Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Этика, қонун, бошқарув ва ижтимоий жавобгарлик


Download 0.92 Mb.
bet83/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Этика, қонун, бошқарув ва ижтимоий жавобгарлик.

Модернизациялаш босқичида бизнес ва бутун жамият ўртасидаги муносабатларда корпоратив этикани шакллантириш, ривожлантириш ва амалга ошириш давлатнинг янада аниқроқ вазифаси ҳисобланади. Натижада бизнес ўз ижтимоий жавобгарлигининг қонуний эътирофини ҳам, унга мажбурлашни ҳам ўз зиммасига олади. Н.А.Бердяев ибораси билан айтганда, давлат ҳам, жамият ҳам бизнесни ўз ўғли, деб тан олиши, бизнес эса ўз навбатида, уларни ўз отаоналаридек кўриши керак. Ва ниҳоят, иш берувчилар ва ишловчилар ўртасидаги муносабатларни қуришда давлатнинг роли беқиёсдир. Бугунги кунда ижтимоий шериклик жуда долзарб бўлиб, усиз модернизациялашни олиб бориш жуда қийинлашади79


Этика (юн. Egpoz-хулқ, одат) — ахлоқ ва унинг шахс ҳамда жамият ҳаётидаги ўрнини ўрганувчи фалсафий фан. Э. ахлоқшуносликнинг фалсафийназарий муаммоларини ва ахлоққа доир дидактикамалий асарларни ўз ичига олади. У инсоният ўз тажрибаси орқали эришган донишмандлик намуналарини ҳикоятлар, ҳикматлар, нақллар, мақоллар тарзида баён этади, кишиларга ахлоқнинг моҳиятини тушунтириб, фалсафий хулосалар чиқаради, уларга ахлоқий қонунқоидаларни ўргатади.
Этиканинг қуйидаги мезоний тушунчалари — категориялари бор: фазилат ва иллат, яхшилик ва ёмонлик, ҳалоллик, ростгўйлик, камтарлик, адолат, бурч, виждон, номус, идеал, бахт, ҳаётнинг маъноси ва бошқалар Ахлоқ инсон ва жамият ҳаётининг барча (шахсий, жамоавий, касбий ва ҳ. к.) жабҳаларини қамраб олганлиги туфайли уни ўрганувчи Этика барча фанлар билан алоқадор. Айниқса, унинг маънавият тизимидаги фанларга таъсири катта.80
Қонун (ҳуқуқда) — инсон, жамият ва давлат манфаатлари нуқтаи назаридан энг муҳим ҳисобланадиган ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш ва тартибга солиш воситаси. Қонун давлат олий вакиллик органларининг энг юқори кучга эга бўлган ҳужжатидир. Қонун давлат ҳуқуқ тизимининг асосини ташкил қилади, давлатнинг бошқа ҳамма органларининг норматив актларига нисбатан энг катта юридик кучга эга бўлади. Қонун учун уни қабул қилишнинг алоҳида тартиби. бир неча босқичдан иборат махсус қонун чиқариш жараёни хосдир. Бу босқичлар қонунчилик ташаббуси, қонун лойиҳасининг муҳокама қилиниши, Қонуннинг қабул қилиниши ва унинг эълон қилинишидан иборат. Қонунлар ўзида мужассамлашган нормаг ларнинг моҳияти бўйича конституциявий. тўғридан-тўғри конституция талаблари асосила қабул қилинадиган (органик) ва оддий Қонун ларга бўлинади. Оддий Қонунлар, ўз навбатида, кодифи-кация қилинган ва жорий Қонун ларга бўлинади. Федератив давлатларда Қонунлар, шунингдек, федерал ва феде-рация субъектлари Қонун ларига ажратилади. Қонун ларнинг алоҳида тоифасини фавқулодда Қонунлар ташкил этади.
Нормативлик Қонуннинг муҳим белгиси ва хусусияти ҳисобланади. Ҳуқуқий ҳужжатларнинг бошқа шакллари ҳам норматив бўлиши мумкин, лекин улар Қонун чалик қатъий кучга эга бўлмай, қисқа муддат амал қиладиган ёки ҳуқуқни муҳофаза этувчи бўлиши мумкин. Қонуннинг нормативлиги унинг бир хилдаги қоидани барча учун норма, меъёр, мезон даражасига кўтарилишидадир. Қонунда мустаҳкамланган қоида ҳамма ўхшаш ҳолларда бир хилдаги талаб сифатида такрор-такрор амал қилади. Қонуннинг нормативлиги унда ифодаланган давлат иродасининг қатъийлиги, устунлиги ва олийлиги билан чамбарчас боғлиқлигидадир. Айнан шу ироданинг императив (бўйсундирув-чи) мазмуни Қонун воситаси билан умумий юриш-туриш ва хулқ-атвор мезонларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Қ. лари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1) асосий қонун — Конституция;
2) Конституциявий қонун;
3) Қонун (кодекслар ва жорий Қонунлар);
4) Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси ва Қонун лари. Қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар орасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосий ўринни эгаллайди. Ушбу ҳужжат давлат ҳокимиятининг ташкил этилишини ва бошқарув механизмини белгилайди, конституциявий тузум асосларини, жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий асослари, сиёсий тизимини. инсонлар ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлайди. Конституция жамият ҳуқуқий тизимининг, бутун қонунчиликнинг ўзагини, юридик заминини ташкил этади. Жорий Қонун ларнинг барчаси конституция қоидалари ва принциплари асосида ҳамда уларнинг ижроси манфаати йўлида чиқарилади.
Қонунлар қуйидаги ҳолларда кучга киради: расман эълон қилингандан 10 кун ўтгач; Қ. да ёки уни амалга киритиш тўғрисида махсус ҳужжатда кўрсатилган вақтдан бошлаб. Қонун ўзида кўрсатилган муддат тугаган бўлса ёки бекор қилиниши натижасида (ижтимоий муносабатларнинг шу соҳасини тартибга солувчи янги Қонун қабул қилиниши муносабати б-н) ўз кучини йўқотади.
Қонун замонда амал қилади. Бунинг маъноси шуки, айрим Қонунлар орқага қайтиш кучига эга. Яъни, Қонун эълон қилинмасдан олдин бўлган ишларга шу Қонун татбиқ этилади. Жумладан, Ўзбекистонда жиноят ва маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи Қонунлар орқага қайтиш кучига эга. Қонун маконда ҳам амал қилади. Бунинг маъноси Қонунлар мамлакатнинг барча ҳудудларида амал қилишини бидциради. Давлат ҳудудига қуруқлик, ички сувлар ва ҳудудий денгиз ҳавзалари, ушбу ҳудудлар устидаги ҳаво бўшлиғи ва давлат чегараси доирасидаги ер ости киради. Одатда, Қонунлар ушбу ҳудуддаги барча субъектлар, яъни фуқаролар, юридик шахслар, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун мажбурийдир.
Қонуннинг олий юридик кучга эгалиги қуйидагиларда намоён бўлади: Қ. ни уни қабул қилган олий вакиллик органидан бошқа ҳеч ким ўзгартира олмайди, бекор қила олмайди ёки янгисини ўрната олмайди; бошқа барча норматив-ҳуқуқий актлар Қонунга қатъий мувофиқ ҳолда қабул қилинади ва амалга оширилади; биронбир қонуности норматив-ҳуқуқий акт, яъни, қонунга асосланган ҳужжат Қонунга зид бўлса, у Қ. га мувофиқ ҳолга келтирилади ёки бекор қилинади; Қ. ни қабул қилган органдан бошқа ҳеч ким уни қўшимча тарзда тасдиқлаши ва ҳаракатдан тўхтатиб қўйиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Қонун ларида янгиланаётган ижтимоий тузумнингҳуқуқий давлат барпо этишнинг энг муҳим принциплари, ривожланиш йўналишлари ва дастурий вазифалари ўз аксини топади.81

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling