Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet2/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Фаннинг ўқув услубий мажмуаси институт ўқув-услубий Кенгашининг 2022 йил “____” ______________даги “____”-сонли йиғилишида кўриб чиқилган ва тасдиқлаш учун тавсия этилган.

Фаннинг ўқув услубий мажмуаси институт Кенгашининг 202__ йил “____” ______________даги “____”-сонли мажлис баёни билан маъқулланган.

БИЗНЕСДА БУХГАЛТЕР ФАНИДАН
ЎҚУВ- УСЛУБИЙ ⱩЎЛЛАНМА МУНДАРИЖАСИ

1.КИРИШ…………………………..………………………………………………..4


2.ҲАР БИР МАВЗУ БЎЙИЧА ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАТЕРИАЛЛАРИ …..………….7
3. АМАЛИЙ МАШⱩЛАР МАТЕРИАЛЛАРИ………………………………………………….………….348
3. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАТЕРИАЛЛАРИ…..………………..………..…………360
4. ГЛОССАРИЙ…………………………………………………………………..362
5. ИЛОВАЛАР:
-ФАН ДАСТУРИ………………………………………………………………….374
-ФАН СИЛЛАБУСИ……………………………………………………………...375
-ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАРИ……………….…………………………….…..376
-ТЕСТЛАР…………………………………………………..………....................377

КИРИШ
“Бизнесда бухгалтер” курси фанининг мазмун-моҳияти, объекти, субъекти, предмети, функция ва вазифаларини, замонавий бозор тизимининг ривожлантириш зарурлиги, бизнесда бухгалтернинг ахамияти, вақт менежменти, бизнесда бухгалтер фаннинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги ҳамда халқаро амалиётда бухгалтерларнинг ахамиятини ўргатади.
Ушбу фан таркибида тадбирколик ташкилотлари, уларнинг манфаатдор томонлари ва ташқи муҳит, бизнесни ташкил этиш, тузилиши, функциялари ва бошқариш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот тизими, назорат ва мувофиқлик, Етакчилик ва шахсларни ва жамоаларни бошқариш, шахсий самарадорлик ва бизнесда мулоқот, бухгалтерия ҳисоби ва бизнесда профессионал одоб-аҳлоқ каби мавзулар ҳам ўрин олган.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, фан дастури ASSA xaлқаро ташкилоти талабларидаги “Молиявий ҳисоб” фанининг ҳам талабларини қамраб олган ва қўйилган талабларга жавоб беради.
Фанни ўқитишдан мақсад –талабаларга халқаро стандартлар асосида тадбиркорлик ташкилотлари, уларнинг манфаатдор томонлари ва ташқи мухит, бизнесни ташкил этиш, тузилиши, функциялари ва бошқариш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот тизими, назорат ва мувофиқлик,, етакчилилик ва шахсларни ва жамоаларни бошқариш, шахсий самарадорлик ва бизнесда мулоқот, бухгалтерия ҳисоби ва бизнесда профессионал одоб-ахлоқ бўйича йӯналишига мос билим, кўникма ва малакани шакиллантириш ҳисобланади.
Фан бӯйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади:
- тадбиркорлик ташкилотлари, уларнинг манфаатдор томонлари хақида дастлабки маълумотларни билиши;
- тадбиркорлик мухити, макроиктисодий мухит, микроиктисодий омиллар хақида тасаввурга эга бӯлиши;
- бизнесни ташкил этиш, тузилиши ва стратегияси бўйича назарий ва амалий билимларга эга бӯлиш;
- назорат, хавфсизлик ва аудит фирибгарликни аниқлаш ва олдини олишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
- шахслар, гуруҳлар ва жамоаларни рағбатлантиришни ўрганиши;
- шахсий самарадорлик ва мулоқотни ошириш va касбий одоб-ахлоқ бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак.


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling