Назорат учун саволлар:
Менежмент бу нима?
Бизнесда менежментнинг аҳамияти?
Менежмент бўйича қайси ёзувчиларни биласиз?
Бошқарув бу нима?
Назорат нима?
Етакчилилик нима ва қайси усулларни биласиз?
Республикамизда ишга қабул қилиш қандай тартибга солинади?
Ходимларнинг ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?
Контурда танлов усулларини очиб беринг?
Ишга киришда суҳбатдан ўтишнинг ахамияти?
Ишга қабул қилинган ходимнинг қандай танлов усулларини биласиз?
Танлаш амалиёти қандай баҳоланади?
МАЪРУЗА 10: ТУРЛИ ХИЛЛИЛИК ВА ТЕНГ ИМКОНИЯТЛАР
РЕЖА
10.1. Ишда камситиш оқибатлари
10.2. Тенг имкониятлар
10.3. Амалий натижалар
10.4. Хилма хиллик
Калит сўзлар: камситиш, муносадат, ижтимоий, мавқей, дин, ходим, ишчи, жамоат, бирлашма, мансуб, оқибат, эътиқод, модда, имконият, енглик, натижа, амалиёт, хилма-хиллик, соҳа, толиқиш, кафолат.
10.1. Ишда камситишнинг оқибатлари.
Меҳнат кодекси 6-моддасида. Меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг тақиқланиши. деб номланиб, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилинган. Ушбу моддасида барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.
Меҳнат соҳасида меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки давлатнинг юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқалар) тўғрисидаги алоҳида ғамхўрлиги билан боғлиқ фарқлашлар камситиш деб ҳисобланмайди.
Меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.135
Do'stlaringiz bilan baham: |