Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Педагогик вазифалар: 
максадли тушумлар ва келгуси 
тўловлар учунн резервлар ни ҳисоб 
ва 
ҳисоботда 
акс 
эттириш 
тартибларини очиб бериш. 
 
Ўқув фаолияти натижалари: 
Талабалар максадли тушумлар ва 
келгуси тўловлар учунн резервлар 
ни ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш 
тартибларини билиб оладилар. 
 
Ўқитиш воситаларивидеопроектор, доска. 
Ўқитиш усуллари: Тушунтириш, ақлий ҳужум. 
Ўқитиш шакллари: Коллектив иш
Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория.
Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари. 
 
16-маъруза
 
МАКСАДЛИ ТУШУМЛАР ВА КЕЛГУСИ 
ТЎЛОВЛАР УЧУН РЕЗЕРВЛАР ҲИСОБИ
 


118 
1.МАҚСАДЛИ ТУШУМЛАРНИНГ ҲИСОБИ 
 
Корхоналарнинг хусусий капиталига унга турли манбалардан келиб 
тушган мақсадли тушумлар ҳам киради.
 
МАКСАДЛИ ТУШУМЛАР деганда корхонага (1) турли манбалардан 
(2) турли максадларда (3) турли шартлар билан келиб тушган маблағлар 
мажмуаси тушунилади. 
Ушбу учта мезонларга жавоб берадиган мақсадли тушумларнинг асосий 
турлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади. 
МАКСАДЛИ ТУШУМЛАР
 
ГРАНТЛАР
 
МАКСАДЛИ СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ
 
СУБСИДИЯЛАР
 
ДОТАЦИЯЛАР
 
АЪЗОЛИК ВА КИРИШ БАДАЛЛАРИ
 
БОШҚА МАКСАДЛИ ТУШУМЛАР
 


119 
 Грантлар - бу корхонага қайтариб олинмаслик шарти билан давлат,
нодавлат, халқаро ташкилот ва фондлардан аниқ мақсадлар учун келиб тушган
моддий ва номоддий маблағ лар мажмуаси. Ушбу маблағ лар фақатгина 
қатъий мақсадларга ишлатилиши лозим. 21-сон БҲ МС га мувофиқ 
грантларнинг ҳ исоби 8810 «Грантлар» счётида олиб борилади. Грантларнинг 
олиниши ва келиб тушуши ушбу пассив счётнинг кредитида маблағ ларни акс 
эттиришга мўлжалланган счётларнинг (0110-0190, 0410-0490, 0610, 5810, 1010-
1090, 2810, 2910-2990, 5010, 5110, 5210 ,4890 ва бошқа счётлар) дебети бўйича 
корреспонденцияланган ҳ олда акс эттирилади. Олинган грантларнинг 
ишлатилиши грантлар асосида фаолият кўрсатаётган нодавлат ташкилотларида 
8810 «Грантлар» счётининг дебетида ва харажатлар счётларининг ( 
2010,2310,2510,9420,9430 ва бошқалар) кредитида акс эттирилади. Хўжалик 
юритувчи корхоналарда олинган грантлар устав капиталига ва резерв 
капиталига қўшилиши мумкин. Бундай ҳ олларда 8810 «Грантлар» счёти 
дебетланади ва 8300 «Устав капитали», 8530 «Бепул олинган мулк» счётлари 
кредитланади. Грантларнинг аналитик ҳ исоби уларнинг турлари ва мақсадлари 
бўйича юритилади. 
 Субсидиялар – бу корхонага унинг фаолиятини ривожлантириш 
мақсадида маълум бир шартларга кўра давлат томонидан пул ва моддий 
активлар билан берилган ёрдам суммаси. Субсидияларнинг ҳ исоби махсус 10-
сон БҲ МС « Давлат субсидияларининг ҳ исоби ва давлат ёрдамини тавсифи», 
шунингдек 21- сон БҲ МС га асосланиб юритилади. Ушбу меъёрий ҳ 
ужжатларга мувофиқ олинган субсидияларнинг келиб тушуши 8820 
«Субсидиялар» счётининг кредитида маблағ ларни акс эттиришга 
мўлжалланган счётларнинг (0110-0190, 0410-0490, 0610, 5810, 1010-1090, 2810, 
2910-2990, 5010, 5110, 5210 ,4890 ва бошқа счётлар) дебети бўйича 
корреспонденцияланган ҳ олда акс эттирилади. Олинган субсидиялар устав 
капиталига ва резерв капиталига қўшилиши мумкин. Бундай ҳ олларда 8820 
«Субсидиялар» счёти дебетланади ва 8300 «Устав капитали», 8530 «Бепул 
олинган мулк» счётлари кредитланади.  
 Аъзолик бадаллари – бу жамиятнинг таъсис ҳ ужжатларига мувофиқ 
белгиланган аъзолик бадаллари суммаси. 21-сон БҲ МС га мувофиқ аъзолик 
бадалларининг ҳ исоби 8830 “Аъзолик бадаллари” счётининг кредитида ва пул 
маблағ лари счётларининг ( 5010,5110,5210 ) дебетида акс эттирилади. Йиғ 
илган аъзолик бадаллари жамиятнинг фаолиятини ривожлантиришга 
сарфланади. Жамият тугатилганда тўпланган аъзолик бадаллари унинг 
қарзларини қоплашга йўналтирилади. 
 Мақсадли фойдаланиш учун солиқ имтиёзлари- бу давлат қонунлари 
асосида корхонани мақсадли вазифаларни бажариш учун солиқлардан озод 
этиш натижасида тўпланган маблағ лар мажмуаси. Ушбу мақсадли 
тушумларнинг ҳ исоби махсус Низомга, шунингдек 21- сон БҲ МС га мувофиқ
8840 “Мақсадли ишлатишга доир солиқ имтиёзлари” счётида юритилади. Ушбу
имтиёзлар га эга хўжалик юритувчи субъектлар солиқларни Солиқ Кодекси ва 


120 
уларга доир йўриқномалар асосида ҳ исоблайдилар. Ҳ исобланган солиқ
суммаси корхона ихтиёрида қолдирилганда қуйидаги ёзув қилинади: 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling