Иккинчи даража: «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисиданги Ўзбекистан Республикаси Ⱪонуни асосида унинг қоидаларини аниқлаштириш мақсадида Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладаган ва тасдиқланадиган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС). Бухгалтерия хисоби стандартлари бухгалтерия ҳисобининг маълум бир обьектини ҳисобга олиш ва баҳолашнинг асосий қоидалари ва тартибини тартибга солади. Шу кунга қадар Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги томонидан 21 та БҲМС ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ, этилган. Меъёрий тартибга солиш тизимининг иккинчи даражасида ягона тартибга солувчи идора булиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобланади.
Учинчи даража: Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идораларнинг йўрикромалари, услубий тавсиялари, низомлари, ҳатлари. Учинчи даражадаги меъёрий ҳужжатлар одатда Молия вазирлиги билан Давлат солиқ қўмитаси томонидан хамкорликда, айрим ҳолларда эса, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Марказий банк ва бошқа идоралар билан ишлаб чиқилади ва тасдиқнади.89
Учинчи даражага мансуб мухим хужжатларга 2004 йил 17 сентябрдаги «Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисида»ги Низом, 2004 йил 29 августдаги «Асосий восигаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Низом, 2006 йил 14 январдаги «Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Низом ва бошқаларни киритиш мумкин.
Тўртинчи даража: муайян бир корхонада бухгалтерия ҳисобини ташкил этишни тартибга солувчи хужжатлар. Улар, хужалик юритувчи субъектнинг ўзи томонидан ишлаб чиқилади ва бошқарувнинг юқори идораси ёки корхона рағбари томонидан тасдиқланади. Уларнинг энг муҳимлари қуйидагилардан иборат:
- хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати;
-хўжалик операцияларининг бирламчи ҳужжатлар шакллари;
-ҳужжатлар айланиш жадваллари;
-ҳисобварақлар ишчи режаси;
- бухгалтерия аппарати ходимларининг лавозим йўриқномалари,
- ички ҳисобот шакллари, уларни тақдим этиш ва тасдиқлаш тартиби.90
Do'stlaringiz bilan baham: |