Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet133/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

10.2. Тенг имкониятлар.


58-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга ошириш кафолатлари
Давлат:
иш билан таъминлаш турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги ишни танлаш эркинлигини;
ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланишни;
мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам беришни;
ҳар кимга касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-шароитларида, меҳнатга ҳақ олишда, хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратишни;
янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитишни, маҳаллий меҳнат органларида ёки уларнинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб малакасини оширишни;
бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда моддий харажатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлашни;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат шартномалари тузиш имкониятини кафолатлайди.
Иш билан таъминлашнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шартлари ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга оширишнинг кафолатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгилаб қўйилади.136
10.3. Амалий натижалар.
Руҳшуносларнинг фикрича, одатда касбий ғайрат-шижоат ходимни ишга қаттиқ кўмиб юбориб, бу узоқ муддат – бир ойдан бир йилгача давом этганда сусая боради. Бироқ у вужудга келган вазиятга тезда мослаша оладиган кишиларга оз таъсир кўрсатади. Кўпчилик ҳолларда касбга доир ғайратнинг сусайиши оқибатларини кучли иродасиз бартараф этиш қийин.
Моҳиятга кўра мазкур хавф биринчи навбатда иш деса жонини жабборга берувчиларга таҳдид солади (бироқ унутманг: агар сиз ўз ишингизни ёқтирмасангиз ва қўлингиздан келмайдиган иш билан шуғуллансангиз – бу бошқа гап).
Ғайратнинг сусайиши бирдан бошланмайди. ­Яъни сиз бир куннинг ўзида ланж одамга айланиб қолмайсиз. Бундай сусайиш аста-секин бошланади. Айни шу сабабли уни узоқ вақт билиб бўлмайди. Шундай бўлса-да, танамиз ва онгимиз эътиборга лойиқ сигналлар бера бошлайди.
Бундай аҳволнинг барча аломатларини 3 гуруҳга ажратиш ва уларни юқорида тилга олинган қуйидаги ҳолатларга киритиш мумкин: жисмоний ва маънавий жиҳатдан ҳолдан тойиш, қаердандир сизда пайдо бўлган сурбетлик ва паришонхотирлик, норасолик ва яхши натижаларга эриша олмаслик ҳиссиётлари. Руҳий зўриқиш тўпланиб борган сайин ушбу аломатлар гуруҳлашади.
Агар ушбу аломатларнинг баъзилари сизга хос бўлиб чиқса, вазиятни таҳлил қилишингиз ва унга бутунлай ботиб қолмаслик учун номатлуб йўлдан чиқиб олишингиз лозим. Хавфни қанча аввал ҳис этсангиз, ушбу ҳолатга барҳам беришингиз шунчалик енгил бўлади.
Жисмоний ва руҳий жиҳатдан ҳолдан тойишнинг асосий аломатлари қандай?
 1. Доимий толиқиш-бошланғич босқичларда одам ғайрати камайганлигини сезиши ва доимо ўзини чарчагандек ҳис этиши мумкин. Охирги босқичда келажак учун қўрқув ҳисси кучайиб, шартномани узайтиришадими ёки йўқми, харажатларни қоплашга иш ҳақи етадими-етмайдими деган хаёллар одамни чулғаб олади.
 2. Уйқусизлик-ҳаммаси вақти-вақти билан уйқуга кетишингиз қийинлашуви билан бошланади ёки ҳафтада икки-уч маротаба ярим тунда уйғониб кетишингиз мумкин. Вақт ўтиши билан уйқусизлик кучаяди.
 3. Иштаҳанинг йўқолиши-бу вазиятда одам очликни ҳис этмай қўяди, овқат миқдорини камайтиради, тушлик ва кечқурун овқат емай қўяди. Кейинроқ иштаҳа бутунлай йўқолиши мумкин.
Бироқ тескариси ҳам бўлиши мумкин – ишдан мамнунлик ва шодланишни йўқотган одам бошқа нарсага, масалан, овқатга ружу қўяди. Кўп қисмли сериалларни кўриш вақтида телевизор қаршисида кока-кола билан бирга қовурилган картошка тановул қилиш ва таомларни навбати билан ейиладиган узоқ-узоқ ланчлар айни шунда пайдо бўлади.
 4. Хавотир туйғуси-бошида бирор нарса хусусида енгил ҳиссиёт, хавфсираш ҳис этилиши мумкин. Ғайрат сусайиши аломатининг ривожланиши билан хавотирланиш шу қадар ривожланиши мумкинки, сиз самарали ишлашга қобилиятсиз бўласиз. Бу шахсий ҳаётингизда ҳам акс этиши мумкин.
 5. Паришонхотирлик, эътиборни жамлай олмаслик-эътиборнинг пасайиши ва унутувчанлик – фақат дастлабки аломатлар, шундай бўлса-да ҳатто улар ишда тўпланадиган муаммоларнинг сабабчисига айланади: одам ишни уддалай олмайди, қўли ҳеч нарсага бормай қолади.
 6. Муаммо соғлиқ билан боғлиқ-бунда кўкракдаги оғриқ, юракнинг тез-тез уриши, нафас қисиши, эпигастрал соҳадаги оғриқлар, бош айланиши, ҳушдан кетишлар, бош оғриқлари кузатилиши мумкин. Жисмоний чарчоқ иммун тизимининг заифлашувига олиб келади, бу эса тез-тез шамоллаш касалликлари, грипп ва бошқа юқумли касалликларга сабабчи бўлади.
 7. Тушкунлик-аввалига сиз ғамга ботасиз, умидсизлик, айбдорлик ҳисси сизни енгиб қўяди. Нимага қўл урсангиз, ҳаммаси беихтиёр барбод бўлаверади – оқибатда ҳаётни ёмон кўриб қоласиз. Мазкур ҳолда мутахассиснинг ёрдами албатта керак бўлади.
 8. Ўта жиззакилик-иш ёки шахсий ҳаётдаги омадсизликлар, ҳеч кимга кераксизликни ҳис этиш ва сиз ўзингизни аввалгидек яхши эмаслигингизни тушуниш аччиқланишнинг манбаи бўлиши мумкин. Бундай кайфият нафақат мансаб сари кўтарилишни, балки шахсий ҳаётни ҳам бузиши мумкин.
 9. Баджаҳллик-баджаҳллик баъзи кишилар билан мулоқотда кескинлик ва ғазабнокликни юзага келтиради, оила ва ишда жанжалнинг алангаланишига олиб келади.
 10. Қувонч ҳиссини йўқотиш-аввалига бу унчалик кўзга ташланмайди. Мисол учун: сиз ишга боришни хоҳламайсиз. Бироқ қувонч туйғусининг аста-секин йўқолиши ҳаётнинг барча жабҳаларига таъсир кўрсатади. Нафақат иш, яқинлар ва дўстлар билан мулоқот ҳам қувонтирмай қўяди.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling