Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet30/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Шахсий-инсоний омил- бу меҳнат қилиш қобилиятидан иборат бўлмиш ишчи кучи ва унинг фаолият қилишидир. Шахсий инсоний омил меҳнатга лаёқатли аҳоли, унинг жисмоний ва ақлий қобилияти, билим ва савияси, малака ва маҳоратидир. 2003 йилда Ўзбекистонда мазкур аҳоли 12 000 млн. кишини ташкил қилган.
Моддий ашёвий омил-бу ишлаб чиқариш учун зарур бўлган барча моддий шаклдаги воситалардир. Унинг таркибига табиий бойликлар, улардан олинган хом ашёлар, машина- механизм, асбоб-ускуна, қурилмаган иншоотлар киради. Улар ишлаб чиқариш воситалари, деб ҳам юритилади. Уларнинг маълум нархда ҳисобланиб, пулга чақилган шакли, яъни қиймат-пул шакли МДҲ мамлакатларида ишлаб чиқариш фондлари номини олган.
Моддий омиллар таркибан уч қисмдан иборат:
Меҳнат қуроллари (машина, асбоб-ускуна, ўлчаш ҳисоблаш асбоблари)
Меҳнат предмети (хом ашё ва материаллар)
Меҳнат шароити (бино, иншоот, йўл, омборлар ва ҳоқазолар )
Моддий-ашёвий омил билан шахсий-инсоний омил бирикиб меҳнат жараёни, яъни ишлаб чиқариш юзага келади. Бунинг натижасида турли-туман маҳсулотлар ва хизматлар яратилади.31


3.3.Миллий даромад. Иш айланиши.
Миллий даромад-
1) мамлакатдаги миллий иктисодиётнинг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан муайян бир даврда (одатда бир йилда) моддий ишлаб чиқариш тармоқларида яратилган соф маҳсулот; ялпи маҳсулот ҳажмидан уни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган меҳнат воситалари ва буюмларини қоплайдиган маҳсулот миқдорини — қоплаш фондини чегириб ташлангандан кейин қоладиган маҳсулот;
2) Ғарб мамлакатлари иқтисодчилари талқинида мамлакатдаги меҳнат, капитал ва ер эгаларининг бир йилда олган иш ҳақи, фойда, фоиз ва рента каби даромадлари йиғиндиси.
Йил давомида яратилган ялпи маҳсулот қиймати 2 қисмдан иборат:
илгари яратилган ва сарфланган ишлаб чиқарилган воситаларининг маҳсулотга кўчирилган қиймати; янгидан яратилган қиймат.
Янгидан яратилган қиймат соф маҳсулотнинг (миллий даромаднинг) қийматидир. Миллий даромад моддий ишлаб чиқариш тармоқларидаги корхоналар соф маҳсулотларининг йиғиндиси сифатида ҳисобланади.
Айрим тармоқ ёки корхоналарнинг соф маҳсулоти унинг ялпи маҳсулоти ва моддий и. ч. сарфлари ўртасидаги фарқ (қолдиқ) сифатида аниқланади. Хизмат кўрсатувчи фирманинг ялпи пул тушумидан хизмат кўрсатиш бўйича моддий сарфлар чегирилиб, хизмат кўрсатувчи фирманинг (корхонанинг) пул шаклидаги ялпи даромади аниқланади.
Ўзбекистон Республикасида Миллий даромадни моддий ишлаб чиқариш соҳасида яратилган соф маҳсулот сифатида ҳисоблаш бўйича катта тажрибалар тўпланган. Чунки яқин ўтмишда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва фойдаланилган Миллий даромад соф маҳсулот сифатида ҳисобланган. Бундай қоиданинг ҳозирги пайтда ҳам амал қилиши жуда катта ижтимоий-иктасодий аҳамиятга эгадир, чунки бу усул ишлаб чиқариладиган маҳсулотни, қоплаш фондини ва соф маҳсулотни ҳисоблаш, истеъмолни ва жамғаришни оптималлаштириш сиёсатини ўтказишга имкон беради. Соф маҳсулотнинг муттасил кўпайиши, ўсиши эса ишлаб чиқариш соҳасида ва бошқа соҳаларда банд кишилар, корхоналар ва ташкилотлар моддий таъминланишини янада оширади.
