Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

6210 
Дисконт 
(чегирма)лар 
кўринишидаги 
кечиктирилган 
даромадлар” счётида қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган 
облигацияларнинг дисконт (чегирма)лари бўйича корхонанинг кечиктирилган 
узоқ муддатли даромадларининг жорий қисми акс эттирилади. Ушбу счёт фақат 
облигацияларни сотиб олувчи томонидан қўлланилади. Облигациялар дисконт 
билан сотиб олинганда, дисконт суммаси 6210 “Дисконт (чегирма)лар 


137 
кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти кредитида, тўланган сумма 
эса пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ва қисқа 
муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар ёки узоқ муддатли 
инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. 
Облигациялар дисконт (чегирма)ларининг жорий қисмини даромадларга 
ўтказишда 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счёти кредитланади ва 
6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти 
дебетланади. 
6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” 
счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати 
бўйича алоҳида юритилади. 
6220 
“Мукофот 
(устама)лар 
кўринишидаги 
кечиктирилган 
даромадлар” счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган 
облигациялар мукофоти (устамаси) бўйича корхонанинг узоқ муддатли 
кечиктирилган даромадларининг жорий қисмини акс эттиради. Ушбу счёт 
фақат облигация сотувчиларда қўлланилади. Облигациялар мукофот билан 
сотилганда, мукофот (устама) суммаси 6220 “Мукофот (устама)лар 
кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти, облигациянинг номинал 
қиймати эса 6830 “Тўланадиган облигациялар” (қисқа муддатли) ёки 7830 
“Тўланадиган облигациялар” (узоқ муддатли) счётининг кредитида пул 
маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 
Облигацияларнинг мукофот (устама)лари жорий қисмини даромадларга 
ўтказишда 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счёти кредитланади ва 
6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти 
дебетланади. 
6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” 
счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати 
бўйича алоҳида юритилади. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling