Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet129/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Бошқа танлов усуллари.

Кадрларни жалб қилишнинг пассив услубларидан яна бири, ўз хизматини таклиф этувчиларни кутишдир. Бунинг учун мақсадлитадбирларни амалга ошириш шарт эмас. Бу услубнинг салбий томони шундаки, ўз хизматини таклиф этувчилар кўп ҳолларда корхона талабларига жавоб бермаслиги ёки мутахассис сифатида даражаси паст бўлиши мумкин. Корхоналарни ходимларга бўлган эҳтиёжини қондиришнинг ички ёки ташқи манбаларидан қайси бирини танлаш вужудга келган ҳолат хусиятларига боғлиқ. Уларни ҳар бирини устун томонлари ва камчиликлари мавжуд:
Шундай қилиб корхоналарни танлаш бўйича ишлар ўз қуйидагиларни олади:

  • ички ва ташқи меҳнат бозорини ўрганиш;

  • персонални жалб қилиш;

  • персонални танлаш;

Инсон ҳаттоки, у иш жойига эга бўлса ҳам доимо янги иш жойини қидиришга ҳаракат қилади. Агарда ходимни иш жойи уни тўлиқ қониқтирса, у ҳолда ходим ҳар қандай таклифни рад этади. Агар иш жойи уни қониқтирмаса, яьни жамоадаги муҳит ёмонлашса у ҳолда ходим унга таклиф этилган жойга кетиб қолади. Шундай қилиб, ходим каръерасини режалаштиришни икки томонлама қараш мумкин: ходим томонидан ва ташкилот томонидан.
Корхона учун – бу персоналга эҳтиёжини режалаштириш, ходимлар шахсий ва касбий жиҳатларини баҳолаш, меҳнат салоҳиятини баҳолаш, персонални қўллаб-қувватлаш дастури ва фирма ичида ўқитиш бўйича кадрлар сиёсатидир.
Ходим учун – бу тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, касбий ва фирма ичида каръерани режалаштириш, ташкилотда горизонтал, вертикал ва марказий жадал суръатлар билан ривожланиш ўртасидаги танлов, нафсоният ва эҳтиёжларни қондиришдир.
Ташкилот ва алоҳида ходим манфаатлари уйғунлигида шундай иш жойи (ёки мансаб) пайдо бўладики, уни эгаллаб турган ходим ўзининг касбий маҳоратини ва шахсий имкониятларини тўлиқ руёбга чиқаради ҳамда ташкилот манфаати учун хизмат қилади.
Бу мақсадга эришишда корхона персоналини бошқариш хизмати ва иш билан бандлик хизматининг роли каттадир. Улар икки томон эҳтиёжлари ва имкониятларини белгилашга ҳамда уйғунлаштириш қобилятига эга.133



    1. Download 0.92 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling