Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
2.3.Меҳнат муҳофазаси
Меҳнат муҳофазаси 22.09.2016 йилдаги ЎРҚ-410-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш тӯғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан муҳофаза қилинади. Меҳнат муҳофазаси – инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилиятининг сақланишига қаратилган тадбирлар. Қонун ҳужжатларида меҳнат жараёнида қўлланиладиган ижтимий-иқтисодий, ташкилий, техник, санитаригигиена, даволаш-профилактика чора-тадбилари белгилаб қўйилади. Меҳнат қилувчи шахс хавфсизлиги, саломатлиги, меҳнат қилиш қобилиятини ҳимоялаш, соғлом меҳнат шароитлари яратиш, касб касалликлари юз бериш хавфини олдини олиш, и. ч. да жароҳатланишларга йўл қўймаслик кабилар меҳнат муҳофазаси олдидаги вазифалар ҳисобланади. ЎзРда хавфсиз ва қулай меҳнат шароитида ишлаш юзасидан фуқароларнинг ҳуқуқлари Конституцияда (37-модда) мустаҳкамланиб қўйилган. Ушбу конституциявий кафолатни амалда рўёбга чиқарилишига қаратилган аниқ чора-тадбирлар ЎзРнинг Меҳнат кодексида, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун (1993 й. 6 май)да, бошқа бир қатор қонунлар ва қонун ости меъёрий ҳужжатларида белгиланган. Ўзбекистонда меҳнат муҳофазаси учун катта молиявий маблағлар ажратилади ва ўзлаштирилади. Соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитида меҳнат қилиш ҳуқуқи ЎзР фуқароларининг энг асосий меҳнат ҳуқуқларидан бўлиб ҳисобланади. Меҳнат муҳофазасига оид талаблар ва стандартлар Меҳнат кодекси, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талаблари асосида ишлаб чикариладиган корхона ва ташкилотларнинг ички меҳнат тартиби қоидалари, жамоа шартномалари, тармоқ ёки минтақавий жамоа келишувлари, корхоналарнинг бошқа ички меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида, муайян соҳа, касб, иш жойларига оид бўлган меҳнат муҳофазаси стандартларида белгилаб қўйилади. Мулкчилик шакли ва хўжалик юритиш усулидан қатьи назар барча корхона, муассаса, ташкилотлар ўз ходимлари учун соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиши, хавфсизлик техникаси чораларини кўриши, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этиши, бошқа ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириши шарт. Меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этилиши махсус давлат органлари ва жамоатчилик томонидан назорат қилиб борилади. Қонунларга, шу жумладан, меҳнат муҳофазасига оид қонунларга риоя этилиши устидан ЎзР Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар умумий назорат олиб боради. Меҳнат муҳофазаси ҳақидаги қонун талабларини бузган корхоналарга молиявий-иктисодий жазо чоралари, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан эса интизомий, маъмурий-ҳуқуқий, жиноий жвобгарликлар қўлланиши, улар айби билан етказилган моддий зарар қоплаттирилиши мумкин. Мисол учун, тақиқланган мурожаат қилишни аниқлаш учун керакдир: - файлларнинг баённомалари, айниқса, тизимга кириш баённомаларини мунтазам текшириш; - одатдан ташқари вақтларда номаълум фойдаланувчиларни уланишини кузатиш; - фойдаланувчиларнинг бирор-бир вақт оралиғида ишлатилмаган ва янада ҳаракатга келиб қолган идентификаторларига эътиборни қаратиш. Тармоқда бегоналарни пайдо бўлишини аниқлашни усулларидан биттаси, алоҳида файлда тармоқ бўйича барча жараёнларни ва уланишларни қайд этувчи одатдаги жараённи (Shell тилини) ҳар 10 минутда ишга тушириш ҳисобланади. Бу дастур фойдаланувчилар рўйхатларини, барча жорий жараёнларни ва тармоқдаги уланишларни шакллантиради. Корхоналар, ташкилотлар ва ҳ.к. тармоқларда самарали ҳимоя қилиш билан ахборот хавфсизлиги маъмурияти хизмати шуғулланиши керак, унинг вазифасига фойдаланувчиларни компьютер тармоғи ресурсларига назорат қилинадиган мурожаат этишни, унинг ҳаёт циклини барча босқичларида ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш, тармоқ хавфсизлиги ҳолатини кузатиш ва ундаги бўлиб ўтаётган фойдаланувчиларнинг тақиқланган ҳаракатларига тезкор равишда муносабат билдириш керак бўлади. Ҳимоя қилиш воситалари бозорида ҳимоя қилиш тизимининг кўпгина хилма-хили мавжуддир. Тармоқ маъмурияти уларни қўллашни зарурлигини ва тартибини аниқлаши керак. Барча компьютерлар ҳам қўшимча ҳимоя қилиш воситаларига мухтож бўлмайди. қуйидаги ҳолатларда ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш мақсадга мувофиқдир: маълумотларни криптографик ҳимоя қилишни компьютер воситаларига жойлаштиришда; фойдаланувчилар томонидан технологияда кўзда тутилмаган ҳаракатларга йўл қўймаслик учун тармоқда фойдаланувчиларнинг ҳаракатларини регламентлаш ва баённомалаштириш керак бўлганда; компьютернинг локал ресурсларига (дисклар, каталоглар, файллар, ташқи қурилмалар) фойдаланувчиларнинг мурожаат қилишини чеклаш, ҳамда компьютернинг дастур воситаларини таркибини ва конфигурациясини мустақил равишда ўзгартириш имкониятини инкор қилиш керак бўлганда. Бу масалаларни хал қилиш учун маъмурият йўриқномаларида кўзда тутилган ҳаракатларни бажариш керак. Фойдаланувчиларнинг ваколатларини ва тармоқда ахборотни ҳимоя тизимини созлашни бошқариш бўйича муаммолари тармоқка мурожаат қилишни бошқаришни марказлашган тизимини ишлатиш асосида ечилиши мумкин. Мурожаат қилишни бошқаришни махсус сервери ҳимоя қилишнинг марказий маълумотлар базасини ҳимоя қилишнинг локал маълумотлар базаси билан (маълумотларни ҳимоя қилишнинг тақсимланган базаси) автоматик синхронизациясини амалга оширади. Бу, бундан ташқари, тармоқни ёки марказий серверни ишдан чиқиши ишчи станцияларда ҳимоя қилиш воситаларини ишлашига тўсқинлик қилмаслигини кафолатлайди. Хавфсизлик маъмурияти тармоқ ҳолатини ҳам тезкор ( компьютер тармоғини ҳимоя қилинганлик ҳолатини кузатиш йўли билан), ҳам тезкор эмас (ахборотни ҳимоя қилиш тизимини ҳодисаларни қайд қилиш журналини мазмунини таҳлил қилиш йўли билан) назорат қилиши керак. Вируслардан ҳимоя қилишни ташкилий усулларига келганда, компьютерни ёки компьютер тармоғини зарарланиш хавфини ташкилий ва профилактик тадбирлар тўпламини – «компьютер гигиенасини» қўллаш билан камайтириш мумкин, бу «гигиена» тавсия этади: - фақатгина лицензияга эга бўлган дастур таъминотини (ДТ) ишлатиш; - «компьютер гигиенаси» талабларига риоя қилинмаган компьютерлардан файлларни нусхалашни бажармаслик керак; - тушуниб бўлмайдиган ёки тушунарсиз хатарли паролларни ишлатиш; - ҳарид қилинаётган дастурлар тизими дастурчилар томонидан ўрганиб чиқилиши керак; - янги дастурлар «карантин» муддатини ўтиши керак; - текширилган янги ДТ « топ-тоза» компьютерда дублланиши керак, асл нусха ёзишдан ҳимоя қилинади; - компьютерларга бегона шахсларни мурожаат қилишини чеклаш; - вируслар симптомини аниқланганда барча фойдаланувчиларни ва тизимли дастурчиларни (вируслар бўйича мутахассисларни) огоҳлантириш. Умуман, вируслардан ҳимоя қилиш асосланади: 1)компьютерларнинг тезкор имкониятларига; 2)дастур воситаларига; 3)тизимли дастуртаъминотига; 4)ҳимоя қилишнинг тизимли дастурли воситаларига. Ташкилий воситалар компьютерларни вируслар билан зарарланиш хавфини минималлаштириш, зарарланганда эса – тезда фойдаланувчига ахборот бериш ва вирусни ва унинг оқибатларини олдини олишни енгиллаштириш имконини беради. Ташкилий воситалар қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади: 1)Захиралаш: - ОТ ва ДТ нинг барча асосий ташкил этувчиларини архивларда мавжудлиги; - ўзгарадиган файлларни архивларини ҳар куни олиб бориш; 2)Профилактика: - винчестернинг фаол қисмидаги маълумотларни дискеталарга доимий равишда кўчириш; - ДТ ташкил этувчиларини ва фойдаланувчиларнинг дастурларини алоҳида сақлаш; 3)Тафтиш: - дискеталарда янги олинадиган дастурларни вируслар борлигига тадқиқот қилиш; - винчестернинг файлларини узунликларини доимий равишда текшириш; - ДТ ни сақлаш ва узатишда назорат йиғиндиларини доимий равишда текшириш; - винчестернинг ва ишлатиладиган дискеталарнинг тизимли файлларини юкланадиган секторларини мазмунини текшириш; Фильтрлаш: - винчестернинг мантиқий дискларга, уларга мурожаат қилишни турли хил имкониятлари билан, бўлиб чиқиш; - файлли тизим устидан кузатишни резидентли дастур воситаларини ишлатиш; 5) Махсус дастур воситалари билан ҳимоя қилиш. Бу барча тадбирлар ҳимоя қилишнинг турлича дастур воситаларини ишлатишни ўз ичига олади: дастур-архивловчиларини; файлли тизимнинг муҳим ташкил этувчиларини захиралаш дастурлари файлларни ва юкланадиган секторларнинг мазмунини кўриб чиқадиган дастурлар; назорат18 йиғиндиларини ва ҳимоя қилиш дастурининг ўзини ҳисобга олиш дастурлари. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling