Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Иқтисодиётнинг тузилиши ва вазифалари


Download 0.92 Mb.
bet28/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

3.1. Иқтисодиётнинг тузилиши ва вазифалари.

Кадимда иктисодий фаолиятнинг асосий шакли уй хўжалиги доирасида рўй берган. Шунинг учун иктисодиёт деганда уй хужалиги ва уни юритиш қонунлари тушинилган. Лекин, қозирги даврда иктисодиёт фақат уй ёки индивидуал хӯжаликдан иборат эмас, балки йирик хусусий хужалик, жамоа, хиссадорлик жамиятлари, давлат хужаликларидан, молия ва банк тизимларидан, хӯжаликлараро, давлатлараро бирлашмалар, корпорациялар, концернлар, қўшма корхоналар, давлатлар ўртасидаги турли иқтисодий муносабатлардан иборат бўлиб, жуда мураккаб организм ҳисобланади. Бунинг устига барча ресурсларимиз — пул маблағлари, табиий бойликлар, малакали ишчи кучлари, ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарлари ҳаммаси чекланган миқдордадир. Мана шу чекланган иқтисодий ресурслардан оқилона фойдаланиб, ахолининг тӯхтовсиз ӯсиб борувчи эҳтиёжларини қондириш мақсадига эришиш, ресурслар ва маҳсулотларни туғри тақсимлаш йӯлларини топиш иқтисодиётнинг асосий мазмунини ташкил этади: Тарихий тараккиёт даражасига қараб, турли даврларда ва турли мамлакатларда иқтисодиёт турлича бӯлиши мумкин. Шу белги асосида иқтисодиётнинг қуйидаги турларга ажратилади:


1 Анъанавий иқтисодиёт. '
2 Маъмурий буйрукбозликка асосланган иқтисодиёт.
3 Бозор иқтисодиёти.
Қамров даражасига караб ҳам иқтисодиёт турлича булиши мумкин:

  • жахон иқтисодиёти

  • мамлакат иқтисодиёти

  • миллий иқтисодиёт

  • тармоқ иқтисодиёти

  • функционал иқтисодиёт

  • минтака иқтисодиёти

  • корхона

  • фирма иқтисодиёти

  • оила иқтисодиёти.

Баъзан улар яхлитлаштириб, макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт деб аталади. Иктисодиётнинг бу турлари, даражалари, шакллари кандай бӯлишидан қатъий назар уларнингхаммаси бир мақсадга бўйсунган: у ҳам бўлса, инсониятнинг яшаши, кӯпайиши ва камол топиши учун шарт-шароит яратиб бериш, турли ҳил ҳаётий воситаларни яратиб, уларнинг эҳтиёжларини қондириб боришдан иборатдир. Шундай экан, иқтисодиёт инсон ҳаётининг асосини, унинг пойдеворини ташкил этиб, ўзи эса инсонсиз, унинг фаолиятисиз мавжуд бўлмайди ва мазмунга ҳам эга эмас.
Инсоннинг иктисодиётдаги жуда катта ва кенг ролини қисқача қилиб қуйидагича кўрсатиш мумкин:
1. Инсон табиатнинг бир бўлаги, унинг ажралмас қисми сифатида ҳаракат қилади, табиат ашёларининг шаклини ўзгартириб, истеъмолга яроқли ҳолга келтиради, боқача қилиб айтганда, инсон иқтисодиётнинг ҳаракатга келтирувчи кучи, ҳамма товар ва хизматларнинг истеъмолчиси, уларнинг ишлаб чиқарувчиси ва яратувчисидир.
2. Инсон хамма товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчиларга етказиб берувчи, бозор иқтисодиёти шароитида эса сотувчиси ролини бажаради. Бунда у ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасидаги алоқанинг бажарувчиси сифатида намоён булади.
3. Инсон товар ва хизматларнинг сотиб олувчиси ва бинобарин, уларнинг истеъмолчиси ҳамдир.
4. Инсон қктисодиётнинг хамма даражаларида унинг ташкилотчиси, бошкарувчиси булиб, унинг турли омиллари, булаклари, сохалари уртасидаги уйғунликни, алокаларнинг бир-бирига мослигини таъминловчи сифатида харакат килади. Инсоннинг иктисодиётдаги роли хаётининг турли даврларида ва босқичларида турлича намоён булади.
Инсон томонидан яратилган товарлар ва хизматларнинг, ресурсларнинг ҳаракати бўйича иқтисодиёт турли фазалардан — ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларининг бирлигидан иборатдир.
Буларнинг ичида энг асосийси ва бошланғичи жараёни ишлаб чиқариш жараёнидир. Чунки ҳамма товар ва хизматлар худди шу босқичда яратилади. Агар ишлаб чиқарилмаса, тақсимланадиган, айирбошланадиган ва ниҳоят, истеъмол қилинадиган нарсалар бўлмайди.
Иккинчи муҳим фаза эса тақсимот жараёнидир. Бу босқичда, энг аввало, ишлаб чиқариш воситалари, капитал ва ишчи кучи, товар ва хизматларнинг алохида турлари, ишлаб чиқарувчи тармоқлар, соҳалар, худудлар ва нихоят, корхоналар ӯртасида тақсимланади. Ундан ташқари, ишлаб чиқариш натижаси бӯлган товар ва хизматлар, уларнинг пул холидаги кӯриниши бӯлган даромадлар ҳам тақсимланади. Бунда ишлаб чиқариш қанчалик ривожланган бўлса, тақсимланадиган товар ва хизматлар ҳажми, бинобарин даромадлар ҳажми ҳам шунча катта бўлади ҳамда даромадлар кишиларнинг килган меҳнатининг миқдори ва сифатига ёки кӯшган капиталининг (пул, ишлаб чиқариш воситаларининг) миқдорига караб улар ўртасида тақсимланади. Тақсимот қанча адолатли ва тӯғри бӯлса, ишлаб чиқаришнинг юксалишига шунча ижобий таъсир курсатади, уни рағбатлантиради.
Айирбошлаш жараёни — иқтисодиётнинг муҳим фазасидир. Меҳнат тақсимоти оқибатида айрим гуруҳ кишилар товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқаришга, етказиб беришга, айрим гуруҳлари эса бошқа турдаги товарларни ишлаб чиқариш, етказиб бериш бӯйича ихтисослашадилар. Хар бир товар турини ишлаб чиқарувчи ӯз товарини сотиб, ӯзига керакли бӯлган бошқа товар ёки хизматларни сотиб олади. Натижада турли хил йӯналишдаги ишлаб чиқарувчилар ёки хизмат кӯрсатувчилар ӯртасида иқтисодий алоқа — айирбошлаш, пул орқали олди-сотди жараёни содир бӯлади.
Иктисодиётнинг охирги фазасн истеъмол жараёнидир. Бу жараёнда товарлар ва хизматлар турли кишилар, гуруҳлар томонидан истеъмол қилиниб, уларнинг эхтиёжлари қондирилади. Истеъмол икки турда бӯлади: ишлаб чиқариш истеъмоли ва шахсий истеъмол.
Ишлаб чиқариш истеъмолида ишлаб чиқариш воситалари (капитал) ва ишчи кучидан фойдаланилиб, унумли истеъмол қилинади.
Шахсий истеъмол жараёнида эса истеъмол буюмлари пировард фойдаланилиб, улар йўқотилади ва ӯрнига яна янгисини ишлаб чиқариш зарурияти пайдо булади. Шундай килиб, товар ва хизматлар, ресурслар харакати доимо тӯхтовсиз тақрорланиб турадиган жараёндир.
Иқтисодиётнинг доимий ва бош муаммоси эхтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлигидир. Юқорида айтиб утганимиздек, инсон яшамоғи учун энг аввало, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, уй-рўзғор буюмлари, транспорт ҳамда иситиш ва ёритиш воситалари зарурдир. Бундан ташкари, инсон камол топиши учун ўқиб, билим олиши, касб ӯрганиши, малака эгаллаши ва даволаниши, дам олиши, томошалар кӯриши, турли хизматлардан фойдаланиши лозим ва бошқа жуда куп ҳаётий нарсаларга эҳтиёжманддир. Барча ҳаётий эҳтиёжлар (иқтисодий, ижтимоий, маданий, маънавий, сиёсий) ичида ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар алоҳида ӯрин тутади. Бу эхтиёжлар кишиларнинг яшаши, меҳнат қилиши ва ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий неъматлардан ҳамда хизматлардан иборат бўлади. Шу жиҳатдан олганда ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар моддий ва маънавий эҳтиёжларни ўз ичига олади.
Моддий эҳтиёжлар, бу аввало, кишиларнинг ўзларига фойдали бӯлган неъматларни ҳарид қилиш ва фойдаланишга бўлган хохишларидир. Булар истеъмол учун зарур бўлган кўплаб ҳаётий предметларни (озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой) ва зеб-зийнат буюмларини (тақинчок, атир-упа, енгил автомобил ва ҳ.к.) ўз ичига олади. Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, бир неча йил олдин зеб-зийнат буюми, дабдаба булиб хисобланган нарса энди энг оддий ҳаётий зарур предметга айланиши мумкин. Хизматлар хам моддий неъматлар каби маълум эҳтиёжларни қондиради. Масалан, шахсий автомашинани ремонт қилдириш, соч олдириш, ҳуқуқшунос маслахатидан фойдаланиш каби хизматлар моддий товарлар билан бир қаторда кишиларнинг эҳтиёжларини кондиради. Жамиятнинг моддий эҳтиёжлари корхоналар ва давлат муассасалари эҳтиёжларини ҳам ӯз ичига олади. Корхоналарга ишлаб чиқарщи мақсадларини амалга ошириш, яъни товарлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи керак. Давлат, жамоа ва хусусий корхоналар, мамлакат ахолисининг умумий эҳтиёжларини акс эттириб, автомобил ва темир йӯллари, мактаблар, касалхоналар қурилишига хизмат қилади.
Маънавий эҳтиёжлар моддий кӯринишга эга булмаган кишиларнинг билим ва дам олиш, маданий савиясини ошириш, малака махоратга эга бӯлиш, ҳар хил хизматлардан бахраманд бӯлиш каби кӯплаб эҳтиёжларни ӯз ичига олади. Эҳтиёжлар якка тарзда ва биргаликда қондирилиши мумкин
* Бу эса эҳтиёжнинг табиатига ва уни қондирувчи объектлар хусусиятига боғлик,. Шундай буюм ва хизмат турлари борки, улардан фақат биргаликда фойдаланиш мумкин. Масалан, таълим олиш бинолари, касалхоналардан, дам олиш жойларидан бахраманд булиш, спорт ӯйинлари ва кӯнгил очар томошаларни биргаликда кӯриш кабилар шулар жумласидандир. Жамият эхтиёжларининг ҳажми ва даражасига бир қатор омиллар таъсир кӯрсатади. Булар куйидагилар:
а) Жамиятнинг иқтисодий тараққиёт даражаси. Иктисодиёти ривожланишдан орқада колган мамлакатларда эҳтиёжлар доираси тор бӯлса, аксинча, иқтисодиёти гуркураб ривожланган мамлакатларда унинг доираси кенг ва хилма-хил бӯлади.
б) Жамиятдаги ижтимоий-иқгисодий тузум. Агар жамиятдаги тузум бозор иқтисодиёти ёки капиталистик тартиблар асосида қурилган бӯлса, ундаги ижтимоий гуруҳлар бойлар ва камбағаллар, мулкдор ва мулксизларга бўлиниб, уларга мансуб кишилар эҳтиёжлари ўртасида катта фарқ мавжуд бўлади. Юқори даромад олувчилар жуда сифатли, ноёб махсулотлар ва хизматларга эхтиёж билдирса, камбағалларнинг эҳтиёжлари ўз ҳаётини сақлаш учун жуда зарур махсулотлар ва хизматлар билангина чекланади.
в) Табиий-географик шароитлар. Улар ҳам эҳтиёжларнинг миқдори ва турига таъсир қилувчи омиллардир. Нисбатан совуқ иқлим шароитида, иссик иқлим шароитида қараганда ҳаёт кечириш учун оксил ва ёғга бой озик-овкат, иссиқ кииим-кечак, уй ва транспорт воситаларига купрок эҳтиёж бўлади;
г) Тарихий-миллий анъаналар ва урф-одатлар ҳам эҳтиёжларга таъсир кӯрсатади. Масалан, тарихан шаклланган миллий ва диний маросимлар, урф-одатлар, Наврӯз байрами, рўза ва ҳайитлар ўзига хос эҳтиёжларни юзага келтиради;
д) Ахоли сонининг ўсиши, унинг таркибидаги ўзгаришлар ҳам эҳтиёжларга таъсир этувчи асосий омиллардан ҳисобланади;
е) Нихоят, халқаро, давлатлар, миллатлар ва минтақалар ӯртасидаги алоқалар, айниқса, улар ӯртасидаги маҳсулот ва ахборот айирбошлаш янги эҳтиёжларнинг кенг таркалишига олиб келади.
Алоҳида кишиларнинг эҳтиёжлари уларнинг ёши, жинси, оилавий аҳволи, касби, меҳнатнинг табиати каби омилларга боғлик.
Жамиятда маълум бир даврда куплаб кондирилмаган эхтиёжлар булади. Вакт утиши билан янги буюмларнинг пайдо булиши, кенг рекламанинг таъсири ва савдонинг paғбатлантирилиши натижасида эҳтиёжлар ӯзгаради ва кӯпайиб боради. Шундай экан, жамиятнинг, яъни уни ташкил килувчи шахслар, муассаса ва корхоналар эхтиёжларининг чексизлиги, уларнинг тухтовсиз янгиланиб ва ӯсиб бориши табиийдир. Бу эҳтиёжларнннг тӯхтовснз усиб бориши иктисодий қонунда ӯз ифодасини топади.
Халқаро алоқалар ривожланиб боргани сари эҳтиёжларнинг миллий хусусиятлари билан бир қаторда унинг миллатлараро, байналминал белгилари ривож топиб боради.
Иқтисодий ресурслар деганда жамият, мамлакат, айрим корхона ва фирма, оила иҳтиёрида тӯпланган, айни вак,тда мавжуд бӯлган ҳамда товар ишлаб чиқариш, хизмат кӯрсатиш, уларни истеъмолчига етказиб беришда ва истеъмол жараёнларида фойдаланиш мумкин булган иқтисодий имкониятлар, захиралар, манбалар тушунилади. Табиий ресурслар (ер, сув, ӯрмон, ер ости бойликлари), ишчи кучи ва моддий ресурслар (бинолар, дастгохлар, машиналар, асбоб-ускуналар, иншоотлар, курилмалар, сотишга тайёр товарлар, уларнинг захиралари, пул маблаглари ва бошқалар) ана шулар жумласидандир. Иқтисодий ресурсларнинг ишлаб чиқариш омилларидан фарқи шундаки, уларга ишлаб чиқаришда қатнашадиган ишчи кучи, табиий ресурслар ва ишлаб чиқариш воситаларидан ташқари ҳамма моддий ресурслар, товар ва пул ресурслари киради.
Масалан, Ӯзбекистон энди мустақилликка эришган дастлабки пайтда республикамизнинг энергия мустақиллигини таъминлаш учун нефт қазиб олиш ва газ конденсати ишлаб чиқаришга нисбатан кӯпроқ маблағ ажратишга мажбур бӯлди. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш максадида давлат мавжуд пул ва валюта захираларини четдан истеъмол буюмларини сотиб олиб келишга эмас, уларни чеклаб, инвестиция товарларини, яъни янги техника ва технологияларни сотиб олишга қаратади.
Бу муаммоларни ҳал килиш зарурияти кишилардан чуқур иқтисодий билимларга эга бӯлишни талаб қилади.30
Юқоридагилардан келиб чиқиб иқтисодиётнинг асосий вазифалари қуйидагича бӯлади деб ўйлаймиз:

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling