7
1. ХАРАЖАТЛАР ТУШУНЧАСИНИНГ МОҲИЯТИ,
АҲАМИЯТИ ВА УЛАР ҲИСОБИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай
тижорат субъектининг бош
мақсади бўлиб имкон қадар кўп фойда олиш ҳисобланади. Фойда олинган
даромадлар ва қилинган харажатлар ўртасидаги ижобий фарқдир.
Харажат қилмасдан туриб, маълумки, даромадга эришиб бўлмайди. Гап,
аслида, даромадга қанча харажат ёки сарф билан эришишдадир.
Агарда
даромадга кам харажат ёки сарф билан эришилса, бу нафлидир,
чунки у
фойдага олиб келади. Аксинча, даромадга кўп харажат ёки сарф билан
эришилса, бу нафсиздир, чунки у зарарга олиб келади.
Айнан ушбу оддий
нисбат корхоналар молиявий хўжалик фаолияти кўрсаткичлари тизимида
харажатларнинг муҳим ўрин тутишини билдиради. Шу боис ҳам «Харажат» ёки
«Сарф» тушунчалари иқтисодий таълимот ва амалиётда ўта муҳим тушунча ва
кўрсаткич ҳисобланади.
Иқтисодиёт
назариясида харажат ёки
сарф деганда, одатда, маълум
мақсадларда ишлатилган ресурсларнинг пул ўлчовида ифодаланган миқдори
тушунилади. Харажат мақсади бўлиб бирон бир фаолият, бирон бир буюм ёки
маҳсулот (товар)ни сотиб олиш, бирон бир талабни қондириш ҳисобланади.
Кишилик жамиятини, унинг бўлинмаларини, яъни ҳар бир хўжалик
бирлигини, уларда юз бераётган жараёнларни бошқариш харажатлар тўғрисида
реал ахборотларни турли даражаларда тўплаш,
тизимлаш ва бу ахборотларни
тегишли фойдаланувчиларга етказиб беришни объектив зарурат қилиб қўяди.
Айнан шундай зарурат харажатларни ахборот бериш восита ҳисобланган
бухгалтерия ҳисобининг муҳим объекти эканлигидан дарак беради.
Ҳисоб назарияси ва амалиётида харажатларга корхоналар молиявий-
хўжалик фаолиятининг муҳим кўрсаткичи сифатида ёндашилади ҳамда шунга
мос равишдаги таърифлар берилган. Чунончи, «Молиявий ҳисоботни тузиш ва
тақдим этиш учун концептуал асос»да
1
харажатга қуйидагича таъриф берилган:
Do'stlaringiz bilan baham: