Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet12/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

МУҲАРРИР СЎРОВЛАРИ
Журналистлар эътиборини қозониш ва уларни сиз ҳақингизда ёзишга кўндириш масаласида уларнинг ўзлари маълумот сўраб сизга мурожаат қилишидан яхши вазият бўлмайди. Буни эса улар «Муҳаррир сўровлари» орқали амалга оширадилар. Журналист мақолалари эксперт шарҳларисиз, мавзу таҳлили ва ҳақиқий вазиятларнинг баёнисиз бефойда. Журналистлар мақолаларини чоп этишни режалаштирганларида кўпинча бизнесдан ишончли маълумотлар сўрайдилар. Улар турли хил ресурслардан фойдаланадилар: Twitter даги нашрлардан тортиб, то улар билан ўз мижозлари ахборот базасини ўртоқлашувчи тегишли агентликлардан батафсил маълумотларни сўраб мурожаат қилишга қадар. Таҳририят сўровига жавобингиз мижозлар аудиториянгизни кенгайтиришига ҳеч қандай кафолат бермайди. Бироқ, бозордаги бошқа иштирокчилардан сиз каби таририят сўровига жавоб йўллаганлар ичидан айнан сизни танлаб олишлари эҳтимолини ошириш учун бир қатор қоидаларга риоя қилиш лозим бўлади.
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ
ОАВ – бу жуда фаол санъат тури. ОАВ – аслида жуда тез ўтадиган реал вақтдаги суҳбат. Бу суҳбатда фаол иштирок этиш эса, ҳозир нималар трендда (модада) эканлигини доимий мониторингини олиб бориш демакдир. Ҳозирги кунда бир талай платформалар мавжуд, бироқ уларнинг асосийсилари – Twitter, Facebook, Instagram ва LinkedIn ҳисобланади. Буларнинг барчаси ҳам ўқувчи, ҳам ёзувчи сифатида иштирок этишга имкон бериши корхонанинг ташқи кўринишини назорат қилиш учун муҳимдир. PR учун журналистлар бизнеслардан Муҳаррир сўровларига жавоб олишда ижтимоий тармоқлардан фойдаланишлари муҳим аҳамиятга эга. Бизнеслар ўз навбатида бундан ўз брендларининг тарғиб ва реклама қилишда фойдаланадилар, истеъмочилар эса – ушбу бизнес ва унинг маҳсулоти билан мулоқот тажрибалари хусусидаги ижобий ва салбий фикрларини баён этиш учун фойдаланадилар. Ижтимоий тармоқлар 24/7 да ишлайди, шунинг учун катта корхоналар ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини бошқаришни бошқа катта агентликларга топширадилар. Бу хизматлар жудда қиммат бўлиш керак эмас. Агар бир нечта оддий қоидаларга амал қилсак, ҳар қандай бизнес ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифаларини бошқаришни ўз зиммаларига олишлари мумкин ва буни одамларнинг фикри уларни эмас, улар одамларнинг фикрини бошқараётганликларига ишонч ҳосил қилган ҳолда амалга оширишлари мумкин.
ВЕБСАЙТ
Ҳар қандай бизнес учун ўз вебсайтига эга бўлиш – шубҳасиз устунликдир. Бу табиий кўриниши мумкин, лекин бу тенденция бошланганига кўп бўлмади ва кўпчилик ҳали ҳануз ўз вебсайтини яратиш ортиқча маблағ талаб қилидиган муҳим бўлмаган харажат деб ҳисоблайдилар. Лекин, у серҳаражат бўлмаслиги керак ва у зарурат ҳисобланмагани каби ортиқча ҳам ҳисобланмайди. Ҳозирги кунда бу бизнеснинг ташқи кўринишини шакиллантиришда энг асосий унсур вазифасини бажаради. Вебсайтлар 21 аср маълумотномаси бўлибгина қолмай, у брендингиз ишончга лойиқлигини ҳам тасдиқлайди; у телефон рақамингиз ёзилган оддий ташриф қоғози эмас, балки бизнесингизни қандай усулда тақдим этишингиздир тимсолидир. Бизнесингизни йўлга қўйишдан олдин, биринчи навбатда сиз вебсайтингизни ишга туширишингиз керак. Бу масалани ҳал қилишнинг икки йўли мавжуд: вебсайтни IT корхоналари орқали ишлаб чиқилиши ёки WordPress каби дастурлардан фойдаланиб мустақил равишда йўлга қўйиш мумкин. Яхши ва ишончга лойиқ вебсайтни деярли истаган инсон, минимал миқдордаги ресурсларни сарфлаш эвазига ишлаб чиқиши мумкин. Аммо бу хали ҳаммаси эмас: вебсайтингиз актив фаолиятда эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Кичик бизнес вебсайтларининг катта қисми яратилган пайтдан бошлаб ўзгаришларсиз сақланиб қолади, ва бунинг ёмон томони – улар энг камида чиройли “жилд”, бўлмаса – бутунлай эскирган маълумотлар манбаъига айланади. Вебсайтни бизнеснинг юзи сифатида қабул қилиш керак: у доимий равишда янгиланиб туриши шарт. Бу ҳар қандай PR-стратегиянинг муҳим жиҳатидир. Вебсайтингизга ташрифлар сонини кузатиш ажойиб, лекин энг муҳими у мижозингизнинг такрор ва такрор ташрифини қанчалик таъминлай олади. Ушбу концепция ҳам мижозларингизга, ҳамда бизнесингизни оммавий равишда овоза қиладиган журналистларга қаратилган. Оддий қилиб айтганда, ўз мақоласини ёзмоқчи бўлган ҳар қандай журналист, сизнинг прессрелизингизга таянади, Муҳаррир сўровларидан фойдаланиб, тўлиқ ва алоқа учун маълумотларни сизнинг вебсайтингиздан олади. Сизнинг вебсайтингиздаги «қўшимча маълумотлар» энг сўнги янгиликлар ва ҳисоботлардан иборат бўлиши керак. Акс ҳолда, журналист сизнинг бизнесингизни «қизиқарли эмас»деб қабул қилади. Вебсайт учун иккита мажбурий талаблар мавжуд: ижтимоий тармоқлар, шу жумладан блоглар шарҳлар; ОАВ учун, сўнгги ходисалар баён этилган бўлим. Уларнинг ҳар иккиси ҳам энг бошидан вебсайтда интеграллашганлигига ишонч ҳосил қилиш муҳим. Бу жуда катта куч талаб қиладигандек кўриниши мумкин, лекин бу қадамларнинг барчасини камҳарж қилиб осон автоматлаштириш мумкин.


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling