Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўш иш ўринлари ҳақида икки усул билан маълум қилиш мумкин Энди бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни икки усулда бериш мумкин: 1
- Танловга тизимли ёндашув.
мажбурий тартибда – мулкчилик шаклидан қатъи назар барча иш берувчи юридик шахслар томонидан;
ихтиёрий тартибда – кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан. Бўш иш ўринлари ҳақида икки усул билан маълум қилиш мумкин Энди бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни икки усулда бериш мумкин: 1 – электрон шаклда Бандлик ва меҳнат муносабатлари портали орқали (сайт – ish.mehnat.uz) иш берувчининг ваколатли мансабдор шахсининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда; 2 – қоғоз шаклида иш берувчи фаолиятини амалга оширадиган жой бўйича Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказига – ЭРИ мавжуд бўлмаса ёки Интернетдан фойдаланиш имконияти бўлмаса. Ҳужжат иш берувчининг мансабдор шахси томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри билан тасдиқланади (агар у мавжуд бўлса). Бўш иш ўринлари (бўш лавозимлар) мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақида маълумотноманинг янгиланган шакли тасдиқланди. Маълумот учун: бўш иш ўринларини яширганлик, шунингдек, ҳар бир ходимнинг ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаганлик учун иш берувчининг мансабдор шахсларидан ЭКИҲнинг 3 дан 5 бараваригача жарима ундирилади. Бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида қоғоз шаклида келиб тушган маълумотлар Меҳнат вазирлигининг порталига киритилади. Нотўғри маълумотларнинг киритилишига йўл қўйган Бандликка кўмаклашиш марказининг масъул ходими интизомий жазога тортилади.128 Танловга тизимли ёндашув. Президентимиз Ш.М.Мирзиеёвнинг барча нутқларида муаммога тизимли ёндашиш, танқидий таҳлил, барча соҳаларда амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, мавжуд тизим самарадорлигини ошириш, давлат бошқаруви тизимини бугунги ва эртанги кун талабларидан келиб чиқиб сифат жиҳатидан замон талаблари даражасига кўтариш, кадрлар билан ишлашнинг бутун тизимини такомиллаштириш каби масалаларга эътибор қаратилган. Шу нуқтаи назардан замон талабларига мос кадрларни тайёрлашга масъул бўлган ҳар бир шахс, муаммога тизимли ёндашиши, педагогик ва илмий фаолиятини тизимли ташкил этиши мақсадга мувофиқ. Тизимли таҳлилнинг ривожи XX аср яримида илмий-техникавий вазифаларнинг вужудга келиш билан пайдо бўлди. Бунда асосий ўринни мураккаб объектларни таҳлил этиш, билиш ва амалий тадбиқ этиш жараёнлари эгаллайди. Биринчи бор, бутун борлиқ катта ва кичик мажмуалардан иборат деган фикрни италиялик файласуф Зенон (м.авв..490-430) айтиб кетган. Унинг фикрича, бутун нарса бўлингач, кўплаб бирликларга эга бўламиз. Бу бирликларнинг ҳар бири, ўз навбатида яна бирликларга бўлинади. Бу жараён чексиз давом этаверади. Тизимли таҳлил мустақил тадқиқот йўналиши сифатида 1950-1960 йилларда АҚШда қуролли кучларни техник жиҳатдан ривожлантириш, космосни ўзлаштириш, давлат бошқаруви аппаратини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш қувватларини тақсимот қилиш, ишчи кучи ва ускуналарга бўлган талабни белгилаш, турли маҳсулотларга эҳтиёжларни аниқлаш каби йирик бизнес вазифаларини бажаришда қўлланилган. Аммо, 1960–1970-йилларда тизимли таҳлил методларининг ҳисоб машиналарга киритилиши мураккаб вазифаларни амалга ошириш воситалари сифатида назарий моделларни яратиш имкониятлари вужудга келди. Тизимли таҳлил имкониятларидан интенсив фойдаланиш шароити кенгайган сари мақсадли-режавий дастурий бошқарув методлари яратилди. Жумладан, у ёки бу муаммони ҳал этиш мақсадида ташкилот фаолиятини ташкил этишда инсон ва моддий ресурсларни ҳисобга олувчи махсус дастурлар ишлаб чиқилади. Натижада турли соҳалар фаолиятини тадқиқот қилишга қаратилган тизимли таҳлилнинг турли мактаблари пайдо бўлди. Замонавий маънодаги тушунча шаклида тизимли ёндашув ривожи икки йўналишда – назарий ва амалий шаклда параллел равишда олиб борилмоқда. Ҳар қандай фаолиятда тизимли таҳлил назарий таълимот билан амалиёт ўртасидаги тафоввут муаммоларини ўрганиш ва самарали қарорлар қабул қилиш функциясини амалга оширади. Тизимли таҳлил ўз ривожланиши жараёнида муаммоли вазиятларда раҳбарнинг афзал кўриладиган йўлни танлашига ёрдам берадиган методлар доирасига айланди ва ҳозирги вақтда фанлараро илмий йўналиш сифатида ривожланиб бормоқда. (6-жадвал) 6-жадвал Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling