2.8. Маданий тенденциялар.
Тадбиркорга хос хусусиятлардан яна бири унинг маданиятидир. Тадбиркорлик маданиятининг асосий белгилари сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин:
Тадбиркорлик маданияти - бу маданият омилларини ҳамма йўналишлари бўйича замонавий ташкил қилиш (моддий ва маънавий).
Маданиятнинг айрим элементлари ривожланиши бўйича ғоя, мақсад, вазифаларнинг бир-бирига мос келиши.
Тадбиркорнинг амалдаги қонунчилик доирасида фаолият юритиши.
Тадбиркорнинг ижтимоий-иқтисодий, техникавий, замонавий илм-фан ютуқларига таяниши.
Тадбиркор ўз фаолиятида ходимлари ва ҳамкорларини энг қадрли кишилари сифатида қабул қилиши керак.
Тадбиркор ҳар доим келажакка ишонч ва умид билан қараб, қолганларни ҳам ўзига ишонтира олиши лозим.
Мақсадга эришиш учун тадбиркорга корпоратив маданиятнинг аҳамияти беқиёсдир. Тадбиркорлик фаолиятида ўз бизнесини бошқариш - бу корпоратив маданиятни ривожлантиришдир. Тадбиркорнинг корпоратив маданиятни бошқариш поғоналари қуйидагичадир:
Маданиятнинг ривожланиш анъаналари ва ҳолатини таҳлил қилиш.
Ўрганилаётган даврда мавжуд муаммоларни аниқлаш.
Пайдо бўлган муаммоларнинг обйектив ва субйектив омилларини аниқлаш.
Мавжуд муаммонинг ечимини топадиган имкониятлар ва йўлларини кўрсатиш.
Чуқур ўрганилган ва таҳлил етилган мулоҳазалардан фойдаланиш
Кичик бизнесда манбаларнинг ташқи ва ичкига бўлиниши ташкилот бошқарувига аралашиш ҳамда унинг маданиятини сақлаш мезонларидан келиб чиқади. Маълумки, шахслар мулоқот даврида ўзаро таъсир ўтказиш хоссаларига ега. Кичик бизнесда меҳнат жамоаси кичик бўлганлиги сабабли, ўзаро таъсир бошқарув фаолияти ва тартибини ўзгартириши мумкин бўлади. Бундан ташқари, янги ходим ўзининг қадриятлари билан кириб келади ва шаклланган ташкилий маданият бузилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |