Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet71/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Маданият мустақиллиги. Маданиятнинг автономияси намоён бўлиши учун муайян даражада техниканинг ривожланиши ва мехнатнинг ижтимоийлашувига эришиш талаб этилган. Шу аснода маданият аста-секинлик билан инсониятдан тобора кўпроқ мустақил бўлиб борган. Инсоннинг эса ўзи яратган маданиятига тобеълиги ортиб борган. Ҳозирги ривожланган жамиятлардаги экологик, маънавий ва ахлоқий соҳалардаги мавжуд муаммолар фикримизнинг далилидир. Шунинг учун маданиятни феномен сифатида идрок этиш, унинг ривожланиш қонунларини тушуниш ва шу тушунчалар асосида маданиятни бошқаришга ўрганиш зарурият бўлиб қолади.
Инсоният жамияти доимий ривожда бўлиб, у ўзгариб такомиллашиб боради. Турли тарихий даврларда ва хилма-хил маданиятларда одамлар дунёни ўзгача англайдилар ва қабул қиладилар, ўзларига хос равишда тасаввурлари ва билимларини ҳосил қиладилар. Биз ҳозирги даврдаги мавжуд муаммоларга ўхшаш бўлган тўсиқларни ўтмишда одамлар қандай қилиб енгиб ўтганларини ўргана бориб ўтмишга саволлар билан мурожаат қиламиз, утмиш бизга жавоб қайтаради ва шу билан ўтмиш, ҳозирги замон ва келажак ўртасида доимий мулоқот бўлиб туради.
Жамият ва маданият. Маданият — жамиятнинг махсули, ижтимоий ҳаётнинг энг муҳим жабҳаларидан биридир. Маданиятсиз жамият бўлмаганидек, маданият ҳам жамиятдан ташқарида мавжуд бўлмайди. Мураккаб ижтимоий воқелик сифатида маданиятнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у инсоният авлодларининг меҳнати ва билимларини ўзига сингдириб олади, сақлайди ва мунтазам бойитиб боради. Маданият ижтимоий ҳаётнинг ворислиги, қадриятларини тўплаши ва уларни келгуси авлодларга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган соҳаларни ифодалайди.
Ижтимоий ҳаётнинг таркибий қисми сифатида маданиятни жамиятда тутган ўрни, жамиятнинг мазмунига ва таҳлил қилинаётган ижтимоий борлиқнинг хусусиятларга боғлиқдир. Иж­тимоий жараён, кишиларнинг ҳатти-ҳаракати, яъни социал фаолияти маданий идеалларни, қадриятларни, нормаларни қарор топтирилиши ёки барҳам берилишида восита вазифасини, шунингдек кишиларнинг ижтимоий ва шахсий муносабатларининг шахслараро ва гурухлараро алоқалари шакли вазифасини ҳам бажаради.
Маданият ижтимоий хаётнинг таркибий ва функционал жабҳаларида ифодаланади. Шу жиҳатдан жамият маданиятни вужудга келтиради. Жамиятда вужудга келган маданият қанчалик мураккаблашиб бойиб борса, унинг инсонга ва жамиятга таъсири мукаммаллашиб ва нисбий мустақиллиги кучайиб боради. Масалан, Антиқ жамият аллақачон ўтмиш, тарихга айланган бўлса-да, унинг маданияти ҳозирги кунда  ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолмоқда.
Бундан деярли уч минг йил муқаддам юртимиз ҳудудида яратилган “Авесто”дан тортиб, то ўрта асрларда Шарқ Уйғониш даврида яратилган бетакрор маданият ҳозирги кунларда ҳам ўз жозибаси, илхомбахш кучи ва тарбиявий аҳамиятини йўқотмаган. Биз ўтмиш давр маданиятини ўша вақтдагига нисбатан кам биламиз. Шунинг учун маданиятга жамиятнинг маҳсули, фаолият услуби сифатида қаралсада, ҳар бир жамиятни у ёки бу конкрет маданиятнинг шаклланиш манбаи тарзида ҳам ўрганиш мумкин.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling