Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet39/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

3.9.Тўлов баланси.


Тўлов баланси-бир мамлакатдан бошқа мамлакатларга тўловлар кўринишидаги пул маблағлари ҳаракатини акс эттирадиган жадвал, рўйхат. Тўлов баланси муайян муддат давомида мамлакат чет элларга тўлаган ва худди шу давр мобайнида мамлакатга чет элдан тушган тўловлар суммалари нисбатини тавсифлайди. Тўлов туркумига ташки қарз, унинг фоизи, четдан олинган (импорт) товарлар ва хизматлар ҳақи, хориж инвестициялари, хорижда дипломатик ишларни, иқтисодий алоқаларни юритиш харажатлари, фуқаролар ва қўшма корхоналарнинг чет элга пул ўтказмалари ва б. киради. Четдан келадиган тушумлар бошқа давлатлар қайтарган қарзлар, уларнинг фоизи, хориждаги корхоналар ва ташкилотлардан ўтказилган фойда, экспорт қилинган товарлар ва хизматлар ҳақи, бошқа юртлик фуқаролар, корхоналар, ташкилотлар, шунингдек, халқаро ёки минтақавий ташкилотлар ўтказган пулдан иборат бўлади. Четга берилган тўловларга нисбатан четдан келган тўловлар кўп бўлса Тўлов баланси фаол ҳисобланади (тўлов баланси сальдоси ижобий).
Бундай ҳодда мамлакатга валюта кўпроқ оқиб келади, унинг валюта фонди ўсади, акс ҳодда тўлов баланси пассив бўлиб, валюта чиқиб кетади ва валюта фонди қисқаради (тўлов баланси сальдоси салбий) Тўлов балансининг муҳим қисмини товарлар ва хизматлар экспорт ва импорти — савдо баланси ташкил этади (яна ташқи савдо).45 Тўлов баланси – халқаро ҳисоб-китоб балансларида марказий ўринни эгаллайди. У мамлакат ташқи иқтисодий алоқаларининг масштаби, тар-киби ва хусусияти тўғрисида миқдор ва сифат тавсифини беради. Тўлов баланси – аниқ бир вақт мобайнидаги чет элдан келган тушумлар ва чет элга қилинган тўловлар миқдорининг нисбатидир.
Тўлов баланси даврли ва фурсатли бўлади. Даврли тўлов баланси аниқ бир вақт (йил, ой, чорак) оралиғида тушумлар ва тўловларнинг ўзгаришини ва давлатнинг ташқи иқтисодий фаолияти соҳасидаги ўзгаришлар ва иқтисоднинг ҳолати, ривожланишини ифодалайди. Фурсатли (аниқ бир муддатдаги) тўлов баланси статистик кўрсат-кичларни чоп этиш шаклида эълон қилинмаса ҳам, маълум бир вақтда бажарилиши лозим бўлган кунлик тўлов ва тушумлар нисбатини ифодалайди.
Агар валюта тушумлари тўловлардан ошса баланс актив, акс ҳолда пассивдир. Ҳисоб-китоб баланси ва тўлов баланси орасидаги фарқлар қуйидагидир:
– тўлов балансида мамлакатнинг валюта тушумлари ва тўловлари ўз ифодасини топади, ҳисоб балансида эса, давлатнинг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича талаб ва мажбуриятлари ҳисобга олинади;
– тўлов баланси фақат реал тушум ва тўловларни ифодалайди, ҳисоб-китоб баланси эса ҳали тўланмаган қарз ва мажбуриятларини ҳам ўз ичига олади;
– тўлов балансининг ҳисоб-китоб балансида ўз ифодасини топ-ган ҳали «узилмаган», берилган ва олинган кредитлар ҳисобга олин-майди;
– тўлов ва ҳисоб-китоб балансларининг охирги сальдолари-актив ёки пассив бўлиши моҳияти жиҳатдан мос келмайди ва қара-ма-қаршидир. Чунки кредитор давлатларнинг ҳисоб-китоб баланслари асосан актив, тўлов баланслари эса пассив (АҚШ, ГФР, Япония ва бошқалар) бўлиши мумкин. Қарздор мамлакатларда эса пассив ҳисоб-китоб баланси сальдоси баъзи вақтларда актив тўлов баланси сальдосига тўғри келади;
– тўлов баланси фақат тўланган экспорт ва импортни ўз ичига олади, ҳисоб-китоб баланси эса ҳали тўланмаган, кредитга берилган товаро обортни ҳам ўз ичига олади.
Шундай қилиб, тўлов ва ҳисоб-китоб баланслари орасидаги фарқ халқаро кредит муносабатларининг ривожланиши билан аниқланади. Эълон қилинувчи тўлов баланслари операциялари хусусиятига кўра икки асосий бўлимни ўз ичига олади:

1 - бўлим - жорий операциялар бўйича тўлов баланси:


– ташқи савдо операцияларидан тушумлар ва савдо баланси;
– хизматлар (халқаро юк ташишлар, фрахт, суғурта ва бошқалар) ва нотижорат (патентлар бўйича ҳисоб-китоблар, техник ёрдам) баланси, инвестиция бўйича даромад ва тўловлар.

2 -бўлим - капитал ва кредит ҳаракати баланси (қисқа ва узоқ муддатли операциялар).


Тарихан ташқи савдо халқаро иқтисодий алоқаларни олиб бориш ва ривожлантиришнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланган. Шунинг учун ҳам, ташқи савдо тўлов балансида асосий ўринни эгаллайди. Товарларни экспорт ва импорт қилиш жараёни ташқи савдо балан-сида ўз ифодасини топади. Алоҳида олинган давлатнинг ташқи савдо баланси актив ёки пассив бўлиши мумкин. Бу ҳол мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларининг ривожланиш даражасига мамлакат-нинг жаҳон бозоридаги мавқеига, унинг экспорт қудратига ва бошқа сабабларга боғлиқ бўлади. Баъзи Япония, Германия каби риво-лан-ган мамлакатларнинг ташқи савдо баланси актив қолдиққа эга бўли-ши бу давлатларнинг бошқа хорижий мамлакатлар заминида иқти-содининг ривожланишига асос бўлмоқда.
Хизматлар баланси юкларни етказиб бериш, суғурталаш, элект-рон, телеграф, телефон - алоқанинг бошқа турлари, ҳалқаро туризм, тажриба алмашиш, дипломатик хизматлар, илм-маданият соҳасида анжуманларни ўтказиш, ярмарка, рекламалар ўтказиш ва бошқалар билан боғлиқ бўлган хизматлар бўйича бўладиган чет эл валю-тасидаги тўловларни ва тушумларни ўз ичига олади.
Капитал ва кредитлар ҳаракати баланси давлат ва хусусий капиталнинг кириб келиши ва чиқиб кетиши ҳамда халқаро кре-дитлар бериш ва олиш билан боғлиқ бўлган операцияларни ифода қилади. Ўзининг муддатлилигига қараб капитал ва кредитлар оқими қисқа муддатли ва узоқ муддатли бўлиши мумкин.
Капитал ва кредит оқими балансига «хатолар ва ҳисобга олин-маган» моддаси бириктирилади. У қисқа муддатли капиталнинг ҳи-собга олинмаган ҳаракатини ифодалайди. Валюта захираларининг ўзгариши Марказий банкларнинг Халқаро валюта операцияларини белгилайди, улар тўлов балансини тенглаштириш ва миллий валюта курсини ушлаб туриш билан боғлиқдир. АҚШда жорий тўлов балан-си «доимий» пассивдир. Манфий сальдо 1988-94 йиллари 100 млн. доллар (йилига) атрофида бўлди, Ташқи қарзнинг табиий тўпланиши юз бермоқда. Шу билан бирга, АҚШда бошқа мамлакатларнинг мажбуриятлари йиғилмоқда. Бир қатор давлатларда (ГФР, Япония, Швейцарияда) актив сальдо кўзга ташланади. Шу давр ичида йиллик соф актив ГФРда 51 млн. доллар, Японияда 40,8 млн. доллардир. Ши-мол ва Жанубнинг ўзаро молиявий алоқалари натижасида «учинчи дунё» мамлакатларининг қарзи ХХ асрнинг 90-йиллари бошида 1,5 трлн. долларга етди.
Тўлов балансининг сальдоси аниқланганда, унинг моддалари асосий ва балансловчиларига бўлинади. Асосий моддаларга тўлов баланси сальдосига таъсир этадиган ва нисбий мустақилликка эга операциялар киради:
– жорий операциялар ва узоқ муддатли капитал ҳаракати.
Балансловчи моддаларга мустақилликка эга бўлмаган ёки чек-ланган мустақилликка эга операциялар киради.
Булар:
– тўлов баланси сальдосини тугатиш манбалари ва воситалари.
– валюта захиралари ҳаракати;
– қисқа муддатли активларнинг ўзгариши;
– хорижий ёрдамнинг баъзи бир турлари;
– ташқи давлат заёмлари ва бошқалар.
Асосий ва балансловчи моддаларнинг якуний кўрсаткичлари бир - бирини қоплайди, яъни тўлов баланси расман мувозанатлашади.
Агар тўловлар тушумлардан ошса, тақчилликни қоплаш муаммоси пайдо бўлади. Бунинг учун анъанавий манбалар ва усуллар, яъни заём ва тадбиркорлик капиталини киритишдан фойдаланилади. Бу вақтинчалик усулдир. Чунки қарздор давлат фоиз, дивиденд ва заём суммасини тўлаб бериши лозим.
Пассив сальдо балансини қоплашнинг янги усули Марказий банк-ларнинг миллий валютада берадиган своп келишуви бўйича қисқа муддатли кредитидир.
Тўлов балансининг вақтинчалик тақчилликни қоплаш учун ХВФ аъзо давлатларга захира (шартсиз) кредитини беради (квотанинг 25% чегарасида).
Ривожланган давлатлар ўз тўлов баланси тақчилликни қоплаш учун банк консорциумлари кредитлари, облигацияли заёмлардан фой-даланади.
Тўлов баланси тақчилликни вақтинчалик қоплаш усулларига шу-нингдек «хорижий ёрдам» линиясидан олинган имтиёзли кредитлар киради.
Тўлов балансини баланслашнинг охирги усули бу расмий олтин валюта захиралардан фойдаланишдир.
Тўлов балансини якуний баланслашнинг асосий усулига чет эл конвертирланадиган валюта захираси киради.
ХХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб тўлов баланси тақчилликни қоплаш учун хорижий валютани сотиб олишда СДРдан фойдаланила бошлади. 1979 йилдан бошлаб ЕВТ давлатлари бу мақсадда ЭКЮдан ҳам фойдаланади. Тўлов баланси тақчилликни қоплашнинг охирги воситаси субсидия ва беғараз ёрдамлар тарзидаги хорижий ёрдам ҳисобланади.
Тўлов балансини мувозанатлашнинг ёрдамчи усулларига чет эл ва миллий қимматли қоғозларни чет эл валютасига сотиш киради.
Масалан, АҚШ пассив сальдони қоплаш мақсадида хазина облига-цияларини хорижий давлатлар Марказий банкларида сақлайди.
Тўлов балансини тузиш услуби.
Халқаро иқтисодий алоқалар натижасини баҳолаш ва кўламини ҳисоблашга уринишлар ХIX аср охирларига тўғри келади.
ХХ аср бошларида АҚШ ва Англияда тўлов балансини тузиш усуллари кенг ривож топди. 1923 йилда АҚШда 1922 йилги кўрсат-кичлар натижалари бўйича тўлов балансини тузиш ва уни эълон қи-лишга уриниш бўлган. 1943 йили америка иқтисодчиси Х. Лэри АҚШнинг 1919-1939 йилги тўлов балансини тузди. Унинг асосида И Жаҳон урушидан кейин тўлов баланси тузилди. 1946 йилдан бошлаб чорак ва йиллик тўлов баланслари ҳисоботлари АҚШ савдо вазир-лиги журнали «Сурвей оф cуррент бусинесс»да чоп этила бошлади.
1947 йили БМТ ҳужжати сифатида тўлов баланси схемаси яратил-ди. У ХВФнинг тўлов балансини тузиш шакллари ва тамойилларини ишлаб чиқишга асос бўлди. ХВФ «тўлов баланси бўйича қўлланма» чиқариб ривожлантиришни давом эттирди. Улар ўз схемаларини универсаллаштиришга ҳаракат қилишади, чунки бу ривожланган ва ривожланаётган давлатлар балансларини солиштириш имконини беради. Жорий маълумотларни қайта ишлаб, ХВФ экспертлари аниқ-ликлар киритади, норасмий маълумотлардан фойдаланишади, тўлов баланслари моддаларини қайта гуруҳлашади ва бошқа ишларни бажа-ришади. Бу текширилаётган жараённинг кўлами тўғрисида фикр юри-тиш имконини беради.
ХВФ қўлланмасига биноан, тўлов баланси моддалари таснифи.
Миллий ва халқаро даражада тўлов балансини бошқариш.
Тўлов баланси давлат бошқаруви талаб қиладиган объектлар-дандир. Тўлов баланслари ўз табиатига кўра, доимий актив ва пассив бўла олмаса ҳам, уларнинг ўзгариши валюта курси ва капитал оқими, айниқса, «иссиқ пуллар» оқимининг беқарорлигини кучайтиради. Бу ўз навбатида пул муомаласига, охир-оқибатда эса иқтисодиётга сал-бий таъсир этади. Бунда тўлов балансини нарх бошқаруви автоматик жараёни орқали стихияли тенглаштириш механизми жуда кучсиз таъсир этади. Шунинг учун халқаро ҳисоб-китоблар мувозанатини тиклаш мақсадли давлат ташкилий ишларини талаб қилади.
Халқаро ҳисоб-китобларни мувозанатлаштириш масаласи давлат-нинг асосий иқтисодий мақсадлари қаторига киради (иқтисодий ўсишни таъминлаш, инфляция ва ишсизликка қарши кураш билан биргаликда). Тўлов балансини давлат томонидан бошқариш – тўлов балансининг асосий моддаларини шакллантиришга қаратилган иқтисодий, шу жумладан, валюта, молия, пул-кредит чора-тад-бирлари йиғиндисидир. Тўлов балансини бошқаришнинг кўплаб усуллари бор: булар халқаро ҳисоб-китобларнинг валюта-иқтисодий аҳволига мувофиқ ташқи иқтисодий операцияларни рағбатлантирув-чи ёки чегараловчи усуллардир. Тўлов баланси дефицит давлатлар экспортни рағбатлантириш, импортни чеклаш, чет эл капиталини жалб этиш, капиталнинг чиқиб кетишини чеклаш учун қуйидаги-лардан фойдаланади:
Дефиляцион сиёсат, девальвация, валюта чекловлари, молия ва пул-кредит сиёсати, тўлов балансига таъсир этишнинг махсус усул-лари(унинг асосий моддаларини ташкил этиш чоғида).
Актив сальдони тўлов балансида бошқариш бу ортиқча актив сальдони йўқотишга қаратилган. Бунда молиявий, кредит, валюта усуллари ва ревальвация импортни кенгайтириш, экспортни чеклаш, капитал экспортини ошириш ва импортни камайтиришда қўлла-нилади. Актив сальдо ташқи қарзни тўлаш, хорижий давлатларга кредит бериш, олтин-валюта захираларини оширишда фойдаланилади.
Тўлов балансларини халқаро усулларда бошқаришга:
– экспорт кредитлари шартларини келишиш;
– икки томонлама давлат кредитлари, своп келишувига мувофиқ Марказий банкларнинг миллий валютадаги қисқа муддатли кредитлари;
– Халқаро валюта-кредит ва молия ташкилотларининг (аввалом- бор ХВФ) кредитлари ва бошқалар киради.46



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling