Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Download 0.92 Mb.
bet3/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ

Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси






ҲАР БИР МАВЗУ БЎЙИЧА ЎҚУВ-МЕТОДИК МАТЕРИАЛЛАРИ


САМАРҚАНД 2022

III- СЕМЕСТР
МАЪРУЗА-1: ТАДБИРКОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ МАНФААТДОР ТОМОНЛАРИ
РЕЖА

    1. Бизнесни ташкил этишнинг турлари ва мақсади.

    2. Тадбиркор ташкилотларининг манфаатдор томонлари.

    3. Манфаатдор томонларнинг мақсад ва вазифалари.

    4. Ички манфаатдор томонлар:ходимлар ва рахбарият.

    5. Ташқи манфаатдор томонлар.

    6. Манфаатдор томонларнинг стратегик қиймати.

    7. Манфаатдор томонларнинг қониқишини ўлчаш.


Калит сўзлар:
Бизнес, мақсад, манфаатдорлик, тадбиркор, стратегия қиймати, ташқи манфаатдор, ички манфаатдор, ташкилот, якка тадбиркор, хусусий тадбиркор, Қишлоқ хўжалигида хусусий тадбиркорлик, хусусий корхона акционерлик жамияти, маъсулияти чекланган жамият, ҳуқуқ, юридик шахс, субъект, Ўзбекистон Республикаси.

    1. Бизнесни ташкил этишнинг мақсади ва турлари.

«Бизнес» сўзи инглизча бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда, кишиларни фойда олишга қаратилган тадбиркорлик фаолиятидир.


Бизнес мақсади - бу аввало, ишлаб чиқаришни ташкил етиш, иқтисодий фаолият ва муносабатлар, ҳаётнинг ўзи, сўнгра эса пул ишлаш демакдир. «Бизнес» ибораси хорижий сўз экан, у бутун дунё бўйича тарқалган, ундан барча мамлакатларда фойдаланадилар. Ўзбек тилида эса бизнес сўзи тадбиркорлик, бизнесмен эса тадбиркор демакдир. Ўзбекча сўз хорижий сўзга тўғри келади, лекин унга қўшимча маъно ҳам беради. Бу сўзлар ортида «иш», яъни иш билан шуғулланиш ёки корхона ташкил қилиш ётади. Шундай қилиб, бизнес

  • бу корхона ташкил қилиш демакдир (саноат корхонаси, савдо дўкони, хизмат кўрсатиш корхонаси, аудиторлик контораси, адвокат идораси, банк ва ҳ.к.). Демак, бизнес - бу йўқ нарсадан пул қилиш эмас, балки мураккаб ишлаб чиқаришни ёки хизмат кўрсатишни ташкил етиш демакдир. Тадбиркор - бу доимо ўз ишининг фидойиси, билимдонидир. Тадбиркорлик учун ўқиш керак, нафақат дастлабки пайтларда, балки тадбиркор бир умр ўқиши, изланишда бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.07.2020 йилдаги 460-сон “ Бизнес ва тадбиркорлик олий матаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Бизнес ва тадбиркорлик, корпоратив ва лойиҳа бошқаруви, менежмент соҳасида бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ тубдан такомиллаштириш ва уларнинг профессионал савиясини ошириш, шунингдек, бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этишни илмий-методик қўллаб-қувватлашни мақсад ва вазифаларни белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига (кейинги ўринларда — Иқтисодий тараққиёт вазирлиги) ўтказилганлиги ва уларнинг негизида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинди. Ушбу ташкил этилган мактаб асосида:
республика иқтисодиётини ривожлантиришга зарур бўлган бошқарув кадрлари, шу жумладан олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
кичик бизнес ва тадбиркорлик, рақамли иқтисодиёт, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш, маркетинг, менежмент ва иқтисодиётнинг талаб юқори бўлган бошқа йўналишлари бўйича магистрларни, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;
иқтисодиётда эркин рақобат муҳитини шакллантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, товар ва молия бозорларида монопол мавқега эга бўлган корхоналарга қўлланилган имтиёз ва преференциялар самарадорлигини баҳолаб бориш ва тегишли масалалар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
ҳалқаро эътироф этилган хорижий олий ўқув юртларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда, корпоратив ва лойиҳа бошқаруви ҳамда бошқа соҳаларда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликда дастурларни (joint programs) амалга ошириш;
аҳолининг тадбиркорликка қизиқиши бўлган қатламларини ҳамда тадбиркорларни бизнес ва тадбиркорлик кўникмалари бўйича қисқа муддатли пулли, хусусан, кейинчалик бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ўқитишни ташкил этиш;
оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали кредит олишни мўлжаллаган аҳоли қатламлари учун қисқа муддатли ўқитишни ташкил этиш этиб белгиланган.1 Шу боис, “Бизнесда бухгалтер” фанни халқаро амалиётни қўллаш ва амалий кўникмаларга эга бўлишни талабаларга ўргатиш бизларнинг энг юқори мақсад ва вазифаларимиз бўлиб ҳисобланади.
Республикамизда бўлажак корхонанинг ташкилий – ҳуқуқий шаклини танлашда уларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш керак. Бундан мақсад кейинчалик бирон-бир хўжалик операциясини ёки бирор масалани ечиш учун компанияни қайтадан рўйхатдан ўтказиш кераклиги маълум бўлиб қолмасин.
Бизнесни ташкил қилиш шакли:

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling