Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
Реклама бўйича бўш иш ўринлари.
Давлат иш билан бандлик сиёсати мамлакат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми сифатида меҳнат потенциалидан самарали фойдаланиш ва унинг ривожланиши бўйича иш билан бандлик муаммоларини ечишга қаратилган иқтисодиётнинг ўтиш даврига мувофиқ, иш билан бандлик сиёсати иш кучини тармоқлар ва иш билан бандлик кўриниши бўйича қайта тақсимлашда ижтимоий жиҳатдан мувофиқ иш билан бандлик даражасини таъминлашга йўналтирилиши зарур. Иш билан бандлик сиёсати соҳасидаги халқаро меҳнат конвенциялари, хусусан, 1948 йилги иш билан бандлик хизматлари тўғрисидаги конвенция ва тавсиялар, 1949 йилги касбий йўналтириш, 1962 йилги касбий тайёрлаш ва 1958 йилги меҳнат ва бошқа фаолиятларда камситишлар тўғрисидаги конвенциялар ва тавсияларни эътиборга олиб 1964 йил 9 июл куни Халқаро Меҳнат Ташкилоти конференциясида “Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат тўғрисида”ги конвенция қабул қилинган7. Шундай экан, меҳнат бозорини тартибга солиш сиёсати қуйидаги мақсадларга эришишни назарда тутади: ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасида мувозанатга эришиш; ишсизларни меҳнатга йўналтиришни рағбатлантириш; иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг иш излашда касбий ҳаракатчанлигини ошириш; иш излаётган ҳар бир кишини иш билан таъминламоқ. Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Конвенциялари қуйидагилардан иборат8: мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-конвенция (ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 492-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган); қирқ соатлик иш ҳафтаси тўғрисидаги 47-конвенция (Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга ЎзР Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 83-I-сон Қарорига мувофиқ қўшилган); ҳақ тўланадиган таътил тўғрисидаги 52-конвенция Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга ЎзР Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 84-I-сон Қарорига мувофиқ қўшилган); жамоа музокараларини ташкил этиш ва юритиш ҳуқуқи принципларини қўллаш тўғрисидаги 98-конвенция (ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 496-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган); оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги (қайта кўриб чиқилган) 103- конвенция (Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга ЎзР Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 85-I-сон Қарорига мувофиқ қўшилган); мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисидаги 105-конвенция (ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 498-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган); меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 111- конвенция (ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 499-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган); иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат тўғрисидаги 122- конвенция (Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга ЎзР Олий Мажлисининг1995 йил 6 майдаги 86-I-сон Қарорига мувофиқ қўшилган); меҳнаткашларнинг вакиллари тўғрисидаги 135-конвенция (ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 494-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган); энг кичик ёш тўғрисидаги 138-конвенция (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-140-сон Қонунига мувофиқ ратификация қилинган); жамоа музокараларини олиб бориш тўғрисидаги 154-конвенция (ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 495-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган); болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисидаги 182- конвенция (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 апрелдаги ЎРҚ-144- сон Қонунига мувофиқ ратификация қилинган).127 Аниқлаштирилишича, бўш иш ўринлари мавжудлиги ва ходимларнинг ишдан озод этилиши ҳақидаги маълумотлар қуйидаги тартибда берилади: Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling