Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
3.6. Иқтисодий ўсишнинг мақсади.
Мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши кўп омилли ва шу билан бирга зиддиятли жараён ҳисобланади. Иқтисодий ривожланиш ҳеч қачон бир текис, юқорилаб борувчи чизиқ бўйича рўй бермайди. Шундан аёнки, ҳар қандай жамиятда ўсиб бора ётган эҳтиёжларни қондириш ва фаровон яшаш учун иқтисодий ўсиш юз бериши керак. Иқтисодий ўсиш, деганда иқтисодий равнақ, яъни Иқтисодиётнинг динамик ривожланиши бўлиб, яратилган товарлар ва хизматларнинг кўпайиб боришини билдиради. Аммо иқтисодий ривожланиш ҳеч қачон бир текис, юқорилаб борувчи чизиқ бўйича рўй бермайди. Иқтисодий ўсишни икки даражада олиб қараш мумкин. Микроиқтисодий ва макроиқтисодий ўсиш. Микроиқтисодий ўсиш фирма, корхона ва тармоқ миқЁсидаги ривожланишни акс эттиради ва уларда ўсиш яратилган товарлар ва хизматларнинг бозор нархида ҳисобланган ҳажмига қараб аниқланади. Макроиқтисодий ўсиш миллий Иқтисодиёт, яъни муайян мамлакат миқёсидаги иқтисодий тараққиётни ифода этади ва ялпи миллий маҳсулотнинг (ЯММ) кўпайишини билдиради. ЯММ ҳажми иқтисодий ўсишнинг умумлашган пулда ифодаланган кўрсаткичи ҳисобланади. Шу билан биргаликда, иқтисодий ривожланиш ўз ичига юксалиш ва инқироз даврларини, Иқтисодиётдаги миқдор ва сифат ўзгаришларни, ижобий ва салбий томонларни олиб нотекис боради. Миллий иқтисодиётда иқтисодий ривожланиш қийин аниқланадиган жараён бўлганлиги сабабли, унинг мезонларидан бири бўлган иқтисодий ўсиш кўпроқ таҳлил қилинади. Иқтисодий ўсиш иқтисодий ривожланишнинг таркибий қисми бўлиб, ўз ифодасини реал ЯММ (ЯИМ) ҳажмининг ва унинг аҳоли жон бошига кўпайишида топади. Шуни аниқ тасаввур қилиш кераккки, маҳсулотлар ва хизматлар ғоят хилма-хил бўлганидан уларнинг ягона моддий ўлчами бўлмайди. Ягона ўлчам вазифасини бозор нархи бажаради. Нима иш бажарилмасин, қандай маҳсулот яратилмасин, унинг ҳажми шунча пулга тенг деб ҳисобланади. Шу сабабли ЯММ ҳам икки усулда ҳисобланади. Биринчи усулда харажатлар жамланади, яъни барча истеъмолчиларнинг товар ва хизматларни сотиб олишга сарфланган пули жамланади. Иккинчи усулда даромадлар – товар ва хизматларни сотишдан тушган пул даромадлари жамланади. Иқтисодий ўсиш эса, ЯММнинг реал ҳажми билан ўлчанади. Гап шундаки, унинг қиймат - пул шакли нархларга боғлиқ. ЯММнинг моддий ҳажми ўсмасада, инфляция таъсирида нарх ошса, унинг қиймат-пул миқдори ортиб кетади. Иқтисодий ўсишга тарихий жиҳатдан ёндашилганда, у бир хил суратларда ва бир текис бормайди. Тарихда иқтисодий ўсиш суратларининг жадаллашиш, жиддий пасайиш ва ҳатто чекланиш даврлари маълум. Агар катта тарихий босқичлар олиб қараладиган бўлса, жаҳон ва миллий иқтисодиётда, барқарор иқтисодий ўсиш, ишлаб чиқаришнинг ҳар томонлама тараққиёт манзараси ҳосил бўлади. Шундай экан иқтисодий ўсиш бевосита ялпи миллий маҳсулот миқдорининг мутлоқ ва аҳоли жон бошига ҳамда иқтисодий ресурс харажатлари бирлиги ҳисобига кўпайиши ҳамда сифатининг яхшиланишида ва таркибининг такомиллашувида ифодаланади. Маҳсулотнинг ўсиш суръати билан ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг ўзгариши ўртасидаги нисбат иқтисодий ўсишнинг экстенсив ёки интенсив турларини белгилаб беради. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling