Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Фирибгарликнинг ташкилот учун оқибатлари


Download 0.92 Mb.
bet114/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Фирибгарликнинг ташкилот учун оқибатлари.

Фирибгарлик ёки хато юзасидан муҳим бузиб кўрсатишлардан холи бўлган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш мақсадида раҳбарият ва тегишли ҳолларда бошқарув юклатилган шахслар томонидан зарур деб белгиланган ички назорат; ва


(в) Аудиторни қуйидагилар билан таъминлаш:
(i) Раҳбарият ва тегишли ҳолларда бошқарув юклатилган шахсларга маълум бўлган молиявий ҳисоботни тайёрлаш учун ўринли деб ҳисобланадиган барча маълумотлар, масалан ёзувлар, ҳужжатлар ва бошқа маълумотлардан, фойдаланиш имконияти;
(ii) Аудитни ўтказиш мақсадида раҳбарият ва тегишли ҳолларда бошқарув юклатилган шахслардан аудито талаб этиши мумкин бўлган қўшимча маълумотлар; ва
(iii) Аудиторнинг белгилашича, аудиторлик далиллар олиниши зарур бўлган тадбиркорлик субъекти ичидаги шахслар билан чекловсиз мулоқот қилиш имконияти.
Молиявий ҳисобот ҳаққоний тақдим этиш асосига мувофиқ тайёрланганида юқоридаги
(а) банди қуйидагича ифода этилиши мумкин “молиявий ҳисоботни тақдим этиш асосига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим этиш” ёки “молиявий ҳисоботни тақдим этиш асосига мувофиқ ҳолда тўғри ва ҳаққоний тақдимотни таъминлайдиган молиявий ҳисоботни тайёрлаш”.
“Раҳбарият ва тегишли ҳолларда бошқарув юклатилган шасхларнинг масъулияти билан боғлиқ бўлган ва аудит ўтказилиши учун бажарилиши лозим бўлган дастлабки шарт” ҳам “дастлабки шарт” деб аталиши мумкин.
АХС, аудитор фикр билдириши учун асос сифатида, аудитор молиявий ҳисоботлар умуман олганда фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи эканлигига оқилона ишонч ҳосил қилишини талаб этади.
Фирибгарлик уни яшириш учун мўлжалланган мураккаб ва пухта ташкиллаштирилган схемалар ёрдамида содир этилган бўлиши мумкин. Шу сабабли аудиторлик далилларини тўплаш учун қўлланиладиган аудиторлик тартиб-таомиллари, масалан, аудиторни аудиторлик далиллари ҳақиқий деб ҳисоблашга мажбур этиши мумкин бўлган ҳужжатларни сохталаштириш мақсадида тил бириктириш йўли билан била туриб бузиб кўрсатишни аниқлаш учун самарали бўлмаслиги мумкин. Аудитор тегишли малакага эга бўлмайди ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш бўйича эксперт сифатида баҳоланади.110




    1. Download 0.92 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling