Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

 


105 
 
Ҳусусий капиталнинг таркибий элементи бўлган қўшилган капитал 
қуйидаги иккита ҳолатда вужудга келиши мумкин: 
 корхона акциялари номинал қийматидан юқори қийматга сотилганда.
 устав капиталини шакллантириш даврида валюта курсалари ўртасида 
фарқ вужудга келганда. 
Биринчи ҳолатда корхона акцияларини сотиш ва номинал қийматлар 
ўртасида вужудга келган фарқ эмиссия даромади деб аталади. Ушбу даромад 
қўшилган капитални ташкил этади ва махсус 8410 “Эмиссион даромад” 
счётининг кредитида пул маблағлари счётларининг (5010,5110 ва бошқалар) 
дебети билан корреспонденцияланган ҳолда акс эттирилади. Эмиссион даромад 
корхоналарнинг солиқга тортиладиган даромадига киритилмайди. Келгусида 
эмиссион даромад акцияларни номинал қийматидан паст қийматда сотишдан 
кўрилган зарарларни, шунингдек сотиб олинган хусусий акцияларини бекор 
қилишдан кўрилган зарарларни қоплаш учун ишлатилади. Ушбу операциялар
8410 “ Эмиссион даромад” счётининг дебетида, шунингдек 8610 “ Сотиб 
олинган оддий хусусий акциялар”, 8620 “ Сотиб олинган имтиёзли хусусий 
акциялар” счётларининг кредитида акс эттирилади. Эмиссион даромад 
сифатида тўпланиб қолган қўшилган капитал фақатгина корхона тугатилишида 
тақсимланмаган фойдага қўшилади ва таъсисчилар ўртасида тақсимланади. 
Мисол 1. Айтайлик, акциядорлик жамияти ҳар бири 5000 сўмлик 10000 та 
оддий акциясини 6000 сўмдан жами 60 000 000 сўмга сотди.Ушбу операция 
бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
1.Сотилган оддий акцияларнинг номинал қийматига (5000*10000= 
50000000): 
Дебет 5010,5110 Кредит 4610 – 50 000 000 сўм; 
2.Сотилган оддий акцияларнинг номинал қийматидан ортиқ қисмига 
[(6000-5000)*10000= 10 000 000] 
Дебет 5010,5110 Кредит 8410 – 10 000 000 сўм. 
Ушбу операциядан сўнг корхона балансининг қўшилган капитал 
моддасида 10 000 минг сўм акс эттирилади. 
Мисол 2. Келгусида корхона қўшимча чиқарган оддий акцияларидан (ҳар 
бирининг номинал қиймати 5000 сўм) 20000 тасини 4000 сўмдан сотди, дейлик. 
Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
1.Сотилган оддий акцияларнинг сотиш қийматига (4000*20000= 
80000000): 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling