Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Қимматли қоғ озларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

 
Қимматли қоғ озларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар деганда 
узоқ ва қисқа муддатли инвестициялар қийматини ошириш натижасида 
вужудга келган даромадлар тушунилади. Бундай даромадлар қайта баҳ олаш 
далолатномалари асосида ҳ исобланади. Ҳ исобланган даромад суммаси 0600 
“Узоқ муддатли инвестициялар ҳ исоби счётлари”, 5800 “ Қисқа муддатли 
инвестициялар ҳ исоби счётлари”ининг дебетида ва 9560 “Қимматли қоғ 
озларни қайта баҳ олашдан олинган даромадлар” счётининг кредитида акс 
эттирилади. Йил охирида 9560- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг 
дебетига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва 
шу асосда у ёпилади. 
Корхоналарнинг молиявий фаолиятидан олинган даромадларнинг
аналитик ҳисоби уларнинг турлари ва бошқа бошқарув учун зарур сегментлари 
бўйича олиб борилади.
 
5.ФАВҚУЛОТДАГИ ДАРОМАДЛАРНИНГ ҲИСОБИ 
 
21-сон БҲ МСга мувофиқ фавқулотдаги даромадларнинг ҳисоби 9710 
“Фавқулотдаги фойда” счётининг кредитида ҳисобга олинади. Бунда 
фавқулотда олинган ёки ҳисобланган фойданинг турини кўрсатувчи счётлар
( 0100, 0400, 0700, 1000, 2900 ва бошқа счётлар) дебетланади. Йил охирида 
9710- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “Охирги 
молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 
 
 
 
 
 
 
 
6.МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАРНИНГ ҲИСОБИ 
Айрим хўжалик юритувчи субъектлар счётига ўз мижозларидан келгусида 
етказиб бериладиган товарлар ва маҳсулотлар, шунингдек бажариладиган 


136 
ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан пул маблағлари келиб 
тушади. Мисол учун, газеталар, журналлар, даврий тўпламларни чиқарувчи 
корхоналарда ушбу нашриёт маҳсулотлари учун уларга олдиндан обуна бўлиш 
даврида мижозлардан пул маблағлари олинади. Аэрофлот, темирйўл ва 
шаҳарлараро автобус қатновлари хизматларини кўрсатувчи корхоналар 
чипталарни олдиндан сотишлари мумкин ва бунинг учун мижозлардан 
чипталар ҳақи олдиндан олинади. Бундай хўжалик юритувчи субъектларда 
активга эгалик ҳуқуқини сотиб олиш жараёни амалга оширилган бўлсада, бироқ
келиб тушган пул маблағларини уларнинг даромади сифатида тан олиб 
бўлмайди. Чунки, бу ҳолатда нашриёт маҳсулотларини уларнинг эгаларига 
ҳақиқатда етказиб бериш юз бермаган бўлади, шунингдек олдиндан сотиб 
олинган чипталар бўйича йўловчиларга хизматлар ҳақиқатда кўрсатилмаган 
бўлади. Демак, бундай ҳолатларда даромад сифатидаги пул киримлари юз 
бермайди, аксинча келгусида етказиб бериш ёки хизматни кўрсатиш бўйича 
мижозлар олдида маълум мажбуриятлар вужудга келади. Айнан ушбу турдаги 
мажбуриятлар ҳисоб таълимоти ва амалиётида уларни ўзига хос номда тан 
олиш, ўлчаш ва акс эттиришни тақозо этади.
Собиқ совет ҳисоби тизимида юқоридаги мазмундаги пул оқимлари 
(кирими) келгуси давр даромадлари сифатида эътироф этилар ҳамда 
корхоналарнинг хусусий капитали элементларидан бири сифатида бухгалтерия 
балансида акс эттирилар эди. Халқаро ҳисоб таълимоти ва амалиётида эса ушбу 
мажбуриятларни муддати узайтирилган даромадлар, деб аташ ҳамда баланс 
ҳисоботида мажбуриятларнинг бир тури сифатида акс эттириш тартиби қабул 
қилинган. Республикамизда 2002 йилнинг бошидан кучга кирган 21-сон БҲМС 
«Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия 
ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га асосан миллий 
корхоналаримиз амалиётига ҳам олдинлари «Келгуси давр даромадлари» деб 
номланган тушунча ўрнига «Муддати узайтирилган даромадлар» тушунчаси, 
мос равишда, уларни акс эттиришга мўлжалланган қуйидаги счётларни қўллаш 
кўзда тутилди: 
6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар”; 
6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар”; 
6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар”; 
7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган 
даромадлар”; 
7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган 
даромадлар”; 
7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар”; 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling