Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.63 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
ҲИСОБИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
17-маъруза МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАРКИБИ ВА УЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 124 Ўзбекистон Республикасида корхоналар фаолиятининг охирги молиявий натижаларининг кўрсаткичлари, уларни шаклланиши ва ҳисобга олиниши «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳ амда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом» да, шунингдек охирги йилларда қабул қилинган БҲ МС ларда , шу жумладан 1,2,3, 21- сон БҲ МС ларда, атрофлича очиб берилган. Молиявий натижалар – бу фойда ёки зарар. Ўз навбатида фойда ва зарар – бу олинган даромадлар ва қилинган харажатлар ўртасидаги фарқ. Корхона даромадлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳ исобланади: Даромадларни ҳ исоблаш тамойилига мувофиқ улар юз берган вақтдан бошлаб тан олиш ва баҳ олаш; Даромадларни тўғ ри гуруҳ лаш ва тегишли счётларда акс эттириш; Даромадларни солиқларга муносабатини тўғ ри белгилаш; Даромадларни молиявий ҳ исоботда тўғ ри акс эттириш ва бошқалар Корхона харажатлари бњйича бухгалтерия ҳ исобининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: харажатларни уларнинг моҳ иятини очиб берувчи мезонларига мос равишда ҳ исобга олиш; корхона харажатларини тўғ ри туркумлаш ва гуруҳ ларга ажратиш; корхона харажатларини тўғ ри, ўз вақтида ва тегишли бошланғ ич ҳ ужжатлар билан расмийлаштириш ; корхона харажатлари бўйича ҳ исоботлар маълумотлари ва ҳ исоб маълумотларини тњлиқ уйғ унлигини таъминлаш; келгуси давр ва муддати узайтирилган харажатларни тўғ ри ва ўз вақтида сотиш таннархи , давр харажатлари ва моливий фаолиятга доир харажатларга киритиш; тугалланмаган ишлаб чиқаришга тўғ ри келадиган харажатларни тўғ ри ва ўз вақтида ҳ исобга олиш , уларни белгиланган муддатларда қайта рўйхатдан ўтказиш (инвентаризация қилиш) ва сотиш таннархига тњғ ри киритилишини таъминлаш; сотиш таннархини, давр харажатларини ошиб кетишига сабаб бўлувчи норационал чиқимларни вужудга келиш сабаблари ва айбдорларини топиш, бундай чиқимларга йўл қўймаслик учун маъсул шахслар фаолиятини доимий назорат қилиш; мавжуд захиралар ва воситаларидан унумли фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш; харажатларни солиқ солиш базаси объекти сифатида тўғ ри шакллантириш; харажатларни ҳ исоблаш тамойилига мувофиқ улар юз берган вақтдан бошлаб тан олиш ва тегишли счётларда акс эттириш; 125 харажатларни молиявий ҳ исоботда тўғ ри акс эттириш ва бошқалар Download 2.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling