Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Ўқув машғулотининг мақсади: талабаларга устав капитали, уни 
турли мулк шаклидаги корхоналарда шакллантириш хусусиятлари ҳамда 
ундаги ўзгаришлар ҳисоби тўғрисида тушунчалар бериш. 
Педагогик вазифалар: 
устав капитали, уни турли мулк 
шаклидаги 
корхоналарда 
шакллантириш хусусиятлари ҳамда 
ундаги 
ўзгаришлар 
ҳисобини 
юритиш тартибларини очиб бериш. 
 
Ўқув фаолияти натижалари: 
Талабалар устав капитали, уни турли 
мулк 
шаклидаги 
корхоналарда 
шакллантириш хусусиятлари ҳамда 
ундаги 
ўзгаришлар 
ҳисобини 
юритиш 
тартибларини 
билиб 
оладилар. 
 
Ўқитиш воситаларивидеопроектор, доска. 
Ўқитиш усуллари: Тушунтириш, ақлий ҳужум. 
Ўқитиш шакллари: Коллектив иш
Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория.
Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари. 
 
12-маъруза 
 
УСТАВ КАПИТАЛИ ҲИСОБИ
 


101 
1.УСТАВ КАПИТАЛИ ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА ВА УНИ 
ҲИСОБИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ 
 
Корхоналар хусусий капиталининг муҳим тури бўлиб устав капитали 
ҳисобланади. 
Устав капитали деганда корхонанинг таъсисчилари томонидан унга 
киритиладиган маблағлар мажмуаси, шунингдек чиқарилган акцияларнинг 
номимал қийматидаги суммаларининг йиғиндиси тушунилади. Устав 
капиталининг хусусиятларига қуйидагилар киради: 
 Устав капиталининг миқдори корхона устави ва таъсис шартномасига 
мувофиқ белгиланади ва нисбатан доимий характерга эга бўлади. Унинг 
бирламчи миқдорини ўзгариши фақат корхона уставини давлат қайдномасидан 
қайта ўтказиш йўли билан амалга оширилади; 
 Устав капиталини ҳақиқатда шакллантириш вақт бўйича чегераланади. 
Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ корхоналар устав капиталини 
шакллантиришнинг охирги муддати бўлиб таъсис этилган санадан бошлаб бир 
тавқим йил ҳисобланади. Ушбу муддатда ўз устав капиталини 
шакллантирмаган корхоналар юридик статусини йўқотади ва тугатилади. 
 Устав капитали корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларига ва мулк 
шаклларига боғлиқдир. Давлат корхоналарида устав капитали унга давлат 
томонидан биркитилган мулклар мажмуасидан ташкил топади. Хусусий ва 
коллектив ўртоқчилик мулклари асосида ташкил этилган корхоналарда устав 
капитали таъсисчиларнинг пай ва бадалларидан иборат бўлади. Акционерлик 
жамиятларида устав капитали чиқарилган оддий ва имтиёзли акцияларнинг 
номинал қийматидаги суммаларининг йиғиндисидан ташкил топади.
 Устав капиталига таъсисчиларнинг ҳиссалари узоқ ва қисқа муддатли 
активлар билан, яъни асосий воситалар, номоддий активлар, капитал ва 
молиявий инвестициялар, товар-моддий бойликлар ва пул маблағлари билан , 
киритилиши мумкин. 
 Таъсисчиларнинг устав капиталидаги ҳиссалари корхонанинг соф 
фойдасини ҳиссали усулда тақсимлашга, акцияларнинг сони эса соф фойдани
уларнинг ҳар бирига мос равишда тақсимлашга асос бўлиб ҳисобланади. 
Давлат корхоналарида соф фойда тақсимланмайди ва устав капиталининг 
миқдорини оширишга йўналтирилади.
Устав капитали бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб 
қуйидагилар ҳисобланади: 
 Устав капиталини корхоналарнинг таъсис этилган кунига акс эттириш; 
 Таъсисчилар томонидан ўз улушларини белгиланган муддатларда 
киритилиши устидан назорат ўрнатиш; 
 Устав капиталидаги ўзгаришларни ўз вақтида ва тўғри ҳисобга олиш; 
 Чет эл инвесторлари томонидан чет эл валютасида киритилган маблағлар 
бўйича валюта курслари ўртасидаги фарқларни тўғри ҳисобга олиш; 


102 
 Таъсисчилар билан олинадиган дивидендлар ва уларнинг ҳиссалари 
бўйича ҳисоб-китобларни тўғри олиб бориш; 
 Устав капиталига доир маълумотларни молиявий ҳисоботларда тўғри акс 
эттириш ва бошқалар.
2.ТУРЛИ МУЛК ШАКЛИДАГИ КОРХОНАЛАРДА ХУСУСИЙ 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling