Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet73/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Индивид билан маданият ўртасидаги муносабат юқорида айтиб ўтганимиздек, мураккаб жараён ҳисобланади. Индивидни ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишига имкон берувчи психосоциал ва маданий дунёқараши ижобий ва салбий карашларнинг йиғиндисидан ташкил топади. Инсонга ишчанлик, фидоийлик, матонат, ўткир зеҳн билан бирга калтафахмлик, ялқовлик, шафқатсизлик, ўз манфаатларини тўғри тушуна олмаслик, ҳақиқий қадриятларни сохтасидан ажрата билмаслик иллатлари ҳам хосдир. Шунинг учун маданиятни нафақат қадрлаш ва сақлаш, балки танқидий ўрганиш талаб этилади.
Қайд этилган сабаблар таъсирида муайян ишлаб чиқариш усули ҳукмронлиги шароитидаги тарихан таркиб топган ижтимоий ва маданий муҳитда жамият билан индивид ўртасида нисбатан ўзгарувчан мувозанат бўлади. Бу мувозанатни ҳосил бўлишида маданиятнинг иштироки салмоклидир. Маданият шахсга таъсир этади ва унинг рухий ҳолатини шакллантиради, шахснинг ҳарактерида ва дунёни билишида муҳим ўрнашиб қолади.
Шахс билан маданиятнинг ўзаро муносабатлари қуйидаги соҳаларда намоён бўлади:
биринчидан, шахс муайян маданий муҳитда шаклланади ва ўша маданиятни ўзлаштиради;
иккинчидан, маданий қадриятларнинг эгаси ва ифодаловчиси сифатида конкрет маданий муҳитда фаолият кўрсатади;
учинчидан, маданий ижодиёт субъекти сифатида маданиятни ривожлантиради.
Маданият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, унинг шахс ҳаётида тутган ўрни тўғрисидаги мулоҳазаларимизга хулоса қилиб, шуни айтиш мумкинки, табиат стихияли қонуниятлар асосида ривожланиб борса, инсоннинг ички дунёси, ички «табиати»ни шакллантириш мақсадли, йуналтирилган асосда ташкил этилиши мумкин, бунда маданият инсониятга шундай имкониятни яратувчи муҳим воситалардан бири бўлади.
Маданиятли жамиятнинг хусусиятини, унинг мезон ва мазмунини зиёлилар белгилайди. Зиёлилик бу нафақат кенг билимга эга бўлишни, балки ташаббускорликни, жавобгарликни, ахлоқий-эстетик журъатни ва туғма истеъдодни билдиради. Зиёлилар - ақлий меҳнатнинг хилма-хил мураккаб турлари билан шуғулланувчи қатламдир (фан ва маданият ходимлари, ўқитувчилар, муҳандис- техниклар, шифокорлар).
Маданият тушунчаси қўлланиш жиҳатдан хилма-хил бўлгани каби, кундалик ҳаётда (оддий онг) ва фанда ҳам турли мазмун касб этади. Биз «муомала маданияти”, “меҳнат маданияти”, “ҳатти-ҳаракат маданияти” каби иборалардан фойдаланамиз ва уларга кўникиб қолганмиз. Кундалик ҳаётда маданиятдан воқеликни баҳолаш тушунчаси сифатида ва шахснинг маълумотлилиги, хушмуомалалиги, ҳалоллиги, озодалиги, бағрикенглиги, вазминлиги каби хусусиятлари билан боғлиқ тушунтириш одатга айланган.69

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling