Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Манфаатдор томонларнинг қониқишини ўлчаш


Download 0.92 Mb.
bet11/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

1.7.Манфаатдор томонларнинг қониқишини ўлчаш
Кичик бизнеснинг бошланғич босқичи учун PR – агентлиги хизматларини жалб қилиш молиявий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаслиги мумкин. Қиймат, қоидага асосан, аудитория қамровини муайян нашриётнинг реклама баҳоси билан солиштириб ва учга кўпайтириш йўли орқали ҳисобланади. “Инвестицияларни қайтариш” – қийматни баҳолашда ишлатиладиган оддий атама, яъни қанча миқдорда маблағ ажратилган, бундан қанча миқдорда даромад олиш мумкин. PR нинг моҳияти савдонинг ривожига таъсир этишида. Бренднинг таниқлилиги маҳсулот сифатининг шунга лойиқ даражада бўлишлиги билан қўллаб-қувватланганда, бу савдонинг муқаррар ўсишига олиб келади. Бироқ, аксарият ҳолларда қандай маркетинг стратегияси ва қайси вақтда бундай ўсишга олиб келганини аниқ айтиш қийин бўлади. Агар сизнинг бизнесингиз PR га катта маблағ сарф қила олмаса, у ҳолда сиз буни қилишга мажбур ҳам эмассиз.
1-ҚАДАМ. Ушбу асосий тамойилларга риоя қилинг ва сиз муваффақиятга эришасиз:
Агар сизда нисбатан тежамкор муқобил услуб бўлса ёки PRни ўзингиз қила олсангиз, қиммат PR–агентлигига барча маблағингизни сарфлашнинг кераги йўқ. PR га умумий маркетинг қоришмасининг бир қисми сифатида қаранг ва бу қоришманинг ҳар бир бўлаги турли вақтларда даромад олиб келишини қабул қилинг. Брендингиз ва маҳсулотингиз даромадини мустақил бетараф шахсдан баҳолашини сўранг ва энг камида шунча вактни ташқи PR га – мижозларга тарқатма янгиликлар, чегирма ва акциялар ҳақида маълумотларга сарфланг
Унутманг: PR ни бизнесингизнинг, маҳсулотингизнинг ёки хизматингизнинг ташқи қиёфаси сифатида қабул қилинг. Сиз ҳақингизда қандай фикрдалар? Сизнинг маҳсулотингиз ҳақида жамоатнинг таассуроти қандай? Ишончли ОАВ сиз ҳақингизда нималар деяпти?
2-ҚАДАМ. ДИҚҚАТИНИЗНИ АСОСИЙ 4 КОМПОНЕНТГА ҚАРАТИНГ

  • Веб-сайтлар

ПРЕСС-РЕЛИЗЛАР
Кўпчилик инсонлар пресс-релизлар ҳақида эшитганлар, лекин аксарият тадбиркорлар пресс-релизни қўллаш учун ўз корхоналарини жуда ҳам кичик деб ҳисоблайдилар. Аслида, истаган инсон журналистларга пресс-релиз юбориши мумкин. Бу осон ва анча хамёнбоп. Пресс-релизлар – бу журналистлар ва нашриётларни янгиликлардан хабардор қилишнинг энг яхши усули бўлса керак. Пресс-релизни юбориш бутун жараённинг бир қисми холос. Асосий қисми эса, журналистни уни чоп этишга кўндиришдан иборат. Бунга эришиш учун керакли вақтда керакли журналистларга тўғри расмийлаштирилган ва тузилган пресс-релизни жўнатиш керак. «Компания учун яхши пресс-релизни қандай ёзиш керак?» бу савол PR мутахассисларининг бир неча авлодини қийнаб келмоқда. “Журналистлар “қовурилган” фиктларни севадилар, улар бу кандай булмасин шов-шув бўладиган янгиликни қўлга киритишга ҳаракат киладилар, улар баландпарвоз сарлавхалар, баландпарвоз мулохазалар излайдилар” деган фикр оммалашган. Бу фикр нотугри: журналистлар “қовурилган” фактларни эмас, балки уз аудиториялари учун кизикарли булган маълумотларни излайдилар, буни фаркни англаб олишингиз жуда мухим. Ҳозирги кунда ОАВ бозорида ҳар бир нашриётнинг ўз ўрни мавжуд: Тадбиркорлик журналлари, вақтичоғлик нашрлари,“сариқ”матбуот ва ҳоказо, ҳар бирига “ўз” ўқувчиси учун “ўз” маълумоти керак: агар сиз “сариқ” матбуот фойдаланадиган сарлавҳаларни прессрелиз орқали нуфузли бизнес журналига юборсангиз, матнни чиқиндилар саватига улоқтиришлари ҳеч гап эмас. Агарда “сариқ” матбуотга бизнес нашрларга мўлжалланган сарлавҳаларни юборсангиз, ушбу хабар мухаррирга маъқул келмайди ва матнни яна чиқинди саватига улоқтирадилар. Сизнинг пресс-релизингиз ундаги маълумот ОАВ ўқувчилари ва кузатувчилари учун қизиқарли бўлсагина, нашрлар эътиборини ўзига тортади. Пресс-релиз таркибий тузилишига талаблар:

  • Бошланиши- тўртта саволга жавоб: Ким? Қаерда? Нима? ва Қачон?

  • Сўнгра преамбула - бир абзацда энг қизиқарли маълумот

  • Учинчи ўринда- батафсил маълумотлар џ

  • Пресс-релиз якуни – бэкграунд (маълумотлар)

Етарли даражада маълумотлар, шу билан бирга бэкграундни тақдим этиш жуда муҳим. Пресс-релизни бир саҳифага жойлаштириш яхши удум ҳисобланади, чунки бир-икки гап билан берилган маълумотлар етарли бўлмайди. Матнни ёзиб, уни яна бир маротаба ўқиб чиқинг ва ўйлаб кўринг: журналистларда қандай саволлар пайдо бўлиши мумкин? Жавобларингизни пресс-релизга жойлаштиринг ва ушбу амалиётни яна такрорланг. Деярли доим тижорий компания билан давлат ташкилотларининг пресс-релизларини фарқлаш мумкин: биринчиси жонли тилда ёзилган, иккинчиси- қуруқ девонхона тилида ёзилган. Баъзан расмий маълумотларни тушуниб ўқиш жуда қийин, бундай маълумотлар асосида қизиқарли саҳифа тайёрлаш янада қийин. џ Журналист ишига тушунувчанлик билан муносабатда бўлинг. Пресс-релизларни мураккаб ибора ва атамаларсиз содда, тушунарли ва жонли тилда ёзинг. џ Матн қанчалик қулай ўқилишини Word даги оддий матн муҳаррири орқали текшириб кўришингиз мумкин. Имловий текширувни чақиринг (меню «Сервис» –> «Правописание» ёки F7 клавишини босинг). Дастур текширишни тугатгандан сўнг матндаги белгилар, хатбошилар ва жумлалар миқдорини кичик ойнада кўрсатади. Лекин энг асосийси – ойна тагида тўртта тавсифлар кўрсатилади: таълим даражаси, ўқиш қулайлиги, мураккаб иборалар миқдори ва ёқимлилиги. Берилган параметрлар қанчалик юқори бўлса – бу матннинг шунчалик яхши ёзилганлигидан далолат беради. џ Word 2007 дастурида матннинг қулай ўқилишини текшириш функциясини ёқиш учун «Параметры Word» ни танлаб «Правописание» ёрлиғида «Статистика удобочитаемости» ни белгиланг. Компания пресс-релизларида одатда сарлавҳалар бўлади, аммо, сарлавҳалар ўрнига «Пресс-релиз» сўзи ёзилган нусхалари ҳам учрайди. Журналистнинг диққатини жалб қиладиган ва текстни ўқиб чиқишга чорлайдиган қизиқарли сарлавҳа ўйлаб топиш яхши удум ҳисобланади. Ва албатта пресс-релиз сўнгига ўз координаталарингизни киритишни унутманг: шаҳар коди билан телафон ракамингиз, оператор префикси билан мобиль рақамингиз, электрон почтангиз ёки сайтингиз. Албатта PR саҳифасига масъул ходимнинг исми шарифини кўрсатинг.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling