Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Ички манфаатдор томонлар:ходимлар ва рахбарият
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
1.4.Ички манфаатдор томонлар:ходимлар ва рахбарият.
Тадбиркор ўз фаолиятида ходимлари ва ҳамкорларини энг қадрли кишилари сифатида қабул қилиши керак. Замонавий тадбиркорларнинг АҚШлик типик вакили Майкл Делл – у Dell Computer Corp фирмасини 19 ёшида, биринчи курс талабаси эканлигида тузган. Фирманинг дастлабки сармояси бир минг АҚШ долларига тенг бўлган. Майкл 40 ёшга тўлганида компаниянинг сотилиш ҳажми 45 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган. У компьютер ишлаб чиқарувчи фирмалар орасида етакчи ўринга чиққан. DELL корпарациясининг асосчиси Майкл Делл муваффақиятининг 9 қоидаси мавжуд бўлиб, уларнинг биттаси ходимларини рахбарият томонидан хурмат қилиш муҳим эканлигини таъкидлаб ўтган. Кичик бизнесда шахслараро мулоқот (алоқа)нинг уч тури - истеъмолчилар билан, ходимлар билан ва етказиб берувчилар билан мулоқот мавжуд. Кўп кичик корхоналарнинг эгалари ходимлар ва етказиб берувчиларнинг мулоқотига эътироз билдиришмайди, чунки мулкдор уларга нисбатан фойдалироқ мавқейда туради. Бироқ мулкдор-истеъмолчи муносабатлари сизнинг бизнесингиз турига қаттиқ боғлиқдир. Масалан, кўчмас мулкни сотишда ҳужумкорлик, ҳатто агрессивлик муҳимдир. Агар сизга якка тартибда сотиш ёқмаса, бу нарса талаб қилинадиган бизнесни танламанг. Бизнеснинг бошқа кўплаб турларида сотишга ёндашув кўпроқ шахсдан ташқаридадир. Чакана савдода муваффақият кўпинча истеъмолчи билан шахсий алоқадан кўра, яхши товарларга, мақбул нархларга ва омадли рекламага боғлиқ бўлади. Почта, Интернет ёки электрон почта орқали буюртма бериш шахс иштирокисиз савдонинг охирги мисолидир, бунда сиз ҳеч қачон истеъмолчини кўрмайсиз (истеъмолчи буюртма беради, мулкдор товар жўнатади).8 Бошқаришда энг асосий бўлиб, инсон билан ишлаш ҳисобланади. Менежмент тизимида инсон корхона фаолиятининг барча жараёнларида асосий бўлиб ҳисобланади. Ҳамма иш муайян ишни бажариш учун мос келадиган одамларни излашдан бошланади. Бу, одатда, инсон ресурслари ёки кадрлар бўлими томонидан амалга оширилади. Агар компания бундай бўлимга эга бўлмаса, бу иш одамларни ёллаш билан шуғулланадиган менежер томонидан бажарилади. Менежер фақатгина мос келадиган кишини топиш учун эмас, балки ишловчининг фаровонлиги учун ҳам жавобгар. Ўзига ёқмаган, мос бўлмаган ва ҳақ тўланишидан қониқмаган ишни унумсиз бўлади. Кадрлар бир неча тоифага бўлинади: Ишчилар (асосий ишчилар, ёрдамчи ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришни таъминловчи ишчилари); Хизматчилар (бошқарув ходимлари, мутахассислар, техник ходимлар, кичик персонал). Бундай бўлиниш кадрларнинг нафақат фаолият мазмунини, балки ташкилотдаги ўрнини ҳам чегаралаб беради. Ишчилар деганда, бевосита товар ва хизмат яратиш билан шуғулланадиган шахслар тушунилади. Уларнинг асосий вазифаси белгиланган операцияларни ўз иш жойларида тўғри ва самарали бажаришдир. Хизматчиларнинг моҳияти ва мазмуни ишчиларга хизмат кўрсатиш маъносидан келиб чиқади. Маҳсулот яратиш жараёни қанчалик мураккаблашса ёки мувозанатдан чиқиб кеца, хизматчиларга эҳтиёж шунчалик ортиб бораверади. Кичик бизнеснинг бозор иқтисодиётидаги роли кадрлар сиёсатига ўз таъсирини кўрсатади. Кичик бизнеснинг ҳар бир аъзоси, аввало, тадбиркор бўлиши енг асосий омил сифатида қабул қилинган, чунки вазиятнинг тезкорлик билан ўзгариши барча ходимлар томонидан сезгирлик, изланувчанлик ташаббускорлик ва таваккалчиликни талаб қилади. Ушбу талаб кичик бизнесда кадрларни бошқариш муаммолари енг муҳим муаммо, деб ҳисобланади. Аксинча, кичик бизнесни бошқариш тизимида кадрларнинг ўрни ва аҳамияти иқтисодиётни ривожлантириш муаммосининг ечимига қўшилган ҳисса сифатида қаралиши мумкин. Йирик корхонага нисбатан кичик бизнесда кадрлар манбалари чекланган бўлади. Маълумки, кадрлар манбаларининг барчаси икки гуруҳга бўлиниши мумкин: ички манбалар ва ташқи манбалар. Бундай бўлиниш йирик ташкилотларда қуйидагиларни билдиради: а) ички манбаларга ходимларнинг мартабасини кўтариш, горизонтал ротация, лавозимларни ошириш ва ходимларни ўқитиш; Ушбу сабаблар кичик бизнесда манбалар тушунчаларида ўзига хос хусусиятларини намоён қилади: Ички манбаларга мавжуд ходимларнинг оиласи ва яқинлари киритилади. Уларнинг яшаш муҳити кичик бизнесда шаклланган муҳитга ўхшайди ва бизнеснинг фаолият йўналишига зид бўлмайди. Бундан ташқари, ходимларнинг лавозимини ошириш ҳам чекланган равишда ички манба ҳисобланиши мумкин. Ходимнинг лавозимини ошириш лавозимлар камлиги билан чекланади ва ходимнинг ўсишини тўхтатиб туради. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling