CG ДАСТУРИНИНГ «
КАТТАЛАР ТАЪЛИМИДА РЕЖАЛАШТИРИШ, ТАШКИЛ
ЭТИШ ВА БАҲОЛАШ» МОДУЛИ БЎЙИЧА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ КУРСИ
V-
МОДУЛ ЯКУНИ БЎЙИЧА
Я К У Н И Й И Ш
11.05.2023.
Қадрли
Curriculum globALE дастурининг иштирокчилари,
барчангизни 5-модулнинг
якуний босқичига мувафаққиятли етиб келганингиз билан табриклаймиз.
Ушбу мурожаатимизда курс якуний ишнинг мақсади ва
тартиблари билан
сизларни таништирмоқчимиз.
Ушбу курс якуний ишининг мақсади – “
Катталар таълимида режалаштириш,
ташкил этиш ва баҳолаш” модул бўйича иштирокчиларнинг катталар ўқиши ва
таълими жараёнида режалаштириш, ташкил этиш ва баҳолашнинг мақсадли
гуруҳларда мустақил равишда қўллаш орқали мақбул
таълим натижаларига
эришиш.
Курс якуний ишнинг тартиб: 5 модуль бўйича тақдим
этилган материаллардан
фойдаланган ҳолда қуйида тақдим этиладиган саволларга ўз фикрларингиз
асосида жавобларингизни интервью методидан фойдаланган ҳолда видеолавҳа
тайёрлаб, тьюторларга платформанинг “Хабарлар” (“Сообщения”) банди орқали
юборишингиз лозим. Давомийлиги 10-15 дақиқадан ошмаслиги лозим.
Саволлар:
1.
Катталарга таълим берувчи ўқитувчиларнинг касбий фаолияти цикли
қандай босқичлари амалга оширилади?
2.
Катталар таълимида ўқув дастурларини ишлаб чиқишда таълим
эҳтиёжларни қандай аниқлайсиз ва режалаштириш шартларига риоя
этиш қандай самара беради? Фикрингизни аниқ мисоллар билан баён
этинг.
3.
Катталарга таълим берувчи ўқитувчиларни шахсан тайёрлашда
асосий эътибор нималарга қаратилиши лозим?
Педадогик инновациялар, профессионал
таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларни
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш институти