Фирибгарлик.
Фирибгарлик – Раҳбарият, бошқарув юклатилган шахслар, ходимлар ёки учинчи шахслар орасидан битта ёки бир нечта шахслар томонидан алдаш йўли билан нохаққоний ва ноқонуний манфаат кўриш мақсадида атайлаб қилинадиган харакат.
Фирибгарлик риски омиллари – Фирибгарликни рағбатлантирувчи ёқи содир этишга мажбурловчи ёҳуд фирибгарлик қилиш имкониятини юзага келтирувчи воқеалар ва шароитлар.106
Аудиторлик фаолиятининг халқаро стандартларида фирибгарлик келиб чиқиш омилларини бир неча турларини кўрсатиб ўтган. Буларга:
Профессионал скептицизм (шубҳа билан қарашлик)— Хато ёки фирибгарлик сабабли юзага келиши мумкин бўлган бузиб кўрсатиш тўғрисида далолат берадиган шарт-шароитлар мавжудлиги юзасидан скептик фикр-ҳаёл юритиш, англаш ва далилларни танқидий баҳолаш орқали ёндашиш.
Рискни баҳолаш бўйича тартиб-таомиллар— Тадбиркорлик субъекти ва унинг фаолияти муҳитини, жумладан, ички назоратини тушуниш, фирибгарлик ёки хато сабабли муҳим бузиб кўрсатиш рискини молиявий ҳисобот ва тақдимномалар даражаларида аниқлаш ва баҳолаш учун бажариладиган аудит тартиб-таомиллардир.
Муҳим бузиб кўрсатиш риски—Аудит ўтказилишидан олдин молиявий ҳисоботлар муҳим даражада бузиб кўрсатилганлиги риски. У икки таркибий қисмдан иборат бўлиб, тақдимномалар даражасида қуйидагича таърифланади:
(а) Ажратиб бўлмайдиган риск— Операциялар туркуми, счётлардаги қолдиқлар ёки очиб берадиган маълумот тўғрисида тақдимноманинг бузилишга (нотўғри бўлишга) мойиллиги. Бундай бузилиш назоратнинг ҳар қандай воситаларини кўриб чиқишгача алоҳида ёки бошқа бузиб кўрсатишлар билан бирга қаралганида муҳим бўлиши мумкин.
(б) Назорат риски— Операциялар туркуми, счётлардаги қолдиқлар ёки очиб берадиган маълумот тўғрисида тақдимномада йўл қўйилиши мумкин бўлган ва алоҳида ёки бошқа бузиб кўрсатишлар билан бирга қаралганида муҳим бўлиши мумкин бўлган бузиб кўрсатишнинг тадбиркорлик субъекти ички назорати томонидан ўз вақтида олди олинмасдан, аниқланмасдан ва тузатилмасдан қолиши риски.107
Do'stlaringiz bilan baham: |