3.18. Максимал ва минимал нархлар.
Баъзи вақтларда бозор нархи давлат томонидан ӯрнатилади. Нарх максимал дейилади, агар ӯрнатилган нарх Ρ͠ мувозанат нархдан кичик бӯлса. P‹Pₑ (Pₑ-мувозанат нарх) ва нарх максимал нарх Р дан юқори белгилаш тақиқланса. Максимал нарх баъзи бир маҳсулотларга аҳолини ушбу маҳсулот билан маълум даражада таъминлаш мақсадида давлат томонидан ўрнатилади. Талаб ва таклиф назариясига кўра, максимал нархнинг ўрнатилиши маҳсулот танқислигига олиб келади (4-расм).
0 Q
Qᶳ Q Qᶯ
4-расм. Нарх максимал бўлганда маҳсулот танқислиги
Товар танқислигини давлат ўз заҳирасидан маҳсулотни бозорга чиқариш йўли билан ечади, яъни ўз заҳирасидаги QD QS миқдорда маҳсулот чиқариб талаб ва таклифни тенглаштиради. (5-расм)
Р
Р͠
Р
Р
0
5-расм. Нарх минимал бўлганда маҳсулот отиқчалиги
Агар сотувчиларга товарни максимал нарх Р дан юқори нархга сотишга рухсат бўлмаса, таклиф Qᶳ миқдор билан чегараланганлиги учун, норасмий бозор (хуфёна бозор) вужудга келади. (5-расимда бу Eԁ нуқта орқали ифодаланган бу бозорда товар норасмий нархи Рn да сотилади; Рn мувозанат нархдан анча юқори бӯлиши мумкин.54
Маҳсулот нарх Рᶸ минимал нарх дейилади, агар минимал нарх мувозанат нархдан катта бӯлса Рᶸ>Рₑ (Рₑ-мувозанат нарх) ва Рᶸ ни пасайтириш мумкин бӯлмаса Бундай минимал нарх давлат томонидан, ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш учун ўрнатилади. Минимал нархнинг ўрнатилиши, ортиқча маҳсулотнинг вужудга келишига олиб келади ѐки маҳсулотлар сотилмасдан омборларда тўпланиб қолишига олиб келади. (5-расм).
Бу вазият, 5-расмда графикда келтирилган, ортиқча маҳсулот ҳажми Qᶳ-Qᴰга тенг. Графикдаги ортиқча Е¹ нуқта ортиқча маҳсулотни норасмий равишда мувозанат нархдан паст нархда (Рn нархда) сотилиши мумкин бӯлган вазиятни кӯрсатади. Шундай қилиб, талаб ва таклиф модели орқали бозор нархларини ўзгартиришнинг оқибатларини чуқур таҳлил қилиш мумкин.55
Do'stlaringiz bilan baham: |