Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet34/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Экстенсив иқтисодий ўсишга ишлаб чиқаришнинг авввалги техникавий асоси сақланиб қолган ҳолда ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг кўпайиши туфайли эришилади. Айтайлик, маҳсулот ишлаб чиқаришни икки ҳисса кўпайтириш учун мавжуд корхона билан бир қаторда ўрнатилган ускуналарнинг қуввати, миқдори ва сифати ишчи кучининг сони ва малака таркиби бўйича худди ўшандай яна бир корхона қурилади. Экстенсив ривожланишда, агар у соф ҳолда амалга оширилса, ишлаб чиқариш самарадорлиги ўзгармай қолади.
Иқтисодий ўсишнинг интенсив тури шароитида маҳсулот чиқариш миқёсларини кенгайтиришга ишлаб чиқариш омилларини сифат жиҳатидан такомиллаштириш: янада прогрессивроқ ишлаб чиқариш воситаларини ва янги техникани қўллаш, ишчи кучи малакасини ошириш, шунингдек мавжуд ишлаб чиқариш потенциалидан яхшироқ фойдаланиш йўли билан эришилади. Интенсив йўл ишлаб чиқаришга жалб этилган ресурсларнинг ҳар бир бирлигидан олинадиган самаранинг, пировард маҳсулот миқдорининг ўсишида, маҳсулот сифатининг ошишида ўз ифодасини топади. Бунда маҳсулот ишлаб чиқаришни икки ҳисса ошириш учун мавжуд корхонага тенг бўлган яна бир корхона қуришга ҳожат йўқ. Бу натижага ишлаб турган корхонани реконструкция қилиш ва техника билан қайта қуроллантириш, мавжуд ресурслардан яхшироқ фойдаланиш ҳисобига эришиш мумкин.
Реал ҳаётда экстенсив ва интенсив омиллар соф ҳолда, алоҳида-алоҳида мавжуд бўлмайди, балки муайян уйғунликда, бир-бири билан қўшилган тарзда бўлади. Шу сабабли устивор экстенсив ва устивор интенсив иқтисодий ўсиш турлари таҳлил қилинади.
Иқтисодий ўсиш мураккаб ва кўп қиррали жараёндир. Шу сабабли уни баҳолаш учун қандайдир битта кўрсаткич кифоя қилмайди, муайян кўрсаткичлар тизими талаб қилинади. Бу кўрсаткичлар тизимида жисмоний ва қиймат ифодасидаги кўрсаткичлар фарқланади.
Иқтисодий ўсишнинг жисмоний кўрсаткичлари анча аниқ натижа беради, (чунки улар инфляция таъсирига берилмайди), лекин унверсал эмас (иқтисодий ўсиш суръатларини ҳисоблашда ҳар хил неъматлар ишлаб чиқаришни умумий кўрсаткичга келтириш қийин). Қиймат кўрсаткичлар кенг қўлланилади, аммо ҳар доим ҳам уни инфляциядан тўлиқ «тозалаш» мумкин бўлавермайди. Шу сабабли иқтисодий ўсиш суръатлари қиёсий ёки доимий нархларда ҳисобланади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling