Фойдадан
олинадиган солиқлар
бўйича пул тўловлари =
(Пчс)
Фойдадан солиқлар
(Сф)
+Солиқлар бўйича
қарзларнинг камайиши
(-Қс)
- Солиқлар бўйича
қарзларнинг кўпайиши
(+Қс)
Мисол учун, фойда (даромад)дан олинадиган солиқлар молиявий натижалар
тўғрисидаги ҳисоботга кўра 3000 минг сўмни, ушбу солиқлар бўйича қарз суммаси ҳисобот
давр бошига 600 минг сўм, ҳисобот давр охирига 500 минг сўмни ташкил этди дейлик. Ушбу
мисолда фойда (даромад) дан олинадиган солиқлар бўйича пул чиқимининг суммаси
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ҳисобот ва баланс маълумотларга кўра 3100 минг
сумни (3000+100 ) ташкил этади.
ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА
Биринчидан, инвестициялардан олинган фоизлар бўйича пул тушумлари
қуйидагича аниқланади.
Дивидендлар кўринишида
тушган пул маблағлари
(Дк) =
Дивиденд
кўринишидаги даромад
(Дд)
+ Дивидендлар бўйича
дебиторлик қарзларнинг
камайиши (-Дқ)
- Дивидендлар бўйича
дебиторлик қарзларнинг
кўпайиши (+Дқ)
Иккинчидан, узоқ муддатли активларни сотиш ва инвестицияларни
қайтарилишидан пул тушумлари бевосита пул маблағлари счётлари дебетидаги
ёзувлар суммалари асосида аниқланади.
Учинчидан, узоқ муддатли активларни сотиб олиш ва инвестицияларга
йўналтирилган пул чиқимлари пул маблағлари счётлари кредитидаги ёзувлар
суммалари асосида аниқланади.
МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТ БЎЙИЧА
Биринчидан, тўланган фоизлар ва дивидендлар бўйича пул чиқимлари
қуйидагича аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |