1.Харидорлардан келиб тушган пул малағлари суммаси (Пк) ни топиш
учун молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда кўрсатилган сотишдан олинган
даромад (Сд) суммаси корхона балансининг давр бошига ва охирига
кўрсатилган харидорлар бўйича дебиторлик қарзларининг (Дқ) кўпайиш ёки
камайиш суммасига тузатилади, жумладан дебиторлик суммасини ошиши
(+Дқ) пул киримларини камайтиради, аксинча дебиторлик қарзларнинг
камайиши (-Дқ) эса пул киримларини кўпайтиради, яъни:
Харидорлардан тушган
пул маблағлари
(Пк) =
Сотишдан олинган
даромад (Сд)
+ Дебиторлик қарзларнинг
камайиши (-Дқ)
- Дебиторлик қарзларнинг
кўпайиши (+Дқ)
Мисол учун, сотишдан олинган даромад суммаси (Сд) ҳисобот йилида 500000 минг
сўмни, харидорларнинг дебиторлик қарзлари баланc бўйича йил бошида 10000 минг сўмни,
йил охирида эса 20000 минг сўмни ташкил этди, дейлик. У ҳолда харидорлардан келиб
тушган пул маблағлари (Пк) 490000 минг сўмни ташкил этади (500000 – 1000), агар
дебиторлик қарзлари йил охирида 5000 минг сўмни ташкил этганда эди, у ҳолда
харидорлардан келиб тушган пул маблағлари (Пк) 505000 минг сўмни ташкил этар эди
(500000+5000).
2.Таъминотчиларга ўтказилган пул маблағларининг суммасини
топиш (Пчт) учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг сотиш
таннархи (Ст) кўрсаткичи асос қилиб олинади ва ушбу сумма корхона
балансининг давр бошига ва охирига кўрсатилган товар заҳираларининг (Тз),
шунингдек таъминотчилар олидиги кредиторлик қарзларининг кўпайиш ёки
камайиш суммасига тузатилади, жумладан товар заҳираларининг кўпайиши
(+Тз) пул чиқимларини кўпайишига, товар заҳираларининг камайиши (-Тз) эса
пул чиқимларини камайишига, таъминотчилар олдидаги кредиторлик
қарзларнинг ошиши (+Кқ) пул чиқимларининг камайишига, аксинча
кредиторлик қарзларнинг камайиши (-Кқ) эса пул чиқимларининг кўпайишига
олиб келади, яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: |