Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот
(Ўзбекистон Республикасида)
№
Кўрсаткичлар
Даромад
Харажат
1.
Жами даромадлар (соф тушум)
Х
2
Сотиш таннархи
Х
3.
Сотишдан олинган ялпи фойа (1-2)
4
Давр харажатлари
Х
5
Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар
Х
6
Асосий фаолиятдан олинган фойда (3-4+5)
7
Молиявий фаолиятдан даромадлар
Х
8
Молиявий фаолиятга доир харжатлар
Х
9
Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (6+7-8)
10
Фавқулотдаги фойда
Х
11
Фавқулотдаги зарарлар
Х
12
Солиққача фойда (9+10-11)
13
Фойда солиғи
Х
14
Ободонлаштириш солиғи
Х
15
Соф фойда (12-13-14)
Халқаро амалиётда қўлланилаётган “Фойда ва зарарлар тўғрисадаги
ҳисобот”да корхоналарнинг соф фойдаси узлуксиз давом этаётган фаолият ва
яқин ўртада тугатилаётган фаолият турлари якуний молиявий натижалари
эътиборга олинган ҳолда акс эттирилади. Бунда, узлуксиз давом этаётган
фаолиятдан олинган фойда (зарар) ҳамда яқин ўртада тугатилаётган фаолият
турлари бўйича фойда (зарар) алоҳида-алоҳида қаторларда кўрсатилади.
Халқаро амалиётда бизнеснинг муҳим кўрсаткич индекатори сифатида
“битта акцияга тўғри келувчи фойда” кўрсаткичи фойдаланилади. Ушбу
кўрсаткични ҳисоблаш негизида қуйидагилар ётади:
1. Соф фойда.
2. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар.
3. Муомаладаги оддий акцияларнинг ўртача сони.
Ушбу элементлар асосида битта оддий акцияга тўғри келувчи фойда (Ф1а)
қуйидагича топилади:
Сф - Диа
Ф1а = ---------------------
Ао
Бу ерда: Сф- соф фойда; Диа- -имтиёзли акцияларга тўғри келувчи
дивиденд суммаси; Ао- муомаладаги оддий акциялар сони.
Мисол: корхонанинг соф фойдаси 150 млн сўм. Имтиёзли акцияларга
ҳисобланган дивидендлар 50 млн, муомаладаги акциялар сони 100 минг дона
бўлса, битта акцияга тўғри келувчи фойда 1 минг сўмни ташкил қилади.
196
Do'stlaringiz bilan baham: |