Жамиятда олинадиган иш ҳақи, фойда, рента, фоиз каби даромадлар йиғиндиси — бирламчи пул даромадлари ва уларни қайта тақсимлашлар (шу жумладан, хизматлар, ижара, прокат, қарз, солиқ кабилар орқали қайта тақсимлашлар) натижасида ҳосил бўладиган иккиламчи ва ҳ. к. пул даромадлар йиғиндисидир. Шунинг учун ҳам муомаладаги пул массаси ҳам, иш ҳақи, фойда, рента ва фоиз шаклида олинган пул даромадлари йиғиндиси ҳам жамиятнинг ҳақиқий Миллий даромад бўла олмайди, чунки қоғоз пуллар ва пул даромадлари ҳақиқий, реал даромад эмас, уларнинг микдорига ва харид кучига кўп омиллар таъсир этади.
Ҳар қандай мамлакатда, жамиятда моддий и. ч. соҳаси тармоқларида яратилган соф маҳсулотлардан иборат Миллий даромад гина бошка шарт-шароитлар тенг ва ўзгармас бўлганда, бутун халқ истеъмолини ва мамлакат иктисодий тараққиётини таъминлашнинг, ҳар бир шахс ва барча аҳоли реал даромадларини оширишнинг жуда муҳим моддий асосидир. Миллий даромад моддий и. ч. соҳасида яратилган соф маҳсулотнигина қамраб олади. Шунинг учун ҳам миллий ҳисоблар тизимита ўтиш муносабати билан халқаро ҳисобкитоблар учун БМТнинг тавсиясига биноан, Миллий даромад ўрнига ялпи миллий маҳсулот, 1993 й. дан эса ялпи миллий даромад кўрсаткичи қўлланила бошлади.32
Капитал қўйилмаларнинг асосий манбаи миллий даромаднинг жамғарма фонди ҳисобланади. Ҳозирги вақтда капитал қўйилмаларнинг асосий молиявий манбалари қуйидагича. Корхонанинг ўз маблағлари, бюджет, кредит, аҳолининг маблағлари, чет эл инвестициялари ва ҳоказо.33
Иш айланиши Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 13.01.1992 йилдаги 510-XII-сон «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга асосан таъминланади. Қонунинг 2-моддасида Ўзбекистон Республикаси аҳолисини иш билан таъминлаш одамларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолият эканлиги. нумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ва қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият, шу жумладан ҳақ тўланадиган ишни бажариш билан боғлиқ бўлмаган фаолият билан шуғулланиш Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мутлақ ҳуқуқлари химоя қилинган.34
Иш айланиши- Иқтисодиёт динамик. Унинг юксалиши ва тушиши бизнес айланишига боғлиқ. Цемент тўрт босқичга ега. Кенгайиш босқичида иқтисодиёт ўсиб бормоқда. Aгар у 2-3 фоиз соғлом даражада ўсса, иқтисодиёт йиллар давомида кенгайиш босқичида қолиши мумкин. Лекин, у иррасёнел бир фазилат фазıна кирганида, у бир нарсалар балонcукуну ҳосил қилади. Бу иккинчи поғона пик деб аталади. Кейинчалик бу қисқаришга киради. Яъни , ЯИМнинг ўсиш суръати салбийлашади ва иқтисодиёт иқтисодга тушади. Ишсизлик кўтарилади. рецессиянинг сабабларини билиб олинг. Иқтисод йиллар мобайнида шартномалар тузилганда, бу депрессия деб аталади. Рецессия ва депрессия ўртасидаги фарқни билиб олинг. Иқтисодий инқирознинг пастки қисмида чуқурлик бор. Иқтисодимиз янги кенгайиш босқичига ўтади. Жорий бизнес айланиш жараёнида қаердалигимизни билиб олинг .
Кўпчилик бизнес циклини яхши билмайди. Натижада, улар Буюк Боз устига тушишидан олдин фонд бозоридан чиқмаганлар. Бошқа томондан, кўпинча улар кенгайиш даврининг бошида фонд бозорига жуда кўп пул қўйишдан қўрқишади.
Бозорга вақт ажрацангиз ҳам, биз бизнес айланиш жараёнида қаердалигимизни билиб, сизнинг даромадингизни оширишингиз мумкин. Кейин фазаларидан фойдаланиш учун сизнинг объектни тақсимлашни ўзгартиришингиз мумкин.
 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling