА (ҚОПЛАНМАГАН ЗАРАР)НИНГ 
ТУРЛАРИ ВА УЛАР ҲИСОБИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ 
 
Корхоналар хусусий капиталининг муҳим элементи бўлиб
тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) ҳисобланади. 
Тақсимланмаган фойда – бу корхонанинг фаолият юритиш даврларида 
тўпланиб келаётган ва тақсимланмасдан (ишлатилмасдан) қолинган 
фойдасидир. Тақсимланмаган (ишлатилмаган) фойданинг ошиши корхона 
хусусий капиталини ошишига олиб келади. 
Қопланмаган зарар – бу корхонанинг фаолият юритиш даврларида 
тўпланиб келаётган ва ҳисобдан чиқарилмасдан қолинган зараридир. 
Қопланмаган зарарнинг ошиши корхонанинг хусусий капиталини камайишига 
олиб келади. 
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) иккита турга бўлинади 
(қуйидаги расмга қаранг). 
Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) 
деганда ҳисобот йилида эришилган соф фойда (қопланмаган зарар) 
тушунилади. Ушбу кўрсаткич «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»нинг 
энг охирги сатрида акс эттириладиган кўрсаткичидир. Ушбу сатрда 
кўрсатилган сумма 8710 «Ҳисобот йили тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган 
зарари)» счётининг охирги қолдиғига тенг бўлиши керак. 
Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) 
деганда олдинги йиллар ва ҳисобот йилида эришилган соф фойда (қопланмаган 
зарар) суммаларининг йиғиндиси тушунилади. Ушбу кўрсаткич «Бухгалтерия 
баланси» пассиви 1-бўлимининг «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) 
сатрида (моддасида) акс эттириладиган кўрсаткичдир. Бухгалтерия 
балансининг ушбу сатрида кўрсатилган йил бошидаги сумма айнан ўтган 
даврларнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) суммасини
ҳисобот даврлари (чорак, йил) охиридаги сумма эса шу ҳисобот даври охирига 
жами тақсимланмасдан қолинган фойда (қопланмаган зарар) суммасини 
билдиради. Бухгалтерия балансининг йил боши ва охирида кўрсатилган 
тақсимламаган фойда (қопланмаган зарар) суммаси 8710 «Ҳисобот йили 
тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» ва 8720 «Ўтган йилларнинг 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling