Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташқи манбаларга
1.5. Ташқи манфаатдор томонлар.
Ташқи манфаатдор томонлар иш берувчиларни ўз ичига олиши мумкин. Европада манфаатдор томонлар режимларининг кўтарилиши, олий маълумотни ҳукумат бошқарадиган бюрократиядан замонавий тизимларга ўтишда пайдо бўлди, бунда ҳукумат роли тўғридан-тўғри назоратдан кўра кўпроқ назоратни ўз ичига олади.9 Ташқи манбаларга меҳнат биржаси, матбуотда эълон орқали жалб қилиш, битирувчилар орасидан кадрларни танлаш ва ҳоказолар киради. Кичик бизнесда манбаларнинг ташқи ва ичкига бўлиниши ташкилот бошқарувига аралашиш ҳамда унинг маданиятини сақлаш мезонларидан келиб чиқади. Маълумки, шахслар мулоқот даврида ўзаро таъсир ўтказиш хоссаларига ега. Кичик бизнесда меҳнат жамоаси кичик бўлганлиги сабабли, ўзаро таъсир бошқарув фаолияти ва тартибини ўзгартириши мумкин бўлади. Бундан ташқари, янги ходим ўзининг қадриятлари билан кириб келади ва шаклланган ташкилий маданият бузилиши мумкин. Ташқи манбаларга ташкилот эгасига ёки маданиятига боғлиқ бўлмаган кадрлар манбалари киритилади. Кичик бизнес, одатда, меҳнат биржаси, таълим муассасалари, оммавий ахборот воситаларидан кадрлар манбайи сифатида фойдаланмайди, балки шу ташкилотнинг бевосита таъсир ўтказувчи ташқи муҳит омилларидан танлаб олади. Масалан, кичик бизнесни юритувчи шахс ўзига кадрни танлашда, фирмада ишлаётган малакали ходим ва унга рақобатчи — касб-ҳунар коллежи битирувчиси орасидан сўзсиз малакали ходимни танлайди. Шуни қайд қилиш зарурки, кадрлар манбаларидан фойдаланиш кичик бизнеснинг мақсадларидан келиб чиқади. Ўсиш даврида кичик бизнес ташқи манбалардан фойдаланишга мажбур, аммо қўнимсизлик даражаси юқори бўлади, чунки шароитга мослашмаган кадрларни ишдан кэтиши кўп бўлади. Барқарор ёки тўйинган кичик бизнесда кадрлар алмашуви режасидан кўра, кўпроқ фавқулодда тус олади. Янги кадрни олиш зарурати бир қанча сабаб- ларга кўра, ишлаб турган ходимнинг ишдан кэтиши билан вужудга келади ва кичик бизнес учун фойдали ҳолат, деб бўлмайди. Кадрлар сиёсати стратегия ва тактикасига ега. Кадрлар стратегияси жамият тараққиётининг маълум бир босқичида асосий йўналиш, мақсадни ифодалайди. Кадрлар билан бўладиган жорий тадбирлар, ишлар кадрлар иши тактикасининг мазмунини англатади. Кадрлар билан бўладиган иш: кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, бир ишдан бошқасига ўтказиш, юқори лавозимларга кўтариш, ишларини режалаштиришни ташкил қилиш ва раҳбарликни ўз ичига олади. Бошқарув тизими сифатида кадрлар ишининг субъекти махсус вазифадаги одамлар ва бўлимлар ҳисобланади. Корхоналарда булар: раҳбар, кадрлар бўйича нозир, кадрлар бўлимидир. Кадрлар ишида бошқарув объекти бўлиб ишга тайинланувчилар, ходимлар, бошқарув вазифасидаги кишилар ҳисобланади. Бошқарув жараёнида кўп нарса кадрларга, уларнинг ишбилармонлиги, малакаси, билими ва фаолият натижаларини яхшилашга интилишига боғлиқ.10 Кичик бизнесда ташқи ва ички манфаатдор томонларда PR муҳим роль уйнайди. PR-бу Public Relations (PR) ибораси (Жамоат билан Алоқалар) PR қисқартмаси ўз ичига олган барча маъно ва мақсадларини ёритиб беролмайди. Жамоат билан Алоқа ибораси остида аксарият ҳолларда “Мижоз билан ишлаш” назарда тутилади. Айни вақтда PR эса кенг маъноли атамадир. PR – бу, корхонаннгиздан ташқаридаги инсонларнинг сизнинг брендингиз ва маҳсулотингиз ҳақида нималар деяётганидир. “Инсонлар нималар деяпти” ибораси ушбу контекстда жуда ҳам муҳим. Унинг муҳимлиги шундаки, инсонлар, сизнинг мижозларингиз сиз нима дейишингизга эмас, балки “бошқа инсонлар нима деяётганига” анча осонроқ ишонадилар. Шунинг учун бу тушунча маркетинг стратегиянгизнинг бир қисми бўлиши шарт. Реклама акциялари, реклама ва e-mail орқали мижозларга жўнатмаларингиз PR да муҳим аҳамиятга эга. Бироқ, хизматларингиз ва/ёки маҳсулотларингиз сифати учинчи шахс томонидан тасдиқланиши ва маъқулланиши юқорида санаб ўтилганлардан кўра катта ишонч қозонади. Масалан, интернет дўконлардан маҳсулот танласак, биринчи навбатда биз ушбу маҳсулотнинг ҳақиқий сифатини билиш учун у ҳақидаги фикрларни ўқиб чиқамиз. PR айнан инсонларнинг шу каби ҳаракатларига қаратилган. PR доимий равишда бизнесингизни, маҳсулотингизни, хизматларингиз ва брендларингизни олдинга суриш мақсадида экспертлар ва нашриётларнинг ишончини қозониш усулларини қидиради. Шу соҳанинг мутахассислари мижозлар учун тайёрланган рекламадан кўра учинчи шахс томонидан билдирилган фикрлар 3 баробар кўпроқ самара беришини таъкидлайдилар. PR қисқартмасини Personal Recommendations (Шахсий тавсиялар) сифатида ҳам қабул қилиб, бундай талқинни Public Relations (Жамоат билан алоқалар) билан бир қаторга қўйиш лозим. НИМА УЧУН КИЧИК ТАДБИРКОРЛИКДА PR МУҲИМ? Шахсий тавсиялар – бу савдода юқори кўрсаткичларни қўлга киритишнинг энг самарали усули. Яхши маркетингнинг мақсади сизнинг хизматларингиздан мамнун бўлган мижозларингиз хизматларингизни ўз дўстлари ва танишларига тавсия этишларига қаратилаган. Биргина шундай мижоз сизнинг хизматингизни 10 000 дўстига тавсия этишининг кучини тасаввур қилинг. Буни ўртача аудиторияга эга бўлган журналист ёки етарли даражада обуначиларига эга бўлган блогер қила олади. Бу рақамларга бир-иккита нолни қўшинг ва сиз минтақавий радиостанцияни қамраб оладиган потенциал мижозлар сонига эга бўласиз. Катта маркетинг харажатларига эга бўлган, телевизион реклама ёки шаҳарда билбордлар сотиб олишга қурби етган улкан бизнес учун рўзномадаги рекламани ўқийдиган қўшимча 10000 жуфт кўзлар муҳим аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин. Лекин маркетинг учун чекланган миқдордаги бюджетга эга бўлган кичик бизнес учун бу рақамлар номутаносиб равишда юқори кўрсаткичга айланади. Мижозлар аудиториясининг қамрови бизнесга қараб фарқланади ва у бизнесингиз ҳақида маълумотларни чоп этадиган нашриёт турига бевосита боғлиқдир.11 Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling