Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
Ишга қабул қилиш ва танлаш.
Бозор муносабатлари тизимида меҳнат бозори муҳим ўринни эгаллайди. Мана шу бозорда меҳнатга қобилиятли кишилар ва давлат бирор бир жамоа ва хусусий ташкилотларнинг номидан иш кўрувчилар ва иш берувчиларнинг манфаати тўқнаш келади. Меҳнат бозорида вужудга келадиган муносабатлар яққол ифодаланган ижтимоий-иқтисодий хусусиятга эга бўлиб, улар мамлакат аҳолиси кўпчилигининг муҳим эҳтиёжларига дахлдор бўлади. Меҳнат бозори механизми орқали аҳолининг иш билан бандлиги ва меҳнатга ҳақ тўлаш даражалари белгиланади. Меҳнат бозорида рўй бераётган жараёнларнинг жиддий оқибати ишсизлик бўлиб, у умуман олганда салбий ҳодиса ҳисобланса ҳам, лекин амалда жамият ҳаётининг муқаррар натижасидир. Аҳолининг иш билан бандлиги унинг такрор ишлаб чиқарилиши учун зарур шартдир, чунки кишиларнинг турмуш даражаси, кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга, уларни ишга жойлаштиришга, ишдан маҳрум бўлиб қолган кишиларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб туришга сарфланадиган харажатларнинг барчаси ана шу аҳолининг иш билан бандлигига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам аҳолининг иш билан бандлиги, ишсизлиги, меҳнат фаолияти учун зарур ресурслар ва умуман меҳнат бозори сингари муаммолар мамлакат иқтисодиёти учун долзарб бўлиб, улар тармоқлараро функционал тизим ҳисобланади. Бозор муносабатларининг ривожланиши мос равишда ижтимоий меҳнат соҳасидаги муносабатларнинг ривожланишини ҳам тақозо қилади. Бу эса, меҳнат бозорини шакллантириш ва самарали ривожлантиришни зарурат этади. Талаб - иқтисодиёт соҳаларининг меҳнат бозорига буюртма этган, иш ҳақи фонди, якка тартибдаги хўжаликлардан олинадиган даромадлар ва бошқа ҳаётий воситалар билан таъминланган эҳтиёжнинг ҳажми ва таркибини акс эттиради. Таклиф - ёлланма шарти билан ишга эга бўлишдан манфаатдор бўлган ишчи кучининг миқдор ва сифат (сони, жинси, ёши, маълумоти, касби, малакаси, миллати, ишлаб чиқиши, даромади ва бошқалар бўйича) таркибини ифодалайди. Меҳнат бозоридаги ишчи кучининг таклифи мураккаб демографик тузилишга эга. Аввалламбор, аҳолининг умумий сонидан ёлланиб ишлашга қодир, яъни меҳнат қобилиятига эга бўлиб, унинг эгаси - ходим меҳнат бозорида уни таклиф қилишдан, тадбиркор эса уни ўз корхонасида белгиланган вақт давомида фойдаланиш учун ёлланишидан манфаатдор қисмини ажратиш керак. Аҳолининг умумий сонидан иккита йирик гуруҳларни ажратиш мумкин: Ёлланиб ишлашга қодир меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли; Ёлланиб ишлашга қодир бўлмаган аҳоли. Биринчи гуруҳ қуйидаги гуруҳчаларга бўлинади: а) ижтимоий ишлаб чиқаришда иш билан банд бўлганлар; б) ижтимоий ишлаб чиқаришда иш билан банд бўлмаганлар; Иккинчи гуруҳ ҳам гуруҳчаларга бўлинади: а) меҳнатга қобилиятли ёшдан кичик аҳоли, яъни 16 ёшгача бўлган ўсмирлар; б) меҳнатга қобилиятли ёшдан кексароқ аҳоли, в) меҳнатга қобилиятли ёшда, аммо ногиронлиги туфайли ишламаётган нафақахўрларнинг асосий қисми. Демак, «меҳнат бозори» тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни ва уни ташкил қилувчи қисмларининг тизимли тадқиқоти бизга улар томонидан иқтисодиётни модернизациялаш даврида бажариладиган барча вазифаларни тўлиқ мазмунини намоён қилади, уларга эса қуйидагилар киради: ишчи кучига талаб ва таклифнинг ҳажми, таркиби ва нисбатини шакллантириш; бозор тизимида хўжалик юритишининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий механизмлари ёрдамида ишчи кучига талаб ва таклифни тартибга солиш; меҳнат ресурсларининг иш билан оқилона бандлигини шакллантиришга бевосита таъсир кўрсатиш; ишсизларга иш топишга ёки бозор шароитига мос келадиган даражада малакасини оширишни ташкил этишга ёрдам бериш; ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва уни тежашга таъсир кўрсатиш. Бу қайта ишлаш саноати, хизмат кўрсатиш ва сервис ҳамда бошқа аниқ меҳнатни қўлловчи соҳаларга қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан озод бўлган меҳнат ресурсларини рақобат асосида жалб қилишни рағбатлантиради ва шунинг билан муомала соҳасида ишчи кучи захирасини шакллантириб, банд бўлмасдан қолишга имкон беради. Мамлакатимизда меҳнат бозори инфратузилмасининг ривожланиши халқаро нормалар асосида ривожланмоқда. Бу соҳада муҳим халқаро ташкилот бўлиб Халқаро Меҳнат Ташкилоти ҳисобланади. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Женевада бўлиб ўтган 1933 йилдаги ўн еттинчи сессиясида “Давлат органларининг нодавлат иш билан бандлик тузилмалари муносабатлари бўйича муносабатини белгилаб берувчи пуллик ишга ёллаш бюролари тўғрисида”ги 34-сонли Конвенцияси қабўл қилинди118. ХМТ нинг 1949 йилдаги Женева конференциясида 34-сонли Конвенциясининг Низоми кўриб чиқилди ва янги 96-сонли Конвенция 1949 йил 8 июнда қабул қилинди. Унда иштирокчи мамлакатлар ўртасида пуллик ишга ёллаш бюроларини тугатиш ёки мазкур бюроларни фаолият юритишини белгилаш тартиблари тўғрисида Низом бўлимини ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилди119. Мабодо, агарда ХМТ нинг иштирокчи мамлакатлари пуллик ишга ёллаш бюроларини тугатиш ҳақида бўлим қабул қилсалар, 96-сонли Конвенциясига қуйидаги янги ўзгартиришлар: “давлат иш билан бандлик хизмати тизими яратилмасдан, бу тугатилиш ўз кучига эга бўлмайди, киритилади”120, “ҳокимиятнинг ваколатли органи эса турли категориялардаги шахсларга ишга жойлаштиришга шуғулланувчи бюроларни тугатиш учун турли муддатларни ўрнатиши мумкин”121. Пуллик ишга ёллаш бюроларининг фаолиятида шундай шахсларни ишга жойлаштиришга рухсат берилдики, давлат иш билан бандлик доирасида уни амалга ошириш мумкин бўлмаганда ёхуд қийин бўлганда. Хусусий бюролар фаолиятлари тартибларини ўрнатишда давлат органлари иш берувчилар ва ёлланма ишчиларнинг вакиллик органлари манфаатларига мувофиқ маслаҳатлар ўтказиш зарур ҳисобланган. Пуллик ишга ёллаш бюроларининг қолган фаолиятларида давлат ҳокимият органларининг қаттиқ назорати остида (уларнинг фаолиятини лицензиялаш; бадллар йиғимининг миқдори бўйича қаттиқ назорат (пуллик бюроларда)) бўлиши зарур эди. Шунга кўра, ХМТ иштирокчи мамлакатларга хусусий бюроларини тугатиш орқали иш берувчилар ва ёлланма ишчилар ўртасида ижтимоий- меҳнат муносабатларини ўрнатиш йўлидаги сунъий тўсиқларни минималлаштириш ёки бартараф этиш бўйича тавсиялар берди. Ҳамма категориядаги ишчилар учун мақбул даражада давлат иш билан бандлик хизматини яратишни ва ривожлантиришни тавсия этди122. ХМТ томонидан 1997 йилда 181-сонли Конвенция қабул қилиниб, унда иш билан бандликнинг хусусий тузулмаларига муносабат кўриб чиқилди. Шунинг учун мазкур бюроларнинг фаолияти мазкур янги, муҳим халқаро меҳнат нормаларига риоя этиш зарурати қараб чиқилди. Кейинги вақтларда Евроосиёнинг бозор иқтисодиётига ўтиш даврида турган мамлакатларда ушбу Конвенцияга қизиқишлар ортмоқда. 1990 йилларнинг бошларида хусусий иш билан бандлик тузилмалари фаол ривожланиш тенденциясига эаг бўлдилар. Буннинг ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилмаган эди. Бироқ мазкур агентликлар хизматидан фойдаланиш асосида махсус малакага эга ишчи кучига муҳтожлик бўйича талаб орта борди. Шунинг учун ХМТ нинг 181-сонли Конвенцияси ҳозирги замон талаби ҳисобланади. Бир қатор мамлакатлар, хусусан, МДҲ мамлакатлари ХМТ нинг юқорида келтирилган Конвенцияси қабул қилингандан кейин хусусий иш билан бандлик агентларини миллий регуляторини ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқдалар. 181-сонли Конвенция иш билан бандликнинг хусусий тузилмаларига қуйидаги янги Низомни вазифалари ва шарт-шароитларини белгилаб берди: юқоридаги 96-сонли Конвенциянинг қўлланиш соҳаси кенгаймоқда ва ишга жойлаштиришда бошқа хусусий агентликлар воситачилигида қўшимча тадбирларни ўз ичига олмоқда, масалан, иш қидириш бўйича хизматларни таклиф этувчи ташкилотлар ва меҳнат бозорида бошқа тўғридан-тўғри хизматларни кўрсатувчилар мақсади ҳозирги эгилувчан меҳнат бозорига тўлиқ таъсир кўрсатишдан иборатдир (1-б. № 181); Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling