Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Ижтимоий ва демографик тенденциялар


Download 0.92 Mb.
bet19/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

2.7. Ижтимоий ва демографик тенденциялар.

Жамиятда барча жараёнлар каби демографик жараёнлар ҳам ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва бошқа жараёнлар таъсирида бир-бири билан боғлиқ ҳолда ривожланиб боради. Асосий табиий демографик жараёнлардан туғилиш, ўлим, аҳолининг бир жойдан бошқа жойга доимий яшаш мақсадида кўчиши (аҳоли миграцияси) тўғрисидаги статистик маълумотлар мамлакат аҳолисининг миқдор ва сифат “фотосурати”ни кўрсатади. Мамлакатда аҳоли сонининг камайиши давлатнинг айрим функцияларини бажаришни қийинлаштиради ва охир-оқибат мамлакатнинг дунё сиёсий харитасидан йўқолишига олиб келиши мумкин. Аксинча, аҳоли сонининг тез суръатларда кўпайиши ҳам таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини шакллантириш, ишлаб чиқариш, бандликни таъминлаш, давлатнинг ижтимоий соҳага харажатларини режалаштириш каби қатор соҳаларда муаммоларни юзага келтиради. Шу билан бирга, мамлакатларнинг демографик ривожланиш тенденциялари ўртасидаги фарқлар ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ривожланиш даражасидаги фарқни оши ради. Ривожланган давлатларда аҳоли сонининг камайиши ва “қариши” кузатилса, ривожланаётган давлатларда аксинча юқори суръатларда кўпайиш кузатилади.


Ҳар бир давлатда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар авваламбор ундаги меҳнат ресурслари ҳолати, уларнинг профессионал тайёргарлик даражаси ва ҳозирги кундаги меҳнат бозорининг талабига мослиги билан ифодаланади. Мамлакат аҳолисининг демографик хулқ-атворини белгилайдиган эҳтиёжлар, ижтимоий нормалар ва муносабатларнинг мажмуи аҳолининг кўпайишида маълум даражада таъсир кўрсатади. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартибга солиш мақсадида демографик жараёнлар ва уларнинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар ўрганилади. Демографик жараёнларни таҳлил қилиш, уларнинг истиқболларини белгилаш, жамият тараққиётини режалаштиришда статистик маълумотлар муҳим аҳамият касб этади. Демографик жараёнлар тўғрисидаги статистик маълумотларни демография статистикаси деб юритилади. Демография статистикаси (аҳоли статистикаси) – ижтимоий-иқтисодий статистиканинг соҳаларидан бири бўлиб, аҳоли сони, таркиби, аҳоли ёки унинг гуруҳларининг жойлашуви ва такрор ҳосил бўлиши билан боғлиқ маълумотларни статистик усуллардан фойдаланган ҳолда йиғиш, қайта ишлаш, ифодалаш ва таҳлил қилиш фаолияти билан шуғулланади. Статистика: бугунги кунда дунё аҳолиси 7,8 млрд. кишидан ошиб, сўнгги бир йилда салкам 7 миллион кишига (ўртача 1,1 фоизга) кўпайди.
Аҳоли сони бўйича Ўзбекистон Республикаси дунёда 41-ўринни эгаллайди. Ўзбекистон Республикасида иқтисодий барқарорликни таъминлашга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Бунда мамлакат демографик ривожланишининг ўрни катта бўлиб, ижтимоий манфаатларга йўналтирилган иқтисодий мақсадларни амалга оширишда аҳоли, унинг ўсиши, жойлашиши, демографик таркиби каби жиҳатларини ўрганиш катта аҳамиятга эга. Чунки, аҳоли ҳам асосий ишлаб чиқарувчи куч, ҳам истеъмолчи сифатида жамият тараққиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Аҳоли сони – бу ҳаракатчан кўрсаткич бўлиб, унинг ўзгариши демографик жараёнлар таъсири остида (аҳолининг табиий ва механик ҳаракати натижасида) ҳар сонияда содир бўлади. Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 1991 йилда 20,6 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб 34,6 миллион кишига етди. Мустақиллик йилидан бери аҳоли сони ҳар йили ўртача 0,5 миллион кишига кўпайиб 1,7 фоиз ўсишни сақлаб келмоқда. Ўзбекистон аҳолисини жинслар бўйича таҳлил этсак мустақиллик йилларида жами аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ва 49,4 фоизини эркаклар ташкил этган бўлса, ҳозирда жами аҳолининг 49,7 фоизини аёллар ва 50,3 фоизини эркаклар ташкил этганлигини кузатиш мумкин.
Ўз ўрнида, мамлакатнинг урбанизация жараёнларини кўрсатиб берувчи шаҳарлар ва қишлоқларда яшовчи аҳоли сонига эътибор қаратсак, мустақилликнинг илк йилларида аҳолининг 40,3 фоизи шаҳар жойларда, 59,7 фоизи қишлоқ жойларда истиқомат қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб 50,6 фоиз аҳоли шаҳар жойларда, 49,4 фоиз аҳоли қишлоқ жойларда истиқомат қилаётганлиги кузатилмоқда. Аҳолининг табиий ҳаракати – бу тўғридан-тўғри (туғилиш, ўлим) ва билвосита (никоҳлар ва никоҳдан ажралишлар сони) омиллар таъсирида аҳоли сонини, таркибини ва тузилишини ўзгартириш жараёнидир. 2020 йил давомида мамлакатимизда аҳолининг табиий ўсиши 666,2 мингта бўлиб ҳар 1000 нафар аҳолига (коэффициент) 19,5 та табиий ўсиши тўғри келган. Туғилиш – бу туғилиш жараёнларининг содир бўлиши ва бошқа хусусиятларини тавсифловчи кўрсаткичдир. 1991 йилдан бугунги кунгача бўлган туғилиш динамикаси 1998-2006 йиллар оралиғида 550 минг ва ундан кам туғилишни кўрсатади. 2020 йилда 841,8 мингта бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб, мос равишда ҳар 1000 нафар аҳолига (коэффициенти) 24,6 та чақалоқ тўғри келган. 1991 йил давомида республика бўйича 130,3 мингта ўлим ҳо латлари қайд этилган бўлса, 2020 йилда эса 175,6 мингта ўлим ҳолатлари қайд этилган, ҳар 1000 нафар аҳолига (коэффициенти) 1991 йилда 6,2 та ўлим тўғри келган эди, 2020 йилга келиб эса (коэффициенти) 5,1 та ўлим тўғри келиши кузатилди.
Аҳолининг механик (миграция) ҳаракати – бу аҳолининг доимий яшаш мақсадида (мигрантларнинг) маълум ҳудуд (мамлакат, вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча ва бошқа аҳоли пункти) чегараси орқали яшаш манзилини ўзгартириш мақсадида кўчиб юришини ифодалайди. Мустақиллик йилидан бугунги кунгача бўлган кўчиб келганлар динамикаси 1991-1994 йилларда ўртача 311 минг киши атрофида бўлиб энг юқори кўрсаткичларни қайд этган 1995-2019 йилларда кўчиб келиш ҳолати мўтадил ўртача 150 минг киши атрофида қайд этилган бўлиб, 2020 йил давомида жами кўчиб келганлар сони 191,2 минг кишини ташкил этган ва шундан 190,1 минг киши республика ҳудуди ичида, 1,1 минг киши хорижий давлатлардан кўчиб келган. Шу жумладан, аёлларда ушбу кўрсаткич энг кўп бўлиб 115,4 минг кишини ташкил этган. Ўзбекистон Республикасига 2020 йилда хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 37,0 фоиз), Россия Федерацияси (22,3 фоиз), Тожикистон Республикаси (20,0 фоиз), Қирғизистон Республикаси (8,5 фоиз), Туркманистон Республикаси (1,3 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (10,9 фоиз) ҳиссасига тўғри келган. Мустақиллик йилидан бугунги кунгача бўлган кўчиб кетганлар динамикаси 1991-1994 йилларда ўртача 385 минг киши атрофида бўлиб, энг юқори кўрсаткичларни қайд этган. 1995-2005 йилларда кўчиб келиш ҳолати мўтадил ўртача 250 минг киши атрофида қайд этилган бўлиб, 2006 йилдан бошлаб 180 минг киши атрофида қайд этила бошлади. 2020 йилда жами кўчиб кетганлар сони 203,7 минг кишини ташкил этиб, шундан 190,1 минг киши республика ҳудудида, 13,6 минг киши хорижий давлатларга кўчиб кетган. Шу жумладан, аёлларда ушбу кўрсаткич энг кўп бўлиб 122,3 минг кишини ташкил этган.
Аҳолининг ёши меҳнат кодексига асосан уч гуруҳга бўлинади – меҳнат ёшидан кичиклар (16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар), меҳнат ёшидаги (16 ёшдан 60 ёшгача эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар) ҳамда меҳнат ёшидан катта аҳоли (60 ёшдан катта эркаклар ва 55 ёшдан катта аёллар). Республика доимий аҳолиси сони мустақилликнинг илк йили 1991 йил 1 январь ҳолатига кўра, жами аҳолининг 43,1 фоизини меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар ташкил этган эди, 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра эса бу кўрсаткич 30,7 фоизини ташкил этиб, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 12,4 фоизга камайган. 1991 йил 1 январь ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 49,1 фоизини ташкил этиб, 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра эса 58,8 фоизини ташкил этган, ўртадаги тафовут 9,4 фоизга ошган. 1991 йил 1 январь ҳолатига кўра, жами аҳолининг 7,8 фоизини меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ташкил этиб, 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра эса 10,5 фоизини ташкил этиб, ўртадаги тафовут 2,7 фоизга ошганини кўришимиз мумкин.
Дунёнинг айрим давлатлари аҳолисининг ўртача ёши таҳлил қилинганида, 2020 йил бошида ушбу ёшда энг юқори бўлган давлат Япония бўлиб, ўртача 47,3 ёшни ташкил этган. Кейинги ўринларда Украина 40,6 ёш, Белорусь 40,0 ёшни ташкил этган, бу эса, ўз ўрнида, давлатда ишчи кучига бўлган тақчилликни келтириб чиқаради. Шунингдек, аҳолининг ўртача ёши 30 ёшдан кичик бўлган давлатлар сифатида Тожикистон (24,5 ёш), Қирғизистон (26,5 ёш) ва Ўзбекистон (29,0 ёш) кўришимиз мумкин, бу эса меҳнат бозорида ишчи кучи етарлича эканлигидан далолат беради. Хулоса қилиб айтганда, мамлакатдаги демографик жараёнларнинг ўзгариб бориши меҳнат ресурсларига бўлган талаб ва таклифнинг ўзгаришига тўғридан тўғри тасъсир этади.22



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling