Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet6/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Якка хусусий мулк - бу якка шахснинг мулки, шу мулкка асосланган корхона якка шахсга тегишли корхона ҳисобланади. Айрим мулкдорга қарашли, лекин ишчиларни ёллаб ишлатадиган ёки мулкдорнинг шахсан ўзи ва оила аъзолари ишлайдиган корхоналар ҳам бўлади.

  • Гуруҳий - корпоратив хусусий мулк - бу маълум мақсадни кўзлаб, ўзаро бирлашган мулк соҳибларининг хусусий мулки. Бу мулкни ҳар бир соҳиб алоҳида эмас, балки биргаликда ўзлаштиради. Унинг намунаси корпорациялар бўлиб, улар амалда ҳиссадорлар жамияти шаклида фаолият кўрсатади. Бундай тадбиркорлик иши корпорация доирасида амалга ошади.4

    Тадбиркорлик ташкилотларнинг манфаатдор томонлари – бу жамоавий мақсадларни қизиқтираоладиган ижтимоий ускуна бўлиб, ўзининг ишлаб чиқарувчанлигини ошириш орқали максимал даражада даромадга эга бўлиш ва иқтисодий-ижтимоий муҳитни шакиллантиручи драйвер бўлиши. Яъни, бошшқарадиган ва уни атроф-муҳитдан ажратадиган чегарага эга бўлиш.
    Баъзи адабиётларда замонавий манфаатдор томонлар тушунчаларни фуқаролик жамиятининг табиати ва шахслар ўртасидаги мунособатлар бўлиб ҳисобланади деб таъриб келтирилган. “Мафаатдор” сўзи дастлаб ички меморадумда пайдо бўлган. Stenford тадқиқод институти 1963 йилда. Кейинчалик, кўплаб манфаатдор томонларнинг таърифлари ва тушунчалари ишлаб чиқилди. 1971 йилда Xayn Kroos va Klaus Shvab немис олими Moderne Unternehmensführung im Maschinenbau (Машинасозликда замонавий корхоналарни бошқариш) китобини нашр этди. Ушбу олим китоби, замонавий корхона менежменти нафақат акциядорларга, балки барча манфаатдор томонларга (die Interessenten) узоқ муддатли ўсиш ва фаравонликка эришиш учун хизмат қилиши кераклигини такидлаб ўтган. АҚШ муалифлари эргашдилар. Масалан 1983 йилда, Yan Miroff томонидан Сан-Францискода "Ташкилий ақлнинг манфаатдор томонлари" номли китоби наашр этилган. 
    Стратегик бошқариш ва корхоналнинг даромадни кўпайириш манфаатидан ташқари, икки томонларнинг ёндашуви асосида манфаатларни кўзда тутади. Тадбиркорлик манфаатдор томонлари унинг нимани қадрлаш принципига боғлиқ бўлади. Компаниянинг манфаатдор томонлари акциядор (view) ёки компания эгаларининг қарашлари, уларнинг эҳтиёжлари ва улар учун копмания учун бугунги кунда замон талаб этаадиган қадр қийматнинг ўсиши вазифасидан келиб чиқади.
    Тадбиркорлик манфаатдорлиги бошқа томонлар манфаатларини ҳам инобатга олишга мажбур бўлади. Буларга: ходимлар, харидорлар, етказиб берувчилар, молиячилар, жамоалар, давлат органлари сиёсий гуруҳлар, савдо уюшмалари ва касаба уюшмалари бўлиб ҳисобланади. Ҳатто баъзида рақобатчиларни ҳам манфаатдор томонлари инобатга олинади-уларнинг мақоми фирма ва унинг манфаатдор томонларига таъсир этиш қобилиятидан келиб чиқади. Манфаатдор томонни ташкил этадиган нарсаларнинг табиати жуда зиддиятли (Miles, 2012),академик адабиётларида мавжуд бўлган юзлаб таърифлар келтирилган.
    Манфаатдор томонлар ва улар манфаатларининг концепцияси ёки турли хил манфаатдор гуруҳларнинг маълум бир фирма аҳамиятли томонларини кўзда тутади ва ўрганади.5




      1. Download 0.92 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   195




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling