Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
3.11.Микро муҳит.
Микроиқтисодиёт — иқтисодий назариянинг айрим бир хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни, уларнинг фаолияти ва миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганадиган бўлими; микроиқтисодиёт ўрганадиган асосий объектлар — уй хўжалиги ва нисбатан катта бўлмаган корхоналардир. Жаҳон статистикада уй хўжаликларига биргаликда яшовчи кишилар гуруҳлари юритадиган умумий хўжалик сифатида қаралади. Одатда, бундай хўжалик оила, яъни эркак ва аёл никоҳига ёки қонқариндошликка асосланган кичик гуруҳдир. Уй хоʻжалиги вазифаларига: 1) ишлаб чиқариш омилларини (масалан, ишчи кучини) сотишдан ва мол-мулкдан (уй-жой ва ердан ижара ҳақи, банкка қоʻйилган пул фоизи, акция даромади) даромад олиш; 2) уй хўжалигини юритиш (ёрдамчи қишлоқ хўжалигида ишлаш, истеъмол моллари ва хизматларни ҳарид қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларни уйда тайёрлаш, моддий ва маънавий неъматлардан фойдаланиш); 3) болаларни тарбиялаш; 4) «ташқи” иқтисодий алоқалар (давлатга солиқ тўлаш, трансферт тўловлар олиш, хориж билан иқтисодий алоқалар, шу жумладан, хориждан пул жўнатмалари, посилкалар олиш) киради. Микроиқтисодиёт ўрганадиган яна бир манба товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш билан шуғулланувчи хўжалик ташкилотлари — корхоналардир. Бундай ташкилотлар жисмоний ва юридик шахслар (фирмалар) эгалигида бўлиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъектлар сирасига истеъмолчилар, ходимлар, капитал қўювчилар, ер эгалари, фирмалар, умуман, амалда иқтисодиётнинг фаолият кўрсатишида муҳим рол ўйнайдиган ҳар қандай тадбиркор киради. Микроиқтисодиёт қуйи бўғинларда иқтисодий қарорлар қандай ва нима учун қабул қилинишини, масалан, истеъмолчилар товарни ҳарид қилиш тўғрисида қарорни қай тарзда қабул қилишини ва уларнинг танловига нархнаво ва даромадлар ўзгаришлари қандай таъсир кўрсатишини; фирмалар иш ўринлари сонини қандай режалаштириши; ходимлар қаерда ва қанча ишлашни қандай ҳал этишини изоҳлаб беради. Микроиқтисодиётнинг муҳим жиҳати — хоʻжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодиёт тармоқларида янада йирикроқ тузилмалар — бозорлар пайдо боʻлиши жараёнидаги оʻзаро муносабатларидир. Микроиқтисодиёт айрим саноат тармоқларининг тарихий тараққиёти ва миллий иқтисодиётнинг шаклланиши мантигʻини тушунишга ёрдам беради. У айрим товарларга нархнаво қандай белгиланишини, янги заводлар қурилишида муайян соҳани ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қандай маблагʻлар ажратилишини ва нима учун инвестиция қилинишини, ҳар йили аниқ қанча товарлар ишлаб чиқарилишини тушунтириб беради. Микроиқтисодиёт якка товар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар фаолиятини оʻрганар экан, саноат тармоқлари ва бозорлар қандай ишлаётгани ва ривожланаётганини, уларнинг фаолиятига ҳукумат сиёсати мамлакатлардаги иқтисодий шароитлар қандай таъсир этаётганини очиб беради.47 Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling