Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


Download 281.5 Kb.
bet1/10
Sana18.01.2023
Hajmi281.5 Kb.
#1098455
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Najimova N




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ
ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС
ИНСТИТУТИ
«ИҚТИСОДИЁТ ВА МЕНЕЖМЕНТ» ФАКУЛТЕТИ
«МЕНЕЖМЕНТ ВА СТАТИСТИКА» КАФЕДРАСИ





Мавзу: ИШЛАБ ЧИКАРИШ КОРХОНАЛАРИДА МЕХНАТ ХАКИ ТАХЛИЛИ
(« Богизагон» МЧЖ мисолида)

Бажарди: БҲ-110 гуруҳ талабаси
Нажимова Н.


Илмий раҳбар:доц.Исроилов Ж.


САМАРҚАНД-2014


РЕЖА:
КИРИШ
I-БОБ. МЕҲНАТ ҲАҚИ тахлилининг НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ



    1. Меҳнатга ҳақ тулашнининг бухгалтеря хисоби обекти сифатида

моҳияти, аҳамияти ва улар тахлилили.



    1. Меҳнат ҳақи ташкил қилиш, унинг тахлилиниг вазифалари ва ахборот манбалари


II -БОБ. "БОҒИЗАГОН " МЧЖДА МЕҲНАТ ҲАҚИ ТАХЛИЛИ
2.1. "Боғизагон " МЧЖ да ходимлар билан хисоб китоблар тахлили
2.2."Боғизағон" МЧЖда мехнатга хак тулаш билан боглик харажатлар тахлили
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
ИЛОВАЛАР

КИРИШ

Ҳар бир мамлакатда аҳолининг турмуш даражаси муҳим аҳамятга эга. Меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби - ҳисоб ишларининг аниқ ва оператив маълумотлар талаб қилувчи энг муҳим ва қийин сохаларидан биридир.Унда ходимлар сониниг ўзгариши, иш вақтининг сарфланиши, иш ҳақи фонди, тўлов турлари ва ходимлар тоифаси бўйича ҳисоб-китоблар акс эттирилади.


Ушбу курс ишини ёзиш давомида бизлар 21-сон БҲМС, Узбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги «Маҳсулот (ишлар, хихматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги» Низомдан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексидан, ва турли бухгалтеря хисоби, корхоналар тахлилига доир адабиётлардан фойдаландик.
Курс ишинининг максади меҳнат ҳақи тахлилининг қандай тартибда амалга оширилишини чуқур ўрганиш ва керакли хулоса ва таклифлар килишдан иборатдир.
Курс иши объекти сифатида Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани «Боғизоғон» кишлоғида жойлашган Самарқанд вилояти Тайлоқ 2011йил ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субектларни рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг 2011йил 9 ноябирдаги 74/65 қарорига асосан рўйхатга олинган «Боғизоғон» МЧЖ танлаб олинган.
Курс ишининг таркиби кириш, 2 та боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар руйхати ва иловалардан иборат.
Курс ишининг I-бобида «Меҳнат ҳақи Меҳнатга ҳақ тулашнининг бухгалтеря хисоби объекти сифатида моҳияти, аҳамияти ва улар тахлили атрофлича очиб берилган.
Курс ишининг II - бобида эса «Боғизоғон» МЧЖнинг иқтисодий ташкилий асослари, МЧЖ да мехнат ҳақи тахлили кай тартибда амалга оширилиши акс этган.
Шунингдек курс иши таркибида хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар ҳамда иловалар урин олган.

I-боб. МЕҲНАТ ҲАҚИ тахлилининг НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


1.1. Меҳнатга ҳақ тулашнининг бухгалтеря хисоби обекти сифатида
моҳияти,аҳамияти ва улар тахлилили.

Хўжалик юритишнинг хозирги шароитида ишлаб чиқариш корхоналарининг бош вазифаси турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, ижтимоий ишлаб чиқаришни оғишмай ўстириб бориш, қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш йўли билан мехнат унумдорлигини ошириш, миллий даромадни ўстиришдан иборатдир. Меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби -ҳисоб ишларининг аниқ ва оператив маълумотлар талаб қилувчи энг мухим ҳамда қийин сохаларидан биридир.Унда ходимлар сонинг ўзгариши,иш вақтининг сарфланиши,иш ҳақи фонди,тўлов турлари ва ходимлар тоифаси бўйича ҳамда иш ҳақи фондидан ташқари амалга ошириладиган бошқа тўловлар,корхонанинг ҳар бир ходими билан ҳисоб-китоблар акс эттирилади. Бу маълумотлар асосида меҳнат унумдорлиги ҳамда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, ходимлар сони, иш ҳақи фондининг сарфланиши ва бошқалар бўйича режа топшириқларининг бажарилиши устидан назорат амалга оширилади.


Меҳнат ва иш ҳақи ҳисобини йўлга қўйиш меҳнатга тўғри муносабат руҳида тарбиялашнинг муҳим омилларидан биридир.1
Махсулот ишлаб чиқариш хажмининг ошишига, махсулот таннархининг пасайишига, фойда миқдорининг ошишига хамда бошқа бир қатор техник-иқтисодий курсаткичларининг яхшиланиши корхонанинг мехнат ресурслари билан таъминланиш даражасига боғлиқ. Мехнат курсаткичларининг бажарилиш даражаси машина ва жихозлардан максимал фойдаланишга, ишлаб чиқаришни бир маромда амалга оширилишига ва мехнат унумдорлигини усишига таъсир курсатади. Бугунги кунда республикамизда руй бераётган ижтимоий- иктисодий узгаришлар мавжуд мехнат ресурсларидан самарали фойдаланишни такозо этмоқда. Мехнат курсаткичлари таркибига одатда куйидагилар киради:
А) Иш хаки фонди;
Б) Ходимлар сони;
В) Мехнат унумдорлиги;
г) Ўртача йиллик иш хаки.
Моддий ишлаб чикаришда мехнат ресурсларидан самарали фойдаланишни ифодаловчи курсаткичлар куйидагилардир.
1. Мехнат унумдорлигини усиш даражаси.
2. Мехнат унумдорлиги хисобига махсулот хажмини усиши.
3. Ходимлар сонини нисбий камайиши.
4. Мехнат хаки фондидан нисбий иктисод.
5. Мехнат унумдорлиги усиш даражасини мехнат хакини усиш даражасига нисбати.
Мехнат ресурсларини тахлил этиш оркали корхонани ходимлар билан таъминланиши ва улардан фойдаланиш, уларнинг таркиби, тузилиши, касбий махорати, ходимларни малакасини ошириш, иш вактидан фойдаланиш курсаткичларига бахо берилади. Айникса, мехнат унумдорлигини ошириш имкониятларига купрок эътибор берилади. Мехнат ресурслари ва улардан фойдаланишни тахлил этишдан максад, мехнат унумдорлигини ошириш резервлари хисобига махсулот хажмини усишини, иш вактидан тулик фойдаланиш ва бошка омиллар эвазига махсулот таннархини пасайтиришдан иборатдир.2
Республика корхоналарида иш ҳақи тизими иш ҳақининг тарифли ва тарифсиз тизимлари асосида шаклланади.

Download 281.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling