Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet75/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Назорат учун саволлар:

  1. Тадбиркорлик маданиятининг асосий белгилари нималарда кўринади?

  2. Ташкилий бўлимлар ва функциялар вазифаларига нималар киради?

  3. Maданият турларини айтиб беринг?

  4. Ташкилот маданияти тушунчасини изоҳлаб беринг?

  5. Маданият ва тузилиш тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги?.

  6. Ⱪўмиталар фаолияти ва вазифалари нималардан иборат?



МАЪРУЗА 6: КОРПАРАТИВ БОШⱩАРУВ ВА ИЖТИМОИЙ ЖАВОБГАРЛИК


РЕЖА

    1. Корпаратив бошқарув тамойиллари

    2. Корпаратив бошқарувнинг ривожланиши

    3. Кенгашнинг роли

    4. Корпаратив бошқарув тўғрисидаги ҳисобот

    5. Корпаратив ижтимоий жавобгарлик

    6. Этика, қонун, бошқарув ва ижтимоий жавобгарлик



Калит сўзлар: корпаратив бошқарув, тамойил, компания, кенгаш аъзолари, қонун, адолатлилик, ҳисоб беришлик, жавобгарлик, шаффофлик, самардорлик, ривожланиш, ташкилий модел, инвестор, менеджер, мукофотлаш.

    1. Корпоратив бошқарув тамойиллари.

Компанияларда корпаратив бошқарув бир нечта ҳуқуқий ва норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Биринчи ҳуқуқий ҳужжат бӯлиб Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 29.03.2022 йилдаги ЎРҚ-760-сон «Корпаратив бошқарув тизимини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида». Ушбу Қонунга мувофиқ корпоратив бошқарув тизимига бир қанча қўшича ва ўзгартиришлар киритилди.71


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»72, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»73 қарорига кўра республикада корпоратив бошқарув методлари ва тамойиллари аста-секинлик билан ўзлаштирилмоқда. Шу муносабат билан корпоратив бошқарув методлари ва унинг асосий тамойилларини, шунингдек уларни амалга оширишнинг чет эл тажрибаларини кўриб чиқиш мақсадга муовфиқдир.
Корпоратив бошқаришнинг самарали тизими ўз ичига қуйидагиларни олади:
• Корпоратив қадриятлар ва одоб-аҳлоқ кодексларини ўрнатиш;
• корпоратив стратегия (стратегик мақсадлар)ни ўрнатиш, уларнинг асосида ташкилот фаолиятининг натижалари ва алоҳида ходимларнинг унга қўшган ҳиссаси баҳоланади;
• жавобгарлик, ваколатлар ва ҳисоб беришликнинг аниқ тақсимланиши, бунинг натижасида бошқарув ходимларининг кичик даражасидан бошлаб ташкилот Кенгаши аъзоларигача қарорлар қабул қилишнинг иерархияси ўрнатилади;
• Кенгаши аъзолари, Бошқаруви, корпоратив маслаҳатчи ва аудиторлар (ташқи ва ички) ўртасида ўзаро алоқа механизмини ўрнатиш;
• ички назоратнинг таъсирчан тизими, шу жумладан хатарларни бошқариш тизими;
• ташкилот фаолиятининг манфаатлар зиддиятлари юзага келиши мумкин бўлган соҳалари, шу жумладан, йирик акциядорлар, Бошқарув аъзолари ёки муҳим қарорларни қабул қиладиган шахслар ўртасидаги муносабатлар мониторингини олиб бориш;
• мукофотлар, хизмат бўйича кўтариш шаклида моддий ва профессионал рағбатлантириш ва ҳоказолар;
• ҳам ташкилот ичидаги, ҳам ташқи фойдаланувчилар учун тегишли ахборот оқимлари.
Корпоратив бошқарув қуйидаги тамойилларга асосланади:
Адолатлилик (ҳаққонийлик) - капиталдаги иштирок улуши ва турган жойидан қатъи назар барча акциядорларга нисбатан тенг муносабат, уларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш имкониятини бериш. Ташкилот Кенгаши барча акциядорларга уларнинг ҳуқуқлари бузилган ҳолларда самарали ҳимоя олиш имкониятини беради.
Ҳисоб беришлик - Ташкилот Кенгашининг акциядорларга, ижро органларининг – ижро раҳбарияти (ташкилот Бошқаруви)га ҳисоб бериши. Ушбу тамойил ташкилот бошқарув органларининг ҳисоб бериши ва ваколатларининг чегараланишини, шунингдек акциядорларга тўла ҳисоб беришини таъминлайди, бу ташкилот акциядорларига ташкилотнинг жорий молиявий ҳолатига, эришилган иқтисодий кўрсаткичларга, фаолиятининг натижаларига, ташкилот бошқарув тузилмасига тааллуқли ишончли ахборотни ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этиш йўли билан амалга оширилади, бу эса акциядорлар ва инвесторларга асосланган қарорлар қабул қилиш имкониятини беради.
Жавобгарлик – Ташкилот унинг акциядорлари, ходимлари, мижозлари ва шериклари олдидаги жавобгарлик, Банк активларини кўпайтириш, унинг барқарорлиги ва ишончлилигини ошириш мақсадларида улар билан яқин ҳамкорлик. Ушбу тамойил ташкилот акциядорлари ва ходимлари учун одоб-аҳлоқ меъёрларини белгилайди, шунингдек мансабдор шахслар ҳуқуққа хилоф, айбли (атайин ёки эҳтиётсизлик сабабли) ҳаракатлар қилганида ёки ҳаракатсизлигида уларга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликни кўзда тутади.
Шаффофлик – ташкилотнинг ишлашига тааллуқли барча муҳим фактлар ҳақидаги ишончли ахборотни, шу жумладан унинг молиявий ҳолати, фаолиятининг натижалари, мулкининг ва бошқарувининг тузилиши тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида ошкор қилиш, шунингдек қонунчилик ва ташкилотнинг ички ҳужжатлари билан кўзда тутилган тартибда манфаатдор шахсларнинг ахборотдан эркин фойдаланишини таъминлаш.
Самарадорлик – ташкилот Бошқаруви ташкилотнинг жорий фаолияти, жумладан ташкилотнинг самарали кадрлар сиёсатини белгилаш, ходимларининг малакасини ошириш, ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоялаш, манфаатларини ҳимоялаш фаолиятига оқилона ва виждонан самарали раҳбарлик қилиши шарт.
Назорат остида бўлишлик – ташкилот акциядорларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадларида ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан Акциядорлар умумий мажлиси ва Тафтиш комиссияси томонидан амалга ошириладиган назорат; Ташкилот Кенгаши томонидан тасдиқланган сиёсат ва процедураларга мувофиқ юқори раҳбарларнинг қуйи раҳбарлар устидан назорати; шунингдек хатарларга йўналтирилган ички назоратнинг самарали тизимини ўрнатиш билан бир қаторда ички ва ташқи аудиторларнинг ишидан самарали фойдаланиш.
7. Юқорида кўрсатилган тамойилларга риоя қилиш корпоратив одоб-аҳлоқнинг халқаро стандартларга мос нормалари ва анъаналарини шакллантириш ва ташкилот фаолиятининг кундалик амалиётига жорий этишга йўналтирилган бўлиб, улар ташкилотнинг акциядорлари, мижозлари ва ходимлари кўзида унинг ижобий образини яратиш, акциядорлар ҳуқуқларини янада тўлароқ амалга оширишга эришиш ва уларнинг ташкилот фаолияти тўғрисида хабардорлигини оширишга, шунингдек хатарларни назорат қилиш ва пасайтириш, ташкилот молиявий кўрсаткичларининг барқарор ўсишини сақлаш ва унинг устав фаолиятини муваффақиятли амалга оширишга кўмаклашади.74




    1. Download 0.92 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling