38
1. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСТАМА ХАРАЖАТЛАР ҲАҚИДА
ТУШУНЧА ВА УЛАРНИНГ ТАРКИБИ
Ишлаб чиқариш устама харажатлари деганда ишлаб чиқариш билан
боғлиқ бўлган, бироқ аниқ маҳсулот таннархига тўғридан тўғри
олиб бориб
бўлмайдиган харажатлар
тушунилади.
Бундай
харажатлар сирасига
қуйидагилар киради:
*ишлаб чиқаришда ишлатилатиган энергиянинг ҳар
хил турлари
(электроэнергия, газ ва бошқалар) харажатлари;
* ишлаб чиқаришга кўрсатиладиган
транспорт хизматлари харажатлари;
* асосий воситаларни сақлаш ва таъмирлаш харажатлари;
* ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган асосий воситалар ва номоддий
активларнинг амортизация ажратмалари;
*ишлаб чиқаришдаги мулкларни суғурталаш харажатлари;
* иситиш, ёритиш ва ишлаб чиқариш биноларини асраш харажатлари;
* ишлаб чиқаришда
фойдаланиладиган бинолар, машина ва ускуналар,
ижарага олинган бошқа мулкларнинг ижара тўловлари;
*ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган
ходимларнинг иш
ҳақи;
* тош, шағал, қум ва бошқа рудасиз материаллар қазиб олиш харажатлари;
*ёғоч материалларини тайёрлаш ва уларга ишлов бериш харажатлари;
* махсус кийимлар ва пойафзалларни таъмирлаш, тикиш харажатлари.
* илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатлари
*ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар.
Юқорида санаб ўтилган ишлаб чиқариш устама харажатлари
корхоналарнинг умумишлаб чиқариш бўлинмалари харажатлари ҳисобланади.
Уларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар
таннархига киритиш зарурати
негизида қуйидагилар ётади:
Do'stlaringiz bilan baham: