Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
3.7.Иқтисодиётни бошқариш бўйича давлат сиёсати.
Сўнги йилларда йииларда мамлакатимиз президенти Ш.М.Мирзиеев томонидан иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш бӯйича бир қанча Қарорлар, фармонлар қабул қилинди. 08.01.2019 йилдаги ПФ-5614-сон “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қӯшимча чора-тадбирлари тӯғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Фармонда иқтисодиётни эркинлаштириш ва ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича туб ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг барқарор, ижобий ўсишини таъминламоқда.39 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2020 й. ПФ-5975-сон "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони. Ушбу Фармонда Иқтисодиётни эркинлаштириш ва бозор механизмларини кенг жорий қилиш тамойилларига асосланган ислоҳотларнинг янги босқичида давлатнинг иқтисодиётдаги ролини камайтириш ва хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш бўйича навбатдаги ишларнинг натижадорлигини ошириш бугунги кунда иқтисодиётни бошқаришнинг аниқ, шаффоф ва натижага йўналтирилган механизмини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда. Шу билан бирга, ҳудудларда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, хусусан камбағалликни қисқартириш вазифалари кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун фундаментал шароитларни яратиб бериш ҳисобига янги ва барқарор иш ўринларини ташкил этиш билан бевосита боғлиқдир. Бу, ўз навбатида, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ислоҳ қилиш ва ривожланишига алоқадор вазирлик ва идоралар фаолияти уйғунлигини таъминлашни, мавжуд муаммо ва тўсиқларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этишга асосланган замонавий ва инклюзив институционал тизимни жорий этишни талаб этади. Хусусан: биринчидан, макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ўсиш мақсадлари ва таркибий ислоҳотлар ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш, шунингдек, ташқи ва ички омиллар таъсирида юзага келадиган иқтисодий циклларни бошқаришнинг замонавий прогнозлаштириш моделларига асосланган самарали тизими ва механизмларини жорий этиш жараёни кечикмоқда; иккинчидан, камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича яхлит тизим ва мувофиқлаштирувчи давлат органи, меъёрий-ҳуқуқий база, мезонлар ва баҳолаш услубиётининг мавжуд эмаслиги, шунингдек, ушбу йўналишдаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш вазифаларининг аниқ ажратиб олинмаганлиги сабабли тегишли аҳоли гуруҳлари билан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги паст даражада қолмоқда; учинчидан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ ёндашув ва тамойиллар тўлиқ шакллантирилмаган, иқтисодиётнинг ҳудудий ва тармоқ ривожланиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таъминланмасдан ҳамда ҳудудларни ривожлантиришдаги мавжуд салоҳият ва "нисбий устунлик" мезонларидан оқилона фойдаланиш ва ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришда инсон капитали ва демографик омиллар инобатга олинмасдан қолмоқда; тўртинчидан, мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг аниқ ёндашувларини белгилаб олиш, тадбиркорликни молиявий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг мақсадга йўналтирилган, айниқса, аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ва касбга ўргатиш ишларини тизимлаштириш, шу жумладан барча дастурлар ҳисобидан ажратилаётган маблағларнинг сарфланиш самарадорлигини баҳолаш ишларини ташкил этишда камчиликлар кузатилмоқда; бешинчидан, мамлакат саноатини ривожлантиришнинг фундаментал драйверлари ҳисобланган соҳаларда меҳнат унумдорлигини ошириш, соҳанинг рақобатбардошлигини кучайтириш бўйича аниқ механизм ва дастакларга асосланган ягона индустриал сиёсат ва стратегия ишлаб чиқилмаган, шунингдек, мазкур жараёнда техник регламентларни замон талабларидан келиб чиқиб янгилаш ва самарали фойдаланиш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаган. Самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини жорий этиш мақсад этиб қӯйилган.40 Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш беш асосий тамойилдан келиб чиқади: иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги. Иқтисодиёт мафкурадан холи бўлиши керак; давлат — бош ислоҳотчидир; бозор иқтисодиётига изчиллик билан ўтишни амалга оширишда иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиб туриш ричагларини қўлдан чиқариб бўлмайди, иқтисодиётнинг бошқарилишини таъминлаш керак; ҳамма жойда бошқарувнинг барча босқичларида ижро интизо- мини ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш, республика консти- туцияси ва қонунларининг устуворлигини таъминлаш; аҳолининг, айниқса, кам таъминланган қатламларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш механизмини яратиш биринчи дара- жадаги аҳамиятга эгадир. Бозор муносабатларини шакллантириш босқичма-босқич амалга оширилади, кейинги босқичларга ўтиш жорий давр вази- фаларининг бажарилишига қараб амалга оширилади, бошбошдоқлик- дан қочиш, қийинчиликларни йенгиб ўтиш, ижтимоий сиёсий вазиятнинг мўтадиллигини таъминлаш имконини беради. Шундай қилиб, иккинчи тамойилдан келиб чиққанда бош параметр давлатдир. Республикада «Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳақида» қонун қабул қилинган. У қуйидаги бўлимлардан иборатдир: Умумий қоидалар; Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва шакллантирилиши; Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари билан муносабатлари; Вазирлар Маҳкамасининг асосий ваколатлари; Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил қилиш ва юритиш тартиби; Қонун чиқарувчи орган Олий Мажлис ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамаси — бу республиканинг ҳукуматидир. У ижроия ҳокимияти органидир. Бу орган иқтисодиётнинг ижтимоий ва маънавий соҳаларини самарали ишлашга раҳбарлик қилишни қонун- ларнинг ва Олий Мажлиснинг қарорлари, шунингдек, республика президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг ижросини таъминлайди. Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқаруви органлари ва ўзи туз- ган хўжалик бошқаруви, уларнинг келишилган ҳолда фаолият юри- тишларини таъминлайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг раиси Ўзбекистон Республикасининг президентидир. Вазирлар Маҳкамаси тартибига Бош вазир, Бош вазирнинг би- ринчи ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органларининг раҳбарлари кирадилар. Бош вазир, унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Республика Президенти томонидан тайинланиб, кейин олий мажлис томонидан тасдиқланадилар. Вазирлар Маҳкамасининг вазифаларига қуйидагилар киради: Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлан- тиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш; ◆ Республика бюджетининг асосий параметрларини унга киритилади- ган ўзгаришларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Олий Мажлисга тақдим қилиш, энг муҳим комплекс тармоқлараро ва минтақавий дастурларини амалга оширишда вазирликлар, давлат қўмиталари, муассасалар ва бошқа идоралар, давлат ва хўжалик бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Рес- публикасининг гуруҳларига риоя қилинишини таъминлаш; ◆ маҳаллий ижроия ҳокимияти идораларининг ҳудудларни иқти- содий-ижтимоий, маданий ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш. Вазирлар Маҳкамасининг асосий ваколатлари қуйидагилардир: ◆ иқтисодий, ижтимоий-маданий жараёнларни бошқаради, мулкнинг барча шаклларининг қўшилуви ва тенглиги, иқтисодиёт- нинг монополиядан чиқарилиши асосида эркин тадбиркорлик юритиш учун шароитлар яратади; ◆ хўжалик юритишнинг янги шаклларини — консернлар, консор- сиумлар, тармоқлараро бирлашмалар, турли уюшмаларининг тузилиши ва мустаҳкамланишига ёрдам беради; ◆ Ўзбекистон Республикасида пул ва кредит тизимини мус- таҳкамлаш бўйича чораларни амалга оширишга ёрдам беради, нархларнинг ягона сиёсатини ўтказиш меҳнатга ҳақ тўлашнинг кафолатланган миқдори ва ижтимоий таъминотнинг кафолатланган даражасини таъминлаш бўйича чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади; ◆ Республика бюджетини, шунингдек, башорат (прогноз)ларни, Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлан- тиришнинг энг муҳим дастурларини ишлаб чиқиш ва ижро этишни ташкил қилади; ◆ бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва республикани бошқаришнинг бошқа давлат ва хўжалик идораларини қайта ташкил қилиш ва тугатиш ҳақида таклифларни ишлаб чиқади; ◆ фан ва техникани ривожлантириш, табиий омиллардан оқилона фой- даланиш ва уларни муҳофаза qilish bo‘yicha choralarni amal- ga oshiradi; ◆ соғлиқни сақлаш халқ таълими соҳаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, маданиятни ривожлантиришга ёрдам беради; ◆ ташқи иқтисодий фаолият, илмий-техник ва маданий ҳамкорлик соҳаларига раҳбарликни амалга оширади. Асосий иқтисодий бошқарув идораларига Ўзбекистон Респуб- ликасининг иқтисодиёт вазирлиги киради. Президентнинг фармонида ушбу вазирлик олдида турган асосий вазифалар кўрсатиб ўтилган. Булар: ◆ иқтисодий ислоҳотларнинг аниқ йўналишлари, йўллари ва усулла- рини белгилаш, республика иқтисодиётини бошқаришнинг бозор механизмларини таъминлаш; ◆ макроиқтисодий моддий балансларни, миллий рақам (счёт)- лардан фойдаланиб, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлан- тиришнинг башоратларини ва ҳисоб-китобларнинг башорат вари- антларини ишлаб чиқиш; ◆ Молия вазирлиги билан биргаликда тўлов балансларини шакллан- тириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш; ◆ реал иқтисодиёт секторида оптимал суръат ва пропорсияларни, минерал ва хомашё омилларидан оқилона фойдаланиши, Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ривожланиши ва макрохўжалик алоқаларга интеграциялашишини таъминловчи инвестиция дастурларини тайёрлаш ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш; ◆ иқтисодиёт, маданиятнинг ривожланиши, халқ турмуш дара- жаси ва фаровонлигини ўсишини ҳисобга олишнинг замонавий, индикатив, таҳлилий ҳамда статистик усуллари, воситаларини ривож- лантириш ва чуқурлаштириш. Ушбу вазирлик Ўзбекистонни ривожлантиришнинг стратегияси- ни, унинг устувор йўналишлари ва ташқи иқтисодий алоқаларни ишлаб чиқиш, республиканинг иқтисодиёт мажмуасини жаҳон ҳамжамиятга киришни ҳисобга олиб самарали ихтисослаштирилиши учун жавоб беради. Иқтисодиёт вазирлиги республикани ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг консепсияларини ва қисқа муддатли истиқболга мўлжалланган башоратларини, шунингдек, йирик иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни иқтисодиётнинг моддий-молиявий мувозанат- лантирилиши, табиий, меҳнат омилларидан ва яратилган ишлаб чиқариш потенсиалидан самарали фойдаланиш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Бу вазирлик республика идоралари, вазирликлари, муассасалари, консернлари, уюшмалари, Қорақалпоғистон Республикасининг ҳукумати, ҳокимликлар, корхоналар ташкилотларнинг республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш параметрларини башорат қилиш ва белгилаш соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштиришни амалга оширади. Иқтисодиёт вазирлиги вазифаларига республика аҳолисининг мод- дий фаровонлигини, унинг кам таъминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза қилишни мустаҳкамлаш бўйича таклифларни асослаш; халқнинг турмуш даражасини кўтариш йўллари ва йўналишларини башорат қилишни амалга ошириш киради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги фан ва технологиялар маркази фан ва техника бўйича давлат қўмитасини қайта ташкил қилиш натижасида тузилган. Ушбу марказ томонидан ҳал қилинадиган бош вазифалар қуйидагилардир: ◆ давлатнинг илмий-техник сиёсатини илмий-техник тараққиётини кўрсатиб, шакллантириш ва ўтказиш; ◆ илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотларининг йирик илмий-техник дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, истиқболли ишланмаларни ва технологияларни жорий қилиш, фан ва ишлаб чиқаришнинг алоқаларини мустаҳкамлашни ташкил қилиш бўйича фаолиятларини мувофиқлаштиришни таъминлаш; ◆ фан ва техника соҳасининг инфратузилмасини ташкил қилиш ва ривожлантириш; ◆ республиканинг халқаро илмий-техник ҳамкорликда иштироки- нинг устувор ва асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, хорижий мамлакатлар билан фан-техника кадрларни тайёрлаш соҳасида- ги алоқаларни ривожлантириш; ◆ фан ва техника ютуқларини иқтисодиётнинг тармоқларига жорий қилинишини назорат этиш. Ўзбекистон Республикасининг мулкни бошқариш ва тад- биркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Давлат Қўмитаси Ушбу қўмитанинг вазифалари қуйидагилардир: ◆ республиканинг давлат мулкини республика ва коммунал мулк (маъмурият-ҳудудий тузилмалар мулки)ни бўлинишини амал- га ошириш; ◆ давлат тасарруфидаги чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мум- кин бўлмаган корхоналар ва мулкнинг турлари ҳамда гуруҳ- ларини аниқлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; ◆ паст рентабелли ва зарар кўриб ишлайдиган корхоналарни дав- лат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳақида қарор қабул қилиш. Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги. Вазирликнинг вазифалари: ◆ давлатнинг ташқи иқтисодий сиёсатини шакллантириш ва ўтказиш; ◆ иқтисодиётнинг ва аҳолининг импорт маҳсулотларига талабини қондиришдир. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги.Унинг мақсадлари қуйидагилардир: ◆ республика ҳудудида ягона молия, солиқ ва нарх сиёсатини шакллантириш ва ўтказиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш; ◆ ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва аҳолини ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилишнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш (ташкил этиш). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бош вазифаси — бюджетни тайёрлаш ва уни коинфлятсион молиялаштиришдан иборат. Бу вазифани ҳал қилиш мамлакатнинг бюджетини тайёрлаш; бюджетнинг Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан тасдиқланиши; бюджетни ижросини молиялаштириш; харажатларни назорат қилиш каби босқичлар орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тезлаштиришга молиявий тизим орқали фаол таъсир кўрсатади; молиявий омилларнинг ҳамма турла- рининг ўсишини уларни ишлаб чиқаришнинг устувор йўналишла- рига, комплекс иқтисодий дастурларини, мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашни молиялаштиришга, зарур давлат захираларини яратишга консентрациялаш бўйича чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади. У мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда молиявий интизомга риоя этилишининг, уларнинг давлат олдидаги молиявий мажбуриятларининг бажаришларини назо- рат қилинишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлигининг асосий вазифалари белгилаб қўйилган. Буларга қуйидагилар киради: ◆ қимматбаҳо қоғозлар бозорининг шаклланиши, қимматбаҳо қоғозларнинг эмиссияси ва ҳаракати устидан назоратни амалга ошириш; ◆ молия бозорини шакллантириш бўйича ишларни мувофиқ- лаштириш; ◆ ҳиссадорлик жамиятларининг ягона регистрини юритиш; ◆ корхоналарнинг қимматбаҳо қоғозларини рўйхатга олиш; ◆ хорижий инвесторларнинг инвестиция фаолиятини молиявий ва солиқ жиҳатдан тартибга солишни амалга ошириш; ◆ молия, бюджет, валута ва солиқлар соҳасида режалаштиришнинг ва молиялаштиришнинг усулларини такомиллаштириш; ◆ солиққа тортиш, монополияга қарши сиёсат, баҳоларни шакллантириш, суғурталаш, валута молиявий ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасига оид қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш. Бу вазирлик бошқа марказий иқтисодий идоралар: Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт вазирлиги билан-мамлакатнинг йиғма молиявий балансини тузиш бўйича: Ўзбекистон Республикасининг монополиядан чиқариш ва Рақобатни ривожлантириш бўйича Давлат қўмитаси билан — улгуржи чакана ва харид нархларини, шунингдек, республикада монополияга қарши сиёсатни ишлаб чиқишда: Марказий банк билан -пул муомаласини мустаҳкамлаш, республика аҳолисининг пул даромадлари ва харажатларини мувозанатлаштириш юзасидан чораларни ишлаб чиқиш бўйича яқиндан иш олиб боради. Марказий банк. Иқтисодиётни бошқаларга ва банк тизимини назорат қилишда унинг роли беқиёсдир. Марказий банкнинг бош мақсади миллий валутанинг мўтадиллигини таъминлашдир. Бу атама ўз ичига пул массасининг мўтадиллигини, нархларнинг ва миллий валутанинг алмашиш курсининг мўтадиллигини олади.41 Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling