Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

1-бўлим. Операцион бўлим: 
А. Сотишдан олинган даромадлар. 
Б.Сотиш таннархи. 
В.Сотиш харажатлари. 
Г.Маъмурий бошқарув ва бошқа операцион харажатлар. 
Д.Операцион фаолиятнинг якуний натижаси. 
2-бўлим. Операцион бўлмаган бўлим: 
А.Асосий бўлмаган фаолиятдан олинган даромадлар. 
Б.Асосий бўлмаган фаолиятга доир бошқа харажатлар. 
3-бўлим. Фойдадан солиқ тўловлари бўлими 
4-бўлим.Битта акцияга тўғри келувчи соф фойда бўлими 
Бизнинг республикамизда қўлланилиб келинаётган “Молиявий натижалар 
тўғрисида ҳисобот” кўрсаткичларининг жойланиши ҳам юқорига тартибга 
умуман олганда ўхшашдир. Фарқ шундаки, бизда қўлланиб келинаётган 
ҳисоботнинг охирги бўлимида фақат соф фойда (зарар)нинг умумий суммаси 
акс эттирилади, унда «битта акцияга тўғри келувчи соф фойда» кўрсаткичи 
назарда тутилмаган. 
Ҳам халқаро амалиётда қўлланилаётган “Фойда ва зарарлар тўғрисида 
ҳисобот”, ҳам бизнинг республикамизда қўлланилаётган “Молиявий натижалар 
тўғрисида ҳисобот” маълум ахборот чекловларига эга. Уларнинг асосийларига 
қуйидагиларни киритиш мумкин. 
1. Ушбу ҳисобот шакллари корхоналар томонидан олинган фойдага сифат 
жиҳатидан баҳо бера олмайди. Фойда сифати, одатда ҳар бир акция бўйича 
тўланган соф фойда суммаси билан эмас, балки ҳар бир акция келтирган соф 
фойда суммаси билан ўлчанади. Ҳисоботда битта акцияга тўғри келадиган соф 
фойда миқдорини ўхшаш компаниялар билан таққослама маълумотлари 
бўлмаганлиги сабабли, фойдаланувчилар бу кўрсаткич сифатига баҳо бериш 
имкониятига эга эмаслар. 
2. Корхоналарнинг 
соф фойдаси, одатда, унинг барча турдаги 
фаолиятининг натижаси ҳисобланади. Ҳисоботда кўрсатилган соф фойданинг 
суммаси унинг қайси фаолиятдан кўпроқ олинганлигини кўрсатмайди. Бу, мос 
равишда, келгусида даромадларни бюджетлаштиришда маълум қийинчиликлар 
туғдиради.
3. Ушбу ҳисобот шакллари корхоналар томонидан қилинган сарф-
харажатларга ҳам сифат жиҳатидан баҳо бера олмайди. Харажатлар сифати 
деганда, одатда, уларнинг мақсадга мувофиқлиги, самарадорлиги тушунилади. 
Бинобарин, бундай сифат кўрсаткичини ҳар бир фаолият бўйича аниқлаш, 
ўхшаш компаниялар билан таққослаш кўпроқ наф беради. Бироқ, ҳисобот 
шаклларида ҳозирги пайтда келтирилган маълумотлар ҳар бир фаолият бўйича 
ҳамда жами корхона бўйича ушбу сифат жиҳатларни баҳолашга имкон 
бермайди. 


193 
4. Халқаро амалиётда қўлланилаётган “Фойда ва зарарлар тўғрисида 
ҳисобот” ҳамда бизнинг республикамизда қўлланилаётган “Молиявий 
натижалар тўғрисида ҳисобот” у ёки бу фаолиятга доир даромадлар
харажатларнинг таркиби тўғрисида тўлиқ маълумот бера олмайди. Бундай 
маълумотларни олиш учун махсус жадваллар-расшифровкалар тузиш лозим 
бўлади. 
5. Ушбу ҳисобот шакллари корхоналар тўлайдиган фойда солиғи базасига 
қайта қўшиладиган доимий ва вақтинчалик фарқларни (яъни норационал 
харажатларни), солиқ имтиёзларини махсус қаторда кўрсатилишини назарда 
тутмаган. Бу, мос равишда, ҳисобот бўйича фойдадан солиқларни тўғри 
ҳисобланганлигини бевосита назорат қилиш имконини бермайди. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling