Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

харажат деганда, умумий олганда, ҳисобот даврида корхона активларини 
камайиши ёки унинг мажбуриятларини кўпайиши тушунилади. 
Бироқ барча сарфлар корхонанинг активларини камайишига ёки 
мажбуриятларини ошишига олиб келмайди. Мисол учун асосий воситаларни ва 
бошқа моддий бойликларни сотиб олишга сарфланган пул маблағлари 
корхонанинг жами активларини камайтирмайди, аксинча уларнинг бир 
шаклдан бошқа шаклга айланганлигини билдиради. Шунингдек, корхонанинг 
таъсисчиларига қайтариб берган бадаллари ҳам корхона учун харажат 
ҳисобланмайди, аксинча, таъсисчининг ўз маблағини қайтариб олиши 
ҳисобланади. 
Харажатлар корхоналар молиявий ҳисоботларининг, чунончи бухгалтерия 
баланси ва «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»нинг муҳим элементлари 
1
Ўз.АВ томонидан 14.08.1998 йилда рўйхатга олинган,. №475); 



ҳисобланади. Жумладан, бухгалтерия балансида тугалланмаган ишлаб 
чиқаришга сарфланган, келгуси даврлар учун қилинган, лекинда ҳисобдан 
чиқарилмаган харажатлар акс эттирилади. «Молиявий натижалар тўғрисида 
ҳисобот»да эса корхонанинг соф фойдаси ёки зарарини аниқлаш мақсадида 
ҳақиқатда ҳисобдан чиқарилган харажатлар акс эттирилади. 
Корхона 
харажатлари 
бўйича 
бухгалтерия 
ҳисобининг 
асосий 
вазифаларига қуйидагилар киради: 
 корхона харажатларини турли мақсадларда тўғри туркумлаш ва 
гуруҳларга ажратиш; 
 корхона харажатларини тўғри, ўз вақтида ва тегишли бошланғич 
ҳужжатлар билан расмийлаштириш ; 
 харажатларни 
уларнинг 
моҳиятини 
очиб 
берувчи 
мезонларига,мақсадларига ва таснифий белгиларига мос равишда ҳисобга 
олиш; 
 корхона харажатлари бўйича ҳисоботлар маълумотлари ва ҳисоб 
маълумотларини тўлиқ уйғунлигини таъминлаш; 
 харажатларни ошиб кетишига сабаб бўлувчи норационал чиқимларни 
вужудга келиш сабаблари ва айбдорларини топиш, бундай чиқимларга йўл 
қўймаслик учун маъсул шахслар фаолиятини доимий назорат қилиш. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